Ихтисослашган мактабларда физикадан амалий машғулотларни педагогик дастурий воситалар асосида такомиллаштириш


Download 17.13 Kb.
Sana21.02.2023
Hajmi17.13 Kb.
#1218385
TuriДиссертация
Bog'liq
6 Тақриз Турахонов


Денов тадбиркорлик ва педагогика институти тадқиқотчиси Тўрахонов Фозил Бобоназаровичнинг “Ихтисослашган мактабларда физикадан амалий машғулотларни педагогик дастурий воситалар асосида такомиллаштириш” 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси авторефератига
Т А Қ Р И З
Физика таълимида виртуал конструкторлардан фойдаланиб, лаборатория ишларининг моделини яратиш, ўқувчиларда илмий тадқиқотчилик ва конструкторлик қобилиятини ўстириб, мантиқий тафаккурини шакллантириш, мустақил билим олишга бўлган қизиқишини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизда ихтисослашган мактабларда физикадан амалий машғулотларни педагогик дастурий воситалар асосида такомиллаштириш жараёни таълим мазмуни компетенциявий ёндашувга асосланган давлат таълим стандарти амалиётга жорий этилиб, ўқувчиларни фикрлашга ундайдиган хориж методикалари асосида ўқитишнинг замонавий педагогик технологияларидан фойдаланишнинг меъёрий асослари яратилмоқда. Бу эса, ихтисослашган мактабларда физикадан амалий машғулотларни педагогик дастурий воситалар асосида такомиллаштириш жараёнида ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатиш, уларнинг мантиқий тафаккурини ривожлантиришда долзарб аҳамиятга эга.
Диссертациянинг кириш қисмида мавзусининг долзарблиги ва зарурати асосланган; тадқиқотнинг Ўзбекистон Республикасида фан ва технология­ларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган, диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот иш­лари режалари билан боғлиқлиги баён қилинган; муаммонинг ўрганилганлик даражаси, ишнинг мақсади ва вазифалари, объекти, предмети аниқланган; тадқиқот натижаларининг ишончлилиги, илмий-амалий аҳамияти, апробацияси, эълон қилинганлиги ҳамда диссертациянинг тузилиши ва ҳажми бўйича маълумотлар келтирилган.
Тадқиқотда илмий, илмий–методик адабиётларнинг назарий таҳлили, физикавий жараённи моделлаштириш имкониятини берувчи симуляторлардан фойдаланиш жараёнидаги илмий-тадқиқот ва илмий-техник маълумотларни назарий ва қиёсий таҳлил қилиш, сўровнома, суҳбат натижаларини математик–статистик таҳлил этиш усулларидан фойдаланилган.
Ихтисослашган мактабларда ўқувчиларнинг билиш фаоллиги ва аналитик фикрлашини интенсив ривожлантириш механизми физикадан амалий машғулотларни ташкил қилиш ва ўтказишда фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлашга йўналтирилган тизимли, фаолиятга доир, шахсга йўналтирилган ёндашувларни физик экспериментал фаолиятга қаратилган психологик, педагогик, креатив, дидактик, технологик, интегратив тест савол-топшириқларни бажариш методларини (вариантларни танлаш ва уларни моделлаштириш) қўллаш, интерфаол таълим технологияларидан фойдаланиш ва дидактик воситаларни (ностандарт масалаларини бажариш) самарали татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган.
Физика дарсларида ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнлар моҳиятини очиб бериш, ўқувчининг фикрлаш фаолиятини ривожлантириш учун амалий маш-улотларда компьютер моделларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бундай амалий маш-улотларнинг техника ривожланиши билан қандай боғланишга эга эканлигини, унинг кундалик турмушда тутган ўрнини очиб беришга ёрдамлашади.
Ихтисослашган мактабларда физикадан амалий машғулотларни педагогик дастурий воситалар асосида такомиллаштириш модели ишлаб чиқилган. Мазкур модел ихтисослашган мактабларда физикадан амалий машғулотларни педагогик дастурий воситалар асосида такомиллаштиришнинг мазмуни, шакл, воситалари, педагогик имкониятларини ўзида мужассам этган
Ихтисослашган мактабларда физикадан амалий машғулотларни педагогик дастурий воситалар асосида ўқитишни такомиллаштириш кўп жиҳатдан интегратив ёндашув асосида ташкил этишнинг назарий, илмий-методик асосларини тизимлашган ҳолда ўрганиш долзарб эканлиги асосланган.
Тадқиқотда олинган маълумотларнинг ишончлилигини аниқлаш учун математик-статистик методлар натижаларни қайта ишлаш учун қўлланилган.
Тадқиқотдан олинган натижалар асосида илмий хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Илмий ишда баъзи камчиликлар учрайди:
- тадқиқот ишида стилистик нуқсонлари мавжуд.
- диссертация авторефератини расмийлаштиришда айрим техник камчиликлари учрайди.
Юқорида келтирилган камчиликлар ишнинг илмий савиясини пасайтирмайди.
Тўрахонов Фозил Бобоназаровичнинг “Ихтисослашган мактабларда физикадан амалий машғулотларни педагогик дастурий воситалар асосида такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси авторефрати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг Низом талабларига жавоб беради. Тадқиқотчи Ф.Б. Тўрахонов 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга лойиқ.



Термиз муҳандислик-технология институти “Аниқ ва табиий фанлар” кафедраси мудири:

________

п.ф.д.доц.Ў.Н.Султонова

Download 17.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling