«Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси» қўлланмасига


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/61
Sana13.04.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1351076
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61
Bog'liq
ixtiroga patent olish

4.Ихтирони тақдим этиш 
Тавсифда ихтиро уни мутахассис амалга ошира олиши учун етарли 
равишда тўлиқ очиб берилиши керак. Ихтиро тавсифи талабноманинг 
асосини ташкил этади, шу билан бирга патентдан келиб чиқадиган 
даъволарни ҳамда ҳуқуқлар ҳажмини ифода этиш учун ҳам асос 
вазифасини ўтайди. 
 
4.1.Тавсифнинг вазифаси ва тузилиши 
Ихтиро тавсифи ихтиронинг мутахассис томонидан амалга 
оширилиши учун етарли равишда тўлиқ очиб бериши керак. 
Ихтиро тавсифи ихтирочи томонидан ҳал этилаётган техник 
муаммони, уни ҳал этиш йўли ва усулларини кўрсатиб бериши лозим. 
Ихтиро тавсифида стандаpтлаштиpилган атамалаp ва қисқаpтмалаp, 
улаp мавжуд бўлмаган ҳоллаpда эса илмий ва техникавий адабиётда ҳамма 
қабул қилган атамалаp ва қисқаpтмалаp қўлланади. 
Бир хил элементларни кўрсатишда ягона атама қўлланади. 
Ихтиро тавсифининг тузилиши унинг вазифасига тўлиқ жавоб беради, 
унда ихтиро номидан кейин (агар талабнома берилаётган ихтиро мансуб 
бўлган амалдаги Халқаро патент классификациясининг рубрикаси маълум 
бўлса, ушбу рубриканинг индекси ҳам ихтиро номи олдидан келтирилади) 
қуйидаги бўлимларнинг баён этилиши кўзда тутилади: 
• 
ихтиро мансуб бўлган техника соҳаси; 
• 
техника даражаси; 
• 
ихтиро моҳияти; 
• 
чизмалар шаклларининг рўйхати (агар чизмалар бўлса); 
• 
ихтирони 
амалга 
ошириш 
мумкинлигини 
тасдиқловчи 
маълумотлар; 
• 
нуклеотидлар ва/ёки аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхати (агар 
Қоидаларнинг 
118-банди 
Қонуннинг 
35-моддаси 
Қоидаларнинг 
24-банди 
Қоидаларнинг 
24-банди 
Қоидаларнинг 
90-банди 
Қоидаларнинг 
25-банди 


Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси

бундай кетма-кетликдан ихтирони тавсифлаш учун фойдаланилган бўлса). 
Тавсиф бўлими ўрнига керакли маълумотларни ўз ичига олган бирон 
бир ахборот манбаини кўрсатиш мумкин эмас. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling