Замонавий таълим / современное образование 014, Самаров Р
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Download 1.7 Mb. Pdf ko'rish
|
ergash-ozievning-psihologiya-metodologiyasi-uv-llanmasi-fan-so-asi-rivozhiga-shilgan-mu-im-issa-professor-ergash-ozievning-psihologiya-metodologiyasi-uv-llanmasiga-ta-riz (1)
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 2
соҳасида илмий мактаб яратишга мушар- раф бўлган Эргаш Ғозиев масалага объектив нуқтаи назардан ёндашиб, ҳар бир ҳолатнинг вазифавий жиҳатдан таснифини белгилайди, унинг алоҳида хоссаларини кўрсатади. Бу ҳолат, ўз навбатида, психологик тадқиқотларни амалга оширишда ҳамда индивидуал ёки гуруҳий (оила, касбий жамоа) тарзда амалий психологик ёрдам кўрсатишда (психологик диагностика, психологик коррекция, психо- логик маслаҳат ўтказишда) услубий манба вазифасини ҳам бажара оладики, мазкур жиҳат ўқув қўлланманинг илмий-амалий аҳамияти юқори эканлигидан далолат беради. Айни пайтда, “Психология методоло- гияси”нинг фундаментал мазмун касб этиши шундаки, олим онгсизлик, онгостлилик ва онглилик ҳолатига нисбатан қуйидагиларга амал қилишни таклиф этган: - онгсизлик, онгостлилик ва онглилик ҳолатига оид бўлган илмий назария ва йўналишларни психология фанида тан олинган жаҳон илмий мактаблари ёндашувлари асосида таҳлил этишни инобатга олишни; - тадқиқ қилинаётган мавзуга функционал ёндашув асосида муносабат билдириш мақбул эканлигини. Ўқув қўлланмада психологиянинг методо- логиясига мутахассисликка оид ўқув предмети сифатида муносабат билдирилиб, унинг асосий категориялари, тамойиллари, манбалари, қонуниятлари, элементлари, механизмалари, босқичлари, тараққиёт босқичлари ҳақида ахборот берилганлиги психологик фаолият билан шуғулланувчилар учун амалий аҳамият касб этади. Масалан, ўқув қўлланманинг 21- бетида муаллиф детерминизм (сабабийлик) тамойили ҳақида мулоҳаза юритиб, уни “... психик ҳодисанинг объектив сабаблар билан белгиланиши ҳақидаги таълимотдир. Шу боисдан психика ва онгнинг объектив борлиқ, нерв системаси билан белгиланиши илмий психологиянинг буюк ютуғи ҳисобланади”, деб кўрсатади. Профессор Эргаш Ғозиев бир неча йиллик илмий-педагогик тажрибасига таяниб, ўқув қўлланмада 40 соат ҳажмга мўлжалланган ўқув предмети юзасидан талабаларда муайян билим ва амалий кўникмаларни мужассам этиш масаласига институционал тарзда муносабатда бўлиб, илмий психологияда қўлланиладиган, амалий аҳамият касб этадиган тушунчаларга алоҳида тўхталиб ўтган. Қўлланмада мавзулар юзасидан келтирилган ахборотларнинг визуаллигини таъминлаш мақсадида жадвал ва чизмалардан ҳам ўринли фойдаланилган, психология фанида ўтказилган фундаментал тадқиқотларнинг натижалари баён этилган. Ўқув қўлланманинг “Шахс индивидуал- лигининг методологик жабҳаси” деб номланган қисмида биологик, антропологик, ижтимоий-психологик, умумпсихологик жаб- ҳа ларнинг аҳамияти хусусида мулоҳаза юри- тилади. Зеро, шахснинг индивидуаллиги интеллектуал, эмоционал ва иродавий соҳаларининг ҳосиласи сифатида гавдаланиб, психометрик ёндашув билангина уни асослаб бериш осон кечади. Қўлланмада бу кунга қадар алоҳида тадқиқот мавзуси сифатида танланмаган армон психологияси алоҳида қисм сифатида тадқиқ этилган бўлиб, ахборот манбаси сифатида муаллифлик тадқиқотларининг хулосасидан фойдаланилган. Э.Ғозиев “армон” тушунчасининг таркибий қисмларини белгилаб, унинг эҳтиёжий, мотивацион, эмоционал, иродавий, когнитив, регулятив, хулқий, ижтимоий-психологик, миллий жиҳатлари каби функционал жиҳатларини кўрсатиб ўтади. Аслида, армон психологик воқелик сифатида инсон ва унинг ҳаёт- фаолиятига доир муаммолар билан шуғул- ланиб келаётган мутахассислар диққатини жалб этаётган тизимли-функционал тав- сиф га эга долзарб мавзу ҳисобланади. Муаллиф томонидан армон категориясининг таркибларга ажратилганлиги амалий психо- логик ёрдам кўрсатиш тизимида аниқ субъект хулқ намунасининг психологик шарҳини амалга оширишда қўл келиши мумкин. 67 ЯНГИ АДАБИЁТЛАР / НОВЫЕ ИЗДАНИЯ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling