Кичик мактаб ёшидаги болаларда эмоционал-иродавий
Агар инсоннинг қалбида нохушлик бўлса нима қилиш керак?
Download 75.5 Kb.
|
корррекцион машгулотлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-Машғулот. Мақсад
- 2. Расм чизиш. Мавзу: “Қувонч”
- 3. Тенгдошимдан хат
3. Агар инсоннинг қалбида нохушлик бўлса нима қилиш керак?
Тенгдошингиздан хат. “Азиз тенгдошим. Сенга бир неча маслахатларни бермоқяиман. 1-маслахатим. Агар сен уялишга олиб келадиган хатти-ҳаракат қилган бўлсанг, буни тўғирлашнинг энг яхши йўли ўз айбингга иқрор бўлашдир. 2-маслахатим. Хаяжонланаётганингда ёки жаҳлинг чиққанда тинчланиб олиш учун қулай жойлашиб кўзингни юм ва шошилмай секин нафас ол. Нафас олаётганингда бешгача, чиқараётганингда еттигача сана. Фараз қил сен соҳил бўйида ёки ўрмондасан. Қалбинг тинчланади”. Ушбу хатни ўқиб бергач, тренер сокин мусиқа қўйиб болаларга тинчланиш йўлларини кўрсатади. 3-Машғулот. Мақсад: иродавий ўзини бошқаришни ривожлантириш, релаксация қилишга ўргатиш, ўз-ўзини бошқаришни шакллантириш. 1. Суҳбат. Мавзу: Айб иш қилганимизда ўзимизни қандай тутушимиз керак? Тренер: Болалар баъзида биз ножўя хатти-ҳаракатлар қилиб қўямиз ва у атрофимиздагиларни хафа бўлишига ёки ранжишига олиб келади. Баъзан биз уларни хафа қилмаслик ёки ўзимизни оқлаш мақсадида ёлғон гапирамиз ва натижада виждонимиз азобланади. Айбга иқрор бўлиш ҳар доим ҳам енгил эмас. Айтинг-чи : -иноснни ўз айбига иқрор бўлишига нима халақит беради? (жазоланиш, ишончни йўқотиш, севги, ҳурмат ва ҳ.к) -айбга иқрор бўлиш учун нима қилиш керак (иродага зўр бериш, қўрқвни енгиш) Қуйидаги ҳикматли сўзларни қандай тушунасиз? Айбини яширсанг истимаси ошкор қилади. Ширин ёлғондан аччиқ рост яхши. 2. Расм чизиш. Мавзу: “Қувонч” Тренер: Болаларга қувонган пайтларида қандай ранглар кўз олдиларида намоён бўлишини чизиб беришларини сўрайди. Шундан сўнг ранглар муҳокамаси амалга оширилади. 3. Тенгдошимдан хат “Азиз тегдошим. Ишларинг яхшими? Ўқишларингчи? Бугун ҳеч кимни хафа қилмадингми? Сенчи сени хафа қилишмадими? Жуда яхши. Сенга бир маслаҳатим бор. Ҳаётимизда баъзан ноқулай вазиятларга тушамиз ва алдашимизга тўғри келади, кимни алдашга тўғри келган пайтда ҳам иродангга зўр бер, ўз хисларингни бошқар, бировни ёки ўз яқинларингни алдама, чунки у бир кун ошкор бўлади ва бундай вазиятда ўзинг ноқулай ҳолатда қолишинг мумкин. Ўз-ўзингни ноаорат қилишни ўрган”. Download 75.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling