Кичик мактаб ёшидаги болаларда эмоционал-иродавий


Суҳбат. Мавзу: “Қачон мен ўзимни ёмон хис этаман”


Download 75.5 Kb.
bet2/7
Sana13.05.2023
Hajmi75.5 Kb.
#1456814
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
корррекцион машгулотлар

2. Суҳбат. Мавзу: “Қачон мен ўзимни ёмон хис этаман”
- Инсон қалбан қачон тўзини ёмон хис этади? (ҳаяжон, ғазаб, тушунмовчилик, алам ва бошқалар)
- Эслаб кўринг, қачон ўзингизни ёмон хис этгансиз? Шундай пайтларда нима қилгингиз келган?
- Ўзингизни яна яхши хис қилиш учун нималар қиласиз?
Тренер: Барча инсонлар шундай вазиятларга тушушларини ва бундан читқиш аввалом бор бошқаларга зарар қилмаслик керак эканлигини унутмаслик лозимлигини уқтириш.
3. Дўстимдан хат.
Болаларга уларнинг тенгдоши юборган хат ўқиб берилади.
“Азиз дўстим! Сенг ўзингни ёмон хис қилганингда ва нохушликларингда нима қилиш кераклигини айтишни истйман. Биласанми, бундай холларда мен расм чиаман.
Агар:
- сени қўрқувлар қийнаса, уларнинг расмини чиз ва қора қалам билан устидан чизиб ташла;
- сени хафа қилган одамнинг расмини билганингча чиз ва барча айтмоқчи бўлган гапларингни шу расмга айт;
- расм чизиб фантазия қил ўз оруларингни чиз.
Дўстим биласанми, баъзан ўзим ета олмаган орзуларни расмини чизганимда енгил бўламан, қувонаман ва яхши ишлар қилгим келади. Менинг тавсияларимга сен ҳам роия қилиб кўр”.
4. Расм машғулоти. Мавзу: “Қувноқ клоун ва чиройли қўғирчоқ”
Машғулотдан сўнг тренер болалардан расм чизаётганларида ўзларини қандай хис қилганларини айтиб беришларини сўрайди.


2-машғулот:
Мақсад: Инсон психикасини шикастловчи вазиятларни енгишни ўргатиш, хатти-ҳаракатларни иродавий бошқариш йўлларини ўргатиш.
1.Суҳбат. Мавзу: “Қачон ва нима учун уяламан”
Тренер болалардан уят бу қандай хис эканлигини сўрайди.

  • Нима учун биз уяламиз?

  • Уят нимага ўхшайди?

  • Унинг рангини аниқлай оласизми?

  • Ўзингиз уялганингизда нималарни хис этасиз?

  • Шундай пайтларда нима қилиш керак?

  • Уялиш керакми?



2. Расм чизиш. Мавзу: “Менинг уятим”
Тренер болаларга уятни қандай ифодалашимиз мумкинлигини, унинг рангини ифодалашни сўрайди. Расм мазмунига кўра суҳбат амалга оширилади.



Download 75.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling