Id-54751 лойиҳасига таклифлар биринчи таклиф
Спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби (кейинчалик ИБЎСМ)
Download 85.27 Kb.
|
таклифлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тўртта йўналиш бўйича тузилади — спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика, сув спорти турлари, якка кураш ва гимнастика.”
- Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирининг 2021 йил 29 декабрдаги 927-сон буйруғига асосан
Спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби (кейинчалик ИБЎСМ)
Низомнинг 20-бандига кўра “Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби Ўзбекистон Республикасининг ва ҳудудлар спорт терма жамоалари таркибларини тўлдиришга қодир бўлган юқори малакали спортчиларни тайёрлайди. Бу – мактаб фаолияти даражасининг асосий кўрсаткичи ҳисобланади. 1) ИБЎСМлаар ҳам юқори даражадаги спорт-таълим муассасаларига юқори натижаларга эришиб келаётган ўқувчи-спортчиларини бермасдан ушлаб туришга ҳаракат қилади. 2. Низомнинг 20-банди 3-хатбоши “Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тўртта йўналиш бўйича тузилади — спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика, сув спорти турлари, якка кураш ва гимнастика.” Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирининг 2021 йил 29 декабрдаги 927-сон буйруғига асосан Якка кураш ИБЎСМлар 14 та асосий, 12 та қўшимча ва 13 та паралимпия спорт турлари (жами 39 та)ни; Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика ИБЎСМлар 12 та асосий, 4 та қўшимча ва 11 та паралимпия спорт турлари (жами 27 та)ни; Сув спорти турлари ИБЎСМлар 7 та асосий, 1 та қўшимча ва 3 та паралимпия спорт турлари (жами 11 та)ни; Гимнастика ИБЎСМлар 4 та асосий, 1 та қўшимча ва 1 та паралимпия спорт турлари (жами 6 та)ни очишлари мумкин. Юқоридаги талаблардан тренер-ўқитувчилар ва ўқувчи-спортчиларнинг сонига таъсир қилиши ва ундан келиб чиқиб, натижадорлик ҳам сон жиҳатдан фақат якка кураш ИБЎСМларда ва Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика ИБЎСМлар етарли даражада бўлиши (бу ерда Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика ИБЎСМлар ҳам муаммо, чунки спортнинг ўйин турларидан натижага эришиш – ўта катта муаммо, чунки бу спорт турлари Ўзбекистонда деярли оммавийлаштириш учун мўлжалланган). Сув спорти турлари ИБЎСМлар ва Гимнастика ИБЎСМларни гапирмасак ҳам бўлаверади, бу спорт мактабларидан малакали кадрлар кета бошлайди. Қанча ҳаракат бўлмасин, ҳеч ким мумкин бўлган максимал даражада иш ҳақи олмайди. Бу эса адолатсизлик. Ҳудди шундай ҳолат олий спорт маҳорати мактабларида ҳам кузатилади, чунки улар ҳам спортларнинг қандайдир турларига ихтисослаштирилган. 2. Ҳар ойлик устамалар, тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм ва спорт бош бошқармаларининг буйруғи билан инструктор-методистларга белгиланиши эса бу меҳнат қонунчилигига зид ва марказлаштиришга (спорт мактаблари мустақиллигини камайтиришга) қаратилган. Шунингдек, лойиҳанинг 2-банди, к)-кичик банди “Устамалар миқдорларини белгилаш ва ўзгартириш спорт мактабига тегишли молия йили учун ажратилган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида амалга оширилади ва спорт мактаби раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.”га зид. Чунки бу бандда устамалар белгиланадиган барча ходимлар назарда тутилган. Демак, инструктор-методистларнинг устамалари миқдорини белгилаш ва ўзгартириш директор буйруғига кўра амалга оширилиши лозим. Бундан ташқари, лойииҳанинг 2-банди а)-кичик банди “Спорт мактабининг тренер-ўқитувчилари тарификацияси ва штатлар жадвали тегишли ҳудудий туризм ва спорт бош бошқармалари билан келишган ҳолда ишлаб чиқилади ва спорт мактабининг директори томонидан тасдиқланади.”га ҳам зид. Штатлар жадвалида ҳам инструктор-методистллар иш ҳақи ва уларнинг устамалари белгиланади. Бу ҳам директор томонидан тассдиқланиши, ҳудудий бошқарма билан эса келишиши кўрсатилган холос. Демак, ҳар томонлама ҳудудий бошқармалар буйруғи асосида гуруҳларни инструктор-методистларга бириктириш ва устамаларни белгилаш нотўғри бўлиб қолади. Download 85.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling