Замонавий таълим / современное образование 014, Самаров Р
Download 1.7 Mb. Pdf ko'rish
|
ergash-ozievning-psihologiya-metodologiyasi-uv-llanmasi-fan-so-asi-rivozhiga-shilgan-mu-im-issa-professor-ergash-ozievning-psihologiya-metodologiyasi-uv-llanmasiga-ta-riz (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҚЎЛЛАНМАСИ – ФАН СОҲАСИ РИВОЖИГА ҚЎШИЛГАН МУҲИМ ҲИССА
- SAMAROV R. “THE PSYCHOLOGY METHODIC” AS IMPORTANT INPUT TO DEVELOPMENT OF SCIENCE
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 2 Самаров Р., фалсафа фанлари доктори, профессор САМАРОВ Р. ЭРГАШ ҒОЗИЕВНИНГ “ПСИХОЛОГИЯ МЕТОДОЛОГИЯСИ” ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМАСИ – ФАН СОҲАСИ РИВОЖИГА ҚЎШИЛГАН МУҲИМ ҲИССА (Профессор Эргаш Ғозиевнинг “Психология методологияси” ўқув қўлланмасига тақриз) САМАРОВ Р. УЧЕБНОЕ ПОСОБИЕ ЭРГАША ГАЗИЕВА “МЕТОДОЛОГИЯ ПСИХОЛОГИИ” – ВАЖНЫЙ ВКЛАД В РАЗВИТИЕ НАУКИ (Отзыв на учебное пособие “Методология психологии” профессора Эргаша Газиева) SAMAROV R. “THE PSYCHOLOGY METHODIC” AS IMPORTANT INPUT TO DEVELOPMENT OF SCIENCE (Reference to textbook of Professor Ergash Goziev) Илм-фаннинг ривожланишига таъсир кўр сатадиган омиллар мазмунини, таъ- сир кўрсатиш даражаси ва қамрови жиҳат- ларини инобатга олиб, унинг таснифини амалга ошириш жоиз. Мазкур омиллар қа- то рида функционаллик жиҳатидан фан- нинг равнақини таъминловчи жиҳат си- фа тида методология намоён бўлади. Мето дология инсон фаолиятини ташкил этиш воситаларининг тузилиши ҳақидаги таълимот десак, янглишмаган бўламиз. Фанда умумий ва хусусий методологиянинг амал қилиши мавжуд бўлиб, методологияни аниқлаштириш, лойиҳалаш ва ўзгартириш каби вазифалари аниқ фан соҳаси учун назарий ва амалий мазмун касб этади. Жумладан, психология фанида методология илмий тадқиқот ўтказиш ёки амалий психологик ёрдам кўрсатиш фаолиятининг мазмунини таъминлайди. Бағри кенг олим, психология фанлари доктори, профессор Эргаш Ғозиевнинг “Noshir” нашриётида чоп этилган “Психология методологияси” ўқув қўлланмаси (Тошкент, 2013) психология фани соҳасида тадқиқотлар ўтказишнинг назарий ва амалий асосларини таъминлашга қаратилган манба ҳисобланиб, муаллиф биосфера ва ноосферага оид бўлган ахборотларни ҳар бир мавзунинг хусусиятини инобатга олган ҳолда қўллай олган. Муаллиф методология тушунчаси ва унга оид бўлган илмий ёндашувларнинг мажмуавий таҳлилини амалга ошириб, психология фани тамойиллари ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда муаммога муаллифлик муносабатини баён этган. Жумладан, қўлланмада “Психо- логия фанининг методологияси ўзининг келиб чиқиши бўйича психология билан социологиядан иборат эканлиги туфайли (тизимлилиги жиҳатидан – Р.С.) умумий методологиянинг принциплари худди иккала соҳанинг негизлари, шарт-шароитларига мос лашган ҳолда ифодаланади” 1 , деб таъкидланади. Муаллифнинг фикрича, “Шу нарсани алоҳида таъкидлаш жоизки, инсоннинг ҳаёти (турмуши) ва фаолияти (ҳатти-ҳаракатлари мажмуаси) ўзаро узвий боғлиқ, бири иккинчисини тақозо қилувчи учта муҳим манбадан, яъни онгсизлик, онгостлилик ва онглилик ҳолатларидан ташкил топганлиги сабабли улар узлуксиз ҳукм суради. Шунинг учун инсоннинг бир кеча кундуздаги умри онгсизлик, онгостлилик ва онглилик ҳолатларининг ҳукмига тобеъликда кечади, уларнинг ҳар бири қандай вазифа (функция) бажаришидан қатъий назар, онгсизлик (фаол ҳордиқ, ихтиёрсиз акс эттириш рўй бериши) – онгостлилик (мувофиқлашган изла ниш, автоматлашган жараёнлар тизими устуворлиги) – онглилик (ақлий зўриқиш, иродавий зўр бериш, ихтиёрий ижод) ҳолатларидан иборат узлуксиз ёпиқ ҳалқа ҳаракатларидан тузилганлигини эътироф этади” 2 . Мамлакатимизда психология фани 1 Ғозиев Э. Психология методологияси. Ўқув қўлланма. – Т.: “Noshir”, 2013. –8-б. 2 Ўша асар. –17–18-б. 66 ЯНГИ АДАБИЁТЛАР / НОВЫЕ ИЗДАНИЯ Download 1.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling