ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2020, 10 (95)
интернатларининг 2019-2020 ўқув йилига
мўлжалланган ўқув режаси”да ўқиш фани
“Филология фанлари” блогида алоҳида ном
остида 1-10-синфлар кесимида ўтилади.
Умумий ўрта таълимнинг ва ақли заиф
болалар
учун ихтисослаштирилган мактаб,
мактаб-интернатларининг ўқув режасида
ўқиш фанини ўқитишда соатлар тақсимоти
(1-4-синфлар мисолида) (1-жадвал):
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги «Уму-
мий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таъ-
лимининг Давлат
Таълим Стандартларини
тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сон қарорида
ўқиш фанини ўқитишнинг умумий мақсади ва
вазифаси қуйидагича берилган:
● миллий ҳамда жаҳон адабиёти-
нинг нодир намуналарини ўқитиш орқали
ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий дунёси,
адабий-эстетик дидини шакллантириш ҳамда
уларда мустақил фикрлаш, образли тафак-
курга оид билим, кўникма, малакаларни ҳосил
қилиш ва ривожлантириш;
● ўқувчиларни
бадиий
адабиётга
қизиқтириш, асарларни ўргатиш жараёнида
олам ва
инсон табиати, миллий ҳамда уму-
минсоний қадриятлар, шунингдек,
китоб-
хонлик маданиятини шакллантириш орқали
ўқувчиларнинг маънавиятини, дунёқарашини
кенгайтириб, мустаҳкамлаб боришдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: