Id-54751 лойиҳасига таклифлар биринчи таклиф


Download 85.27 Kb.
bet1/4
Sana26.12.2022
Hajmi85.27 Kb.
#1067099
  1   2   3   4
Bog'liq
таклифлар


“Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўгшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларни ўз кучини йўқотган деб, ҳисоблаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори (ID-54751) лойиҳасига
ТАКЛИФЛАР
БИРИНЧИ ТАКЛИФ

Қарор лойиҳаси бўйича

Таклиф

2-банди 3)-кичик бандда:
қуйидаги мазмундаги учинчи-тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
“Инструктор-методистларнинг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устамалар, тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туризм ва спорт бош бошқармаларининг буйруғи билан инструктор-методистларга бевосита бириктирилган гуруҳларда эришилган натижаларига асосан белгиланади...”

Чиқариб ташлаш керак

Таклифга асослар:


1. ЎзР ВМнинг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарори билаан тасдиқланган “Ўзбекисстон Республикасидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган спорт мактаблари тўғрисида”ги низомнинг 8-бандига кўра “Спорт мактаби қуйидаги турларда ташкил этилиши мумкин: болалар ва ўсмирлар спорт мактаби; ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби; олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби; олий маҳорат спорт мактаби; олий спорт маҳорати мактаби; Республика олий спорт маҳорати мактаби; Халқаро шахмат академияси; Чавандозлар мактаби.”

Болалар-ўсмирлар спорт мактаби
19-бандга кўра “Болалар-ўсмирлар спорт мактаби соғлиғининг ҳолатида тиббий нуқсонлари ва чекланишлари бўлмаган болалар ва ўсмирларда спорт билан шуғулланиш, мактабга кириш ва ўқиш учун тенг шароитлар яратади, спорт ва жисмоний тайёргарликни амалга оширади, жисмоний ва спорт воситалари билан шуғулланувчиларнинг соғлиғини мустаҳкамлайди, танланган спорт тури бўйича уларнинг қобилиятларини ривожлантиради.
Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби спорт-соғломлаштириш гуруҳлари, бошланғич тайёргарлик гуруҳлари ва ўқув-машқ гуруҳлари билан ўқув-машқ жараёнини амалга оширади. Ўқув-машқ гуруҳлари бошланғич тайёргарликнинг тўртта гуруҳига битта ўқув-машқ гуруҳи ҳисобидан очилади.”
Юқоридагилардан ва мазкур банднинг бошқаа талабларидан келиб чиқадики, болалар-ўсмирлар спорт мактаби спортчини асосан жисмоний ривожаниши ва соғлигини мустаҳкамлашга, умумий айтганда спортни оммавийлаштириш билан шуғулланади. Ва бир ўқув-машқ гуруҳига 4 та бошланғич тайёргарлик гуруҳларини ташкил қилиш орқали асосан бошланғич тайёргарлик гуруҳлари билан ишлайди. Спортчини қандайдир натижаларга эришишга қодир этиб тайёрлагач, яъни кейинчалик ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, олий маҳорат спорт мактаби, олий спорт маҳорати мактаби ҳамда Республика олий спорт маҳорати мактабида ўқишини ташкил этиш (таъминлаш)и лозим.  Мазкур талаб орқали натижага эришадиган спортчилар юқори даражадаги спорт-таълим муассасаларида ўқишни давом эттириши туфайли болалар-ўсмирлар спорт мактабларида ўз-ўзидан натижаларни яхшилашга имкониятлар йўқолади ва самарадорлиги юқори бўлган болалар-ўсмирлар спорт маактабларининг (жумладан ходимлари) сунъий равишда натижадорлиги ва шундан келиб чиқиб, устамалари (иш ҳақи) камаяди. Натижадорлик ва устамалар пасаймаслигини олдини олиш мақсадида спорт мактаблари юқори натижаларга эришган спортчиларни юқори даражадаги спорт-таълим муассасаларига ўтказмасликка олиб келади ва тизим пастга қараб кетади (бу ҳолатда ҳеч ким ўқувчи-спортчиларини бошқа спорт-таълим муассасаларига бермайди ва қандай йўллар билан бўлмасин, йиллаб ўзида ушлаб туради).

Download 85.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling