«Ихтирога патент олиш: Ўзбекистон Республикасида унинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси» қўлланмасига


ПАРА-АМИНОБЕНЗОЙ КИСЛОТАСИНИНГ ГЕРПЕС ВИРУСИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРГАН ВИРУСЛИ КАСАЛЛИКЛАРНИ ДАВОЛАШ УЧУН ҚЎЛЛАНИШИ


Download 0.77 Mb.
bet29/32
Sana07.04.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1337630
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
ixtiroga patent olish (1)

ПАРА-АМИНОБЕНЗОЙ КИСЛОТАСИНИНГ ГЕРПЕС ВИРУСИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРГАН ВИРУСЛИ КАСАЛЛИКЛАРНИ ДАВОЛАШ УЧУН ҚЎЛЛАНИШИ

Ихтиро тиббиётга, хусусан, герпес вируси келтириб чиқарган вирусли касалликларни даволашга таалуқлидир.


Клиникада қўлланаётган вирусга қарши махсус вирусга турғун препаратлар маълум. Уларга дезоксирибонуклеаза мансубдир. Бироқ амалда қўлланилган ДНК-азанинг вирусга қарши таъсири амалда тегишли натижалар бермади.
Бундан ташқари, клиникада 5-йод-2-дезоксиуридин қўлланилиб, у заҳарлилиги туфайли конъюнктива остига юборилмайди, балки томчилар кўринишида қабул қилинади. Ушбу препарат томчиларининг 10 кундан ортиқ кабул қилиниши муғуз парда эпителийси ва конъюнктивасига заҳарловчи таъсир кўрсатиши ҳамда фолликуляр аллергик конъюнктивит, нуқтали кератит ҳодисаларини, хатто микропанус ҳодисаларининг ривожини келтириб чиқа­риши мумкин. Шунинг учун хатто бу препаратни одам яхши кўтарганда ҳам, уни 10 кундан ортиқ қабул қилиш тавсия этилмайди.
Шунингдек оксалин малҳами маълум бўлиб, у заҳарлилигидан ташқари қўзғатувчи таъсирга эга (Машковский В.Д. Лекарственные средства. - М.: 1988, т.2, с. 303-380).
Парааминобензой кислотаси ПАБК (витамин Н1) маълум бўлиб, у бир қатор қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг маҳсулдорлигини оширишда, шунингдек парфюмерияда ёғ упа ва лаб бўёқларига қўшимчалар кўринишида, терини УБ нурларининг зарар келтирувчи таъсиридан сақлашда тўсиқ вазифасини ўтовчи заҳарсиз модда сифатида қўлланади. Антибиотиклар кашф қилингунга қадар ПАБК тепкили терлама ва риккетсиозларга қарши дори сифатида қўлланар эди.
ПАБК ХХ асрнинг бошидан бери маълум бўлганига ҳамда сўнгги йилларда унинг кўплаб ижобий сифатлари аниқланганига қарамай, тиббиётда ҳануз кенг қўлланмай келмоқда (Васильева С.В. Механизмы репарагенной активности витамина парааминобензойной кислоты//Надежность биологических систем. Киев, 1985, с.64-65).
Ихтиро вазифаси - герпес вируси келтириб чиқарган вирусли касалликларни даволаш учун салбий таъсирга эга бўлмаган, яъни инсон организми учун заҳарсиз бўлган воситалар номенклатурасини кенгайтириш.
Бу вазифа герпес вируси келтириб чиқарган касалликларни даволаш учун восита сифатида пара-аминобензой кислотаси (ПАБК) ни қўллаш орқали ҳал қилинди.
Пара-аминобензой кислотаси (ПАБК) биологик активликнинг кенг спектрига эга бўлган бирикмани ҳосил қилиб, қуйидаги тузилишга эга: C7H72 М м 137Б15



ПАБК табиий бирикма бўлиб, к ўп миқдорда хамиртурушлар ва ниш урган буғдой, ҳайвонлар тўқималари - жигар ва ўпкаси таркибида мавжуддир. Даволаш препарати сифатида синтетик ПАБК дан фойдаланилади. ПАБК витамин Н1 б ўлиб, фолий кислотаси молекуласи таркибига (В витаминлар гуруҳи), шунингдек кўп сонли бошқа тадқиқ этилган биологик бирикмалар таркибига киради ҳамда физиологик жиҳатдан актив метаболит ҳисобланади.


ПАБК нинг кўп сонли физиологик актив ҳосилалари оғриқни қолдирадиган (новкаин, анестезин), гиполиподемик ва бошқа воситалар сифатида қўлланади. Новокаин организмнинг ички муҳитига юборилганда ПАБК ка ва фақат томир кенгайтирувчи таъсирга эга бўлган диэтиламиноэтанолга парчаланиб кетади. Организмда новокаин таркибидан бўшаб чиққан ПАБК ўзини худди фаол физиологик бирикмадек тутади. ПАБК мутаген эмас, боз устига, ПАБК антимутаген хусусиятларига эга бўлиб, супермутагенларнинг таъсиридан кейин ДНК репарацияси самарадорлигини оширади.
ПАБК ғоят кучли репароген хусусиятларга эга бўлиб, ионлашувчи нурланишлар таъсиридан кейин бактериал хужайраларнинг генетик тузилишини тиклайди. ПАБКнинг яшаш учун муҳим бўлган ферментлар активлигини бошқариш хусусияти маълум бўлиб, у иссиқлик шоки, ультрабинафша ва ионлаштирувчи нурланишлардан кейин ушбу ферментлар активлигини тиклайди. Жумладан, ПАБК герпетик кератит, аденовирусли шикаст­ланишлар ва бошқаларни келтириб чиқарувчи ДНК таркибли вирусларнинг ривожланиши ва кўпайишини тўхтатиш хусусиятига эга бўлган ДНК-азалар ва РНК-азаларнинг активли­гини ошириш қобилиятига эга. Шулардан келиб чиқиб, кўриниб турибдики, ПАБК до­ривор восита сифатида вирусли касалликларда эндоген ферментатив тўқима тизимлари­нинг вирусли инфекция билан курашишдаги активлигини ишга солиши мумкин.
In vitro тажрибалари кўрсатганидек, ПАБК оддий герпес вирусига (ОГВ-Т, L2) аниқ ифодаланган вирумицид таъсирига эга. ПАБК нинг ОГВ билан Игна муҳитида 90 минут давомида 20С да алоқага киришишида инфекцион титрнинг дозага тобе пасайиши кузатилди. 20000 мкг/мл бўлган максимал дозада назоратдаги фарқ 3,5 Ig ТЦ D50 ни ташкил қилди.
ПАБК нинг самарадорлиги оқ сичқонларнинг экспериментал гернертик энцефалити моделида кўрсатилган. Сичқонлар ОГВ-1, L2 культураси билан 10 ЛД50/0,2 мл дозада қорин пардаси ичидан инфекциялантирилди. Заҳарлантиришдан 4 соат вақт ўтгач, ПАБК юборила бошланди (қорин пардаси ичига, 5 мг/кг дозада). Инъекциялар тўрт кун давомида ҳар куни қилинди. Тажриба остидаги сичқонларнинг ўлим ҳолатлари назоратга нисбатан 30 фоизга пасайди. ПАБК шунингдек зарарланган сичқонларнинг ҳаётини назоратга нисбатан 4 кунга узайтирди. Самарали терапевтик дозада қўлланган ПАБК инфекциялашнинг 8-кунида оқ сичқонларнинг бош миясидаги ОГВ-1 репродукциясини назоратга нисбатан 15 марта камайтирди.
ПАБК нинг даволовчи антивирусли таъсири препаратнинг клиник тажрибаларини ўтказиш жараёнида ҳам тасдиқланди. Аввалдан ўтказилган клиник синовлар ижобий нати­жаларни берди.
Даволаш қуйидагича амалга оширилади: тегишли ташхис қўйилган беморларга конъюнтивал қопча ва конъюнктивал ости инъекцияларига инстилляция сифатида 210-3- 510-3 фоиз концентрацияли физиологик эритма кўринишидаги ПАБК эритмаси юборилди. Касалликнинг оғирлиги ва бориши билан боғлиқ ҳолда инсталляциялар бир кеча-кундузга 3 мартадан то 8 мартагача тайинланди; конъюнктива остига эса бир кеча-кундузда бир марта худди шу концентрацияда 0,2-0,4 мл дан касалликнинг клиник белгилари йўқолгунга қадар инъекция белгиланди, кейин даволаш кунига 2-4 мартагача 7-10 кун мобай­нида дори томизиш йўли билан давом эттирилди.
Касалликнинг кечиши чўзилиб кетган ва бевосита бундан аввал 2-3 ой давомида маълум бўлган ўзига хос антивирусли ва ўзига хос бўлмаган дорилар билан даволанган бемор­ларда ПАБК билан даволашдан олдин зарарланган кўз мугуз пардасининг криоаппли­кацияси амалга оширилди. ПАБК билан даволаш пайтида бошқа ҳеч қандай ўзига хос антивирусли дорилар қўлланмади.
1-мисол. 35 ёшли аёл, ташхис - ўнг кўзнинг дастлабки герпетик дарахтсимон креатити. Кўз ҳолати: аниқ ифодаланган аралаш конъюнктивал инъекция, аниқ ифодаланган мугуз пардаси синдроми. Мугуз пардаси шишган, мугуз пардаси марказида зарарланиш бўйлаб эрозия мавжуд. Флюоресцент синов ижобий. Vis. 0,08 н/к. Келган кунидан бошлаб 12 кун давомида кунига 6-8 марта, кейинги кунларда то уйига рухсат берилгунча кунига 4-6 марта, уйига жавоб берилгач, бир ҳафта давомида кунига 2-3 марта инсталляция сифатида 0,002 фоизли ПАБК эритмасини олиб турди. Бирон бошқа ўзига хос антивирусли дориларни, хоҳ маҳаллий, хоҳ умумий бўлсин, олмади. 6-кунга келиб флюорисцент синов салбий эди, 5-кундан бошлаб барча касаллик белгиларида ижобий динамика кузатилди. 12-кунга келиб мугуз пардасидаги шиш кетди. Уйга рухсат берилган 19-кунда кўз осойишта эди, мугуз пардаси марказида билинар-билинмас булутсимон хираланиш кузатилди. Vis. 0,8 н/к.
2-мисол. 40 ёшли аёл, ташхис - герпетик кератоувеитнинг қайталаниши. Дастлабки касаллик 4 йил олдин кечган бўлиб, унинг натижасида мугуз пардасининг мўътадил хираланиши қолган. Ёруғликдан қўрқиш ва кўзда оғриқ, кучсиз ёш оқиш ҳақида шикоят қилинди. Марказда мугуз пардасининг устки қатламлари бироз шишган. Мўътадил конъюнктива гиперемияси. Vis. 0,1 н/к. Бемор бир ҳафта давомида кунига 3 марта инсталляция сифатида 0,002 фоизли ПАБК эритмасини олиб турди. 5-кунга келиб касалликнинг барча белгилари йўқолди: ёшланиш, мугуз пардасининг шиши. Vis. 0,4 н/к. Бемор ПАБК дан бошқа ҳеч қандай дори қабул қилмади.
3-мисол. 7 ёшли ўғил бола, ташхис - ўнг кўзнинг дастлабки метагерпетик кератити. Келиб тушкунга қадар бир ой давомида ўзига хос (маҳаллий ва умумий тарзда пирогенал, 1 фоизли IDU ва бошқа) ўзига хос бўлмаган дорилар билан стационар шароитда бефойда даволанган. Келиб тушганида пастки темпорал секторда (4-7 қисмлар орасида) мугуз пардасининг 1/3 қисмини қамраб олган ҳамда кўз қорачиғининг чеккасигача келган мугуз пар­данинг дегенератив ўзгариши кузатилди. Аниқ ифодаланган аралаш конъюнктива гипере­мияси шиш билан бирга. Аниқ ифодаланган мугуз пардаси синдроми (ёш оқиш, ёруғлик­дан қўрқиш, кўзда қаттиқ оғриқ). Биомикроскопия пайтида мугуз пардаси эпителийсида нуқсонлар борлиги, мугуз парда ғадир-будурроқ экани, строма чуқур қатламларида интенсив хираланиш кетаётгани аниқланди. Даволашдан олдин уч кун кузатиш давомида мугуз пардасининг дегенерацияси марказ томон тезкор ривожланиб борди. Бир пайтнинг ўзида ПАБК (0,002 фоизли) билан инсталляция билан қўшиб олиб борилган криоплика­циядан сўнг 3-кунга келиб, барча касаллик белгиларида ижобий динамика кузатилди, флюресцент синов салбий чиқди (мугуз пардаси тўлиқ эпителийлашди). Даволаш бошлан­ганининг 10-кунида уйга Рухсат берилганда кўз осойишта, мугуз пардаси деярли тиниқ эди. Vis. 0,9 н/к.
4-мисол. 37 ёшли эркак. Ташхис - герпетик керотоувеитнинг дастлабки чўзилиб кетган шакли. Аралаш пирокорнеал инъекция ва конъюнктива шиши, аниқ ифодаланган мугуз пардаси синдроми, мугуз пардасининг 2/3 қисми зарарланган (устки ва ташқи қисми), ўрни- ўрни билан эрозия аниқланган, мугуз пардаси ва строма устки қатламларининг шиши. Мугуз пардаси янги ҳосил бўлган томирлар билан қопланган. Кўзнинг рангдор пардасининг суврати шиш натижасида суркалиб кетган. Шишасимон жисм тузилиши ўзгарган. Вақти-вақти билан оғриқлар мавжуд бўлган, Vis. 0,01 н/к. Стационар шароитда беморга самарасиз даволаш ўтказилганидан сўнг (инсталляция ва конъюнктива ости инъ­екциялари к ўринишидаги полудан, парентерал равишда схема бўйича ва маҳаллий пиро­генал, герпесга қарши маҳаллий гамма-глобулин, витамин В2 ва бошқалар), 25 кун даво­мида криоаппликация ўтказилди, бир пайтнинг ўзида беморга 0,005 фоизли ПАБК инсталляция қилинди. Мугуз пардасининг неоваскуляцияланиши туфайли беморга инсталляция сифатида кунига 3-4 марта 1 фоизли эмоксипин буюрилди. 3-кунга келиб мугуз пардасининг флюоресцент синови салбий натижа кўрсатди, шу кундан бошлаб барча белгиларнинг ижобий динамикаси кузатилди. Даволашимиз бошланганидан 10 кундан сўнг кўз осойишта, перикорнеал инъекция йўқ, мугуз пардаси деярли тиниқ, томирларнинг лимб даражасигача регрессияси содир бўлди, даврий оғриқлар йўқ, Vis. 0,1 н/к. Даволаш тугаганидан 10 кун ўтгач, бемор хаддан ташқари совуш натижасида касалликнинг зўрайиши туфайли яна мурожаат қилди: аниқ ифодаланган мугуз пардаси синдроми, мугуз пардаси шиши, кўзда чидаб бўлмас кучли оғриқ, аниқ ифодаланган даврий оғриқ. Беморга у мурожаат қилган кундан бошлаб 0,3 мл 0,02 фоизли ПАБК эритмасининг конъюнктива ости инъекциялари ўтказилди, у яна кунига 6-8 марта конъюнктивал қопчага томчи кўринишида худди шундай таркибли ПАБК эритмасини олди. Тунда бемор оғриқсизлантирадиган дорилар қабул қилди. Даволашнинг 3-кунидан бошлаб оғриқлар камайди, бемор оғриқсизлантирадиган таблеткаларни қабул қилмай қўйди ҳамда барча касаллик белгиларининг ижобий динамикаси кузатилди. Шундай қилиб, касаллик ҳужуми даф этилди. Даволаш 15 кунгача давом этди. 15 кундан сўнг кўз осойишта, мугуз пардаси деярли тиниқ, Vis. 0,1 н/к. 10 кун давомида кунига 2-3 марта кўзга дори томизиш тавсия этилди.
Ҳаммаси бўлиб 19 та бемор даволанди, уларнинг ҳаммаларида 3 ҳафта атрофида кўз ҳолатининг яхшиланиши ва касаллик белгиларининг йўқолиши кузатилди. Бир йил мобайнида кузатувда бўлган беморларда касалликнинг қайтарилиши кузатилмади, барча беморлар ПАБК билан даволашнинг дастлабки кунлариданоқ кўзда нохушлик камайганини эътироф этдилар. Препартни кўтармаслик ёки бошқа салбий реакциялар билан боғлиқ биронта ҳам ҳолатлар кузатилмади.



Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling