Иев а. ҲОжиев ҳозирги узбек тилида форма ясалиши педагогика институтларининг филология факультетлари студентлари учун „махсус курс“ материали Ўзсср маориф Министрлиги тасдиқлаган тошкент—„ЎҚитувчи —1979 Жамоатчилик асосида филология фанлари


Download 184.09 Kb.
bet2/22
Sana15.06.2023
Hajmi184.09 Kb.
#1483028
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Hozirgi o\'zbek tilida forma yasalishi. 1979. A.Hojiyev

СЎЗ ФОРМАЛАРИ ҲАҚИДА Грамматик маъно ва грамматик форма
Ҳар бир мустақил сўз лексик маънодан ташқари, грамматик маънога ҳам эга бўлади. Мустақил сўзлар объектив борлиқдаги маълум бир предмет, белги, ҳаракат кабиларни англатади. Еу—сўзнинг лексик маъ- носи. Сўзда лексик маънодан ташқари грамматик маъ- нолар ҳам ифодаланади. Масалан: Ҳашарчиларга ду- рустроц хоналар ажратамаз гапида ҳашарчи, хона сўзлари англатган шахе, нарса, дуруст сўзи ифодала- ган белги, ажратмоқ феъли билдирган ҳаракат шу сўзларнинг лексик маъносидир; ҳашарчиларга, хоналар сўзида шахе, нарсанинг кўплиги (сон маъноси), ҳара- катнинг йўналганлиги (келишик формасига хос маъно); яхшироц сўзида белгннинг даража маъноси; ажрата- миз сўзида ҳаракатнинг бажарувчи шахеи (I шахе), замони (келаси замон) маъноси ифодаланади. Бу маъ- нолар сўзларнинг грамматик маъноларидир.
Грамматик маъно сўзнинг лексик маъносини ўзгар- тирмайди, лексик маънога қўшимча тарздаги маъно бўлади ҳамда махсус воситалар (масалан,. аффикслар) орқали ифодаланади. Грамматик маъно ифодаловчи во­ситалар олган шакли сўзнинг грамматик формаси ҳи- собланади.
Грамматик маъно ва грамматик форма (сўз формаси) деганда, мустақил сўзларгина назарда тутилади. Чунки мустақил маъноли сўзларгина грамматик маъно ва грам­матик формага ага.
Форма ясалиши ҳам мустақил сўз туркумларига хос хусусият. Мустақил сўз туркумлари ичида от ва феъл туркуми формалар системасига бойлиги билан ажралиб туради. .. .
Одатда сўзнинг ҳар бир формаси махсус восита— •аффикс ёки ёрдамчи сўз ёрдамида ҳосил қилинади. Лекин ўзбек тилида сўзнинг махсус кўрсаткичга эга булмаган формалари ҳам бор. Масалан, отларда кўп- лик формаси -лар аффикси ёрдамида ясалганидолда, бирликнинг махсўс кўрсаткичи йўқ: китоб (бирлик формаси), китоблар (кўплик формаси); феълларда бу- лишсизлик (инкор формаси) -ма аффикси орқали яса- лади Лекин бўлишлиликнинг махсус кўрсатк-ичи йуқ: шила (бўлишли форма), ишлама (бўлишсиз форма) ва бошқалар.
Сўзнинг маълум бир типдаги формалари системаси- да форма кўрсаткичига эга булмаган кўриниши ҳам шу сўзнинг махсус формаси—ноль кўрсаткичли формаси ҳисобланади: ўқади+м, ўқади+нг, ўқиди-\-0', келган-г мац, келган-\сан, келган\ 0 каби.
ГРАММАТИК МАЪНО ВА ГРАММАТИК ФОРМАНИНГ ГРАММА­ТИК КАТЕГОРИЯГА МУНОСАБАТИ
Грамматик маъно ва грамматик формасиз грамматик категория ҳақида гапириш мумкин эмас. I рамматик маъ­но билан грамматик форманинг бирлигигина грамматик категорияни юзага келтира олади. Лекин ҳар қандай грамматик маъно билан шу маънони ифодаловчи фор­манинг бирлигй грамматик категория бўлавермайди.
Е&р-бир'ига қиёсан олйнадиган (оппозиция ҳосил қиладиган) икки ёки ундан ортиқ грамматик маъно билан шу маъноларни ифодаловчи формалар биргалик- да грамматик категорияни ҳосил қилади1. Масалан, ҳа- ракатнинг ўтган, ҳозирки ва келгуси вақтга оидлиги маъноси ва бу маъноларни ифодаловчи формалар бир- галикда феълнинг замон категориясини ҳосил қилади. келди—ўттап замон, келямтпи—ҳбзнўги замон, кела-
ои- келаси замон.
Бирор сўз туркуми маълум грамматик маъно ва шу маънони ифодаловчи формата эга бўлиши мумкин. Ле­кин бу маъно ва форма бошқа бирор маъно ва форма билан бирликда бўлмаса, оппозиция ҳосил қилмаса, у ҳолда грамматик категория ҳақида гапириб бўлмайди. Масалан, -ники аффикси отнинг хослик (қарашлилик) маъносини ифодаловчи формасини ясайдй: ўзимника,
1Каранг: О. С. Ахманова. Словарь лингвистических терми­нов М. 1966, 191-бет; Грамматика современного русского литера­турного языка, изд-во „Наука", М., 1970, 317-бет; Д. Э.^Розен- т а л ь М. А. Т е л е н к о в а. Словарь-справочник лингвистических терминов, изд. 2е, М., „Просвещение”, 1976, 81-бет.

Download 184.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling