Ихтисослаштирилган гидрометеорологик иш (хизмат)ларни бажариш юзасидан 16 /2022-сон шартнома


 Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 61.5 Kb.
bet2/4
Sana19.06.2023
Hajmi61.5 Kb.
#1625130
1   2   3   4
3. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
3.1. Ижрочининг мажбуриятлари:
3.1.1. Қонун хужжатларига мувофиқ ушбу шартнома мажбуриятларини ўз муддатида бажарилишини таъминлаш;
3.1.2. Бажарилган иш (хизмат)лар лозим даражада бажарилишини таъминлаш.
3.2. Буюртмачининг мажбуриятлари:
3.2.1. Шартномага асосан бажарилган иш (хизмат)ларни қабул қилиб олиш;
3.2.2. Бажарилган иш (хизмат)лар учун ўз вақтида тўловни амалга ошириш.
3.3. Мазкур шартнома бўйича бир тараф иккинчи тарафдан шартнома шартларини шартномага мувофиқ ва лозим даражада бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.


4. Тарафларнинг жавобгарлиги.
4.1. Шартнома мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолатларда тарафлар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар. Иш (хизмат)лар бажарилмаган, лозим даражада бажарилмаган, шартномада кўрсатилган муддатлар кечиктирилганда кечиктирилган хар бир кун учун Ижрочи Буюртмачига кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоиз миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси ихтисослаштирилган гидрометеорологик иш (хизмат)лар нархининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.
4.2. Тўловни кечиктирганлиги учун Буюртмачи Ижрочига ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,4 фоиз миқдорда пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси ихтисослаштирилган гидрометеорологик иш (хизмат)лар нархининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.
4.3. Ушбу шартнома асосида олинган гидрометеорологик маълумотларни қайта сотиш ёки тарқатишга йўл қўйилмайди.
4.4. Томонлар банк реквизитлари ўзгариши тўғрисида 5 банк куни ичида хабар беришлари шарт.
4.5. Агар шартноманинг амал қилиш муддати давомида календарь режани ўзгартириш зарурияти туғилса ёки шартноманинг кейинги амал қилиши мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисобланса, томонлар бу ҳақда 10 банк куни мобайнида ёзма равишда ҳабар беришлари шарт.
5. Низоларни ҳал этиш.
5.1. Мазкур шартнома бўйича келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда, тарафлар уларни судгача ҳал қилиш чораларини кўрадилар.
5.2. Тарафлар ўртасида келиб чиққан низолар ўзаро ҳал қилинмаган тақдирда қонунчиликда ўрнатилган тартибда судда ҳал қилинади..



Download 61.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling