Идрок ва унинг хусусиятлари ҳақида тушунча. Идрок классификацияси. Идрок турлари ва сифатлари


Download 57.3 Kb.
bet2/4
Sana18.06.2023
Hajmi57.3 Kb.
#1590822
1   2   3   4
Bog'liq
9-mavzu. Umumiy psixologiya

Англанилганлик – англанган ҳолда идрок этиши, яъни предметни аниқ гуруҳ, синфга киритган ҳолда умумлаштириш.
Танланганлик – кўп объект ичида бошқалар билан солиштирилганда конкрет объект «фон»дан ажратилиши.
Идрокда апперцепция ҳодисаси юзага келади (немис психологи
Г. Лейбниц томонидан киритилган). Бу идрокни мазмунини олинган билимлар, малакалар, қарашларга, инсонни атрофга бўлган муносабатига боғлиқликдаги ифодаланади (идрокка қўшимча маълумот). Масалан, тахистоскопда «педунверситет» деб хато билан ёзилган сўз кўп ҳолларда тўғри «педуниверситет» деб ўқилади.
Идрок фаол жараён бўлиб, у аниқ ҳаракатлардан иборатдир. Уни
2-схемада кўриш мумкин.


Идрок жараёни


  1. Идрокнинг классификацияси

Идрок жараёнида иштирок этувчи анализаторларга кўра кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш, кинетик ва тери туюш каби идрок турлари мавжуд. Бошқа классификация асосида материянинг мавжуд бўлиши ётиб – вақтни идрок этиш, фазони, хатти-ҳаракатни идрок этиш турларига бўлинади.


Фазони идрок этиш – форма, катталик, объектларни жойлашиши, уларнинг рельефи ва йўналганлигини идрок этишда ифодаланади.
Фазони идрок этиш кучини, тери туюш ва мускул ҳаракат органлари асосида юзага келади.
2 механизм кўзнинг фазони кўз орқали идрок этишга мосланганлиги бўлиб, бири аккомодация – кўз хрусталигини ўзгаришларидир (яқин предметлар – бўрттирилган, узоқлари ингичкаланган) бўлиб, у 5-6 метрлар оралиғида юзага келади. Иккинчиси конвергенция – кўзни идрок этилаётган предметга нисбатан ичига ҳаракатланиши, дивергенция – кўзни идрок этилаётган предметга нисбатан ичига қаратилиши. Чуқурлик бинокуляр кўриниш орқали юзага келади.
Вақтни идрок этиш – объектив вақтни, уни тезлиги ва ритмини акс этишидир.
Ҳаракатни идрок этиш – объектив фазодаги жойлашиши ва ўзгаришини акс этиш бўлиб, бунда кўриниши ва кинетик анализатор муҳим аҳамиятга эга.
Ҳаракатнинг параметрларига ҳаракатнинг характери (эгилиш, итариш, чўзилиш ва ҳ.к.), тури (тўғри, эгри, думалоқ), амплитудаси, йўналиши (узоқ муддатли ва қисқа муддатли), тезлиги (тез ёки секин) тезланиши киради.
Инсонни инсон томонидан идрок этилиши (ижтимоий перцепция) –
А.А. Бодалев томонидан тадқиқ этилган.

Download 57.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling