V. Ички ишлар органларининг моддий-техника базаси, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уй-жой-маиший шароитларини янада яхшилаш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари
|
69.
|
Ички ишлар органлари ходимлари меҳнатиг� ҳақ тўлаш тизимини, уларнинг пул таъминоти турлари ва миқдорини (хизмат йиллари ва нафақа таъминотини ҳисоблаш) иш натижалари ва бажарилаётган вазифанинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, устама ҳақ ва тўловларнинг дифференциялаштирилган миқдорларини белгилашни назарда тутган ҳолда танқидий қайта кўриб чиқиш.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси
|
2017 йил 10 июнь
|
Молия вазирлиги (Ё.Турсунов),
Ички ишлар вазирлиги (Р.Эргашев)
|
70.
|
Ички ишлар органлари ходимларига турар жойни ижарага олганлари учун пул компенсацияси тартиби ва миқдорини тасдиқлаш.
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси
|
2017 йил 10 июнь
|
Ички ишлар вазирлиги (Р.Эргашев),
Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров)
|
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа тадбирлар
|
71.
|
Турар жойга ва яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож деб топилган ички ишлар органлари ходимлари томонидан яшаш учун жой олишлари тартибини белгилаш мақсадида ички ишлар органлари хизмат турур жой фондини шакллантириш.
|
Комплекс ташкилий чора-тадбирлар
|
2017-2021 йиллар мобайнида
|
Ички ишлар вазирлиги (Р.Эргашев), Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров), Давархитектқурилиш (Б.Закиров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент ш. ҳокимликлари
|
72.
|
Меҳнатнинг кўчиб юриш хусусияти билан боғлиқ бўлган ҳамда хизмат сафарларига шахсий транспорт воситасидан фойдаланиб хизмат вазифаларини бажараётган ички ишлар органлари ходимларига пул компенсациясини тўлаш ёки шаҳар йўловчи транспортидан (маршрут ва йўналишли таксилардан ташқари) фойдаланиш учун ойлик йўл карточкаларини бериш тартиби ва миқдорини тасдиқлаш.
|
Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси
|
2017 йил 10 июнь
|
Ички ишлар вазирлиги (Р.Эргашев),
Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров)
|
73.
|
Ички ишлар органлари ходимларига узоқ муддатли ипотека кредитлари имтиёзларидан фойдаланган ҳолда квартира ва уй-жой қуриш учун ер участкасини олиш ҳуқуқини бериш тартибини тасдиқлаш.
|
Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси
|
2017 йил 10 июнь
|
Ички ишлар вазирлиги (Р.Эргашев),
Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров),
Марказий банк (С.Ходжаев)
|
74.
|
Ички ишлар органларида тиббий-санитар, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санатория-курорт таъминотини ташкил этиш, ички ишлар органлари ходимларини тиббий гувоҳлантириш ва ҳарбий-тиббий экспертизадан ўтказиш тартибини тасдиқлаш.
|
Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси
|
2017 йил 30 июнь
|
Ички ишлар вазирлиги (Р.Эргашев),
Молия вазирлиги (Б.Ходжаев)
|
75.
|
Ички ишлар органлари ходими ёки унинг яқин қариндошлари мулкига унинг хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ равишда етказилган зарарни қоплаш тартибини тасдиқлаш.
|
Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси
|
2017 йил 30 июнь
|
Ички ишлар вазирлиги (Р.Эргашев),
Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров)
|
76.
|
Хизмат вазифаларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ички ишлар органлари ходимлари ҳамда хизмат вазифаларини бажариш �оғида ҳалок бўлган ходимларнинг оилаларига бир марталик бериладиган нафақалар миқдори ва тартибини тасдиқлаш.
|
Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси
|
2017 йил 30 июнь
|
Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров),
Ички ишлар вазирлиги (Р.Эргашев)
|
77.
|
Ички ишлар органлари фаолиятининг самарадорлигини замонавий махсус воситалар, жиҳозлар, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва бошқа моддий-техника ресурсларидан фойдаланиш ҳисобига таъминлаш заруриятини ҳисобга олган ҳолда ички ишлар органларини босқичма-босқич моддий-техникавий жиҳозлаш Дастурини тасдиқлаш.
|
Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси
|
2017 йил 10 июль
|
Молия вазирлиги (Ё.Турсунов),
Ички ишлар вазирлиги (Р.Эргашев)
|
78.
|
Махсус ёруғлик ва товуш сигналлари намуналари ҳамда улардан фойдаланиш тартибини, шунингдек махсус транспорт воситаларининг ички ишлар органларининг айнан қайси бўлинмасига тегишли эканлигини билдирувчи бўёқ схемаларини тасдиқлаш.
|
Ички ишлар
вазирининг буйруғи
|
2017 йил 20 октябрь
|
Ички ишлар вазирлиги (Р.Эргашев)
|