8-машғулот
Мақсад: болаларнинг қилаётган ишларига жавоб беришга ўргатиш, салбий вазиятлардан ўзи учун ижобий бўлган жиҳатларни топишга ҳаракат қилиш.
Суҳбат. “Қачон биз бошқаларни хафа қиламиз?”
Болалар, ҳозир ҳар бирингиз ҳаётингизда юирор бир кишини хафа қилган вазиятингиз ҳақида гапириб беринг. Ундан сўнг муҳокама учун саволлар:
-бошқаларни хафа қилишимиз яхшими?
-хафа бўлган одам ўзини қандай хис қилади?
-устозларимиз, ота-оналаримизни хафа қилганмизми? Бу тўғрими?
2. Ўйин
Болалар доира шаклида туриб оладилар. Тренер уларга коптокни отиб “Мен хафа қилмайман.....” гапини тугатишини айтади. Масалан: “Мен устозимни хафа қилмайман” ва ҳ.к.
3. Расм чизиш. “Хафа бўлган кишини расмини чизиш”
4. Тавсиялар.
1.Агар сиз бирор бир ножуя иш қилган бўлсангиз ва бундан қийналсангиз ўз фикрларингизни кундалик дафтарингизга ёзиб қўйинг.
2.Ўз айбингиз ва хатоингизни тан олишга ўрганинг, хафа қилган одамингизни вақтида кечирим сўрашни ва руҳиятини кўтаришни билинг.
3.Агар жуда жахлингиз чиққан бўлса ёстиғингизни олингда яхшилаб муштлаб уни уринг, ғазабингиз чиқади.
4.Ўзингизни яхши хис қилиш учун хоббингиз билан шуғулланинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |