Кичик мактаб ёшидаги болаларда эмоционал-иродавий
Download 75.5 Kb.
|
корррекцион машгулотлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Машғулотларнинг тематик режаси
- 1-машғулот Мақсад
Кичик мактаб ёшидаги болаларда эмоционал-иродавий сифатларнинг ривожланиши-мактабга мослашувчанликнинг асоси сифатида намоён бўлишини шакллантиришга қаратилган коррекцион-ривожлантирувчи Машғулотлар Ушбу машғулотлар серияси мактабгача ҳамда кичик мактаб ёшидаги болаларга мўлжалланган. Ушбу машғулотларнинг мақсади: - болаларни психик тараққиётига таъсир этувчи слбий хиссий факторларни бартараф этишга ўргатиш; - хиссий-иродавий сферасини ривожлантириш; - ўқишга тез мослашишни шакллантириш; - ўз-ўзига баҳони ошириш; - ёмон хатти-ҳаракатлардан муҳофаза қилиш. Машғулотлар сруктураси: - муаммоларни муҳокама қилиш; - болаларни ўйлантираётган мавзуларда суҳбатлашиш; - ўз муаммоларини чиза олиш ва уларни бартараф этишга ўргатиш; - ўз-ўзига ёрдам бера олишни шакллантириш, иродавий ўз-ўзини бошқаришни тарбиялаш, релаксация, энержайзерлар. Машғулотлар 30 минутдан 40 минутгача давом этиши мумкин. Машғулотларнинг тематик режаси 1-машғулот. Бизнинг хисларимиз ва хатти-ҳаракатларимиз. 2-машғулот. Нама учун инсон уялади? 3-машғулот. Рост гапиришни ўрганамиз. 4-машғулот. Нима учун айбимизга иқрор бўлишимиз қийин? 5-машғулот. Болаларнинг шикоятлари. 6-машғулот. Аламларимиз устидан ғалаба қиламиз. 7-машғулот. Ғазаб-бу нима? 8-машғулот. Биз ҳар доим тўғри ишлар қиламизми? Ёмонлик ва яхшилик. Ёмонликни енгиш мумкинми? 1-машғулот Мақсад: Болаларда химоя механизмларини аниқлаш, расм чизиш орқали салбий эмоцияларни бартараф этишга ўргатиш. 1.Муаммоли вазият. Тренер: Ўртоғингиз Наргиза пластилиндан ясаган иккита кулгили фигураларни олиб келибди. Келинглар уларга изоҳ берамиз. Улардан бирининг оти Жиннихон, бириники эса Ахмоқвой. Сизнинг фикрингиз қандай. Болаларга олиб келинган фигураларнинг бири қўғирчоқ, иккинчиси эса масхарабоз. Улар тулар беўхшов ясалган. Болалар ўзларининг салбий муносабатларини ифодалайдилар. Тренер: Болалар нима деб ўйлайсиз нима учун Наргиза ўзи ясаган ўйинчоқларини бундай атади? Бундай дейиш яхшими? Download 75.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling