Ichkilikbozlik, giyohvandlik va kashandalik
Download 185.96 Kb.
|
кашандалик
- Bu sahifa navigatsiya:
- НУРИДДИН АКПАРОВ нинг КАШАНДАЛИК.ЧЕКИШНИНГ ЗАРАРЛИ ОҚИБАТЛАРИ МАВЗУСИДА
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ХОКИМЛИГИНИНГ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ ВИЛОЯТ НАРКОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАР ДИСПАНСЕРИ ДАВОЛАШ БЎЛИМИ НАВБАТЧИ ФЕЛЪДШЕРИ НУРИДДИН АКПАРОВнинг КАШАНДАЛИК.ЧЕКИШНИНГ ЗАРАРЛИ ОҚИБАТЛАРИ МАВЗУСИДА тайёрлаган “КАШАНДАЛИК” ЧЕКИШНИНГ ЗАРАРЛИ ОҚИБАТЛАРИ Чекиш-бу соғлиғингизга катта хатардир. Чекиш оқибатида пайдо бўладиган касалликларга: Нафас олиш йўллари касаллиги, Юрак касалликлари, Саратон ва хоказолар киради. Сизнинг чекишингизга оила аъзоларингиз хам зарар кўришлари мумкин. Уларнинг: Нафас олиш йўллари, Кўкрак, Бурун, Томоқ инфекцияларига дучор бўлиши мумкин. Оила аъзоларингизнинг мазкур касалликларга дучор бўлиш эхтимоли сизнинг чекишингиз сабабли икки-уч маротаба ортади. Чекишдан келиб чиқадиган касалликлар нафақат бевақт ўлимга, балки узоқ йиллик дард ва ногиронликга олиб келади. Доимий чекувчиларнинг 50 фоизи узоқ яшамайди. Улардан ярми ўрта ёшда, иккинчи ярми эса кекса ёшга етар-етмас нобуд бўладилар. Тамаки тутуни таркибида ўта кучли захарли моддалар бўлиб, 1 гр никотин отни нобуд қилади. Шу боис хар 6-7 сонияда 1 нафар инсон кашандалик оқибатида хаётдан кўз юммоқда. Агар бу хол шу тарзда давом этса, яна 20 йилдан сўнг хар йили 8,5 миллионга яқин одам бу иллат қурбонига айланиши мумкин. Бир дона сигарет ишлаб чиқариш учун инсон саломатлигига ўта хавфли бўлган кўплаб кимёвий моддалар, жумладан, бутан, метан, кадмий, кўмир гази, гексамин, маргимуш, метанол, аммоний, никотин, газни тутиб туриш учун махсус ишлов берилган қоғоз, елим ва зарарли бўёқдан фойдаланилади. Мутахассисларнинг фикрича, сўнги 20 йил ичида тамаки чекувчилар сони қарийб 1,1 миллиарддан ошиб кетди. Бу эса сайёрамиздаги хар тўрт кишидан бири сигарет чекишга ружу қўйганини билдиради. Download 185.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling