Ихтисослаштирилган гидрометеорологик иш (хизмат)ларни бажариш юзасидан 16 /2022-сон шартнома


Download 61.5 Kb.
bet3/4
Sana19.06.2023
Hajmi61.5 Kb.
#1625130
1   2   3   4
6. Форс-мажор.
6.1. Шартнома қабул қилингандан сўнг, томонлар шартномани форс-мажор ҳолатлар, яъни енгиб бўлмайдиган куч, фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар туфайли бажармаган ёки лозим даражада бажармаган бўлсалар жавобгарликдан озод этиладилар.  


7. Якунловчи қоидалар.
7.1. Шартнома томонлар имзо қўйган ҳамда Молия вазирлиги ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтгандан сўнг кучга киради ва 2022 йил 26 декабрга қадар амал қилади.
7.2. Ушбу шартномага қуйидагилар илова килинади:
7.2.1. Шартнома баҳоси тўғрисидаги баённома 1-иловага мувофиқ;
7.2.2.. Хизмат нархлари ҳисоби 2-иловага мувофиқ.
7.3. Ушбу шартнома ва унинг иловалари 2 нусхада тузилди.

8. Коррупцияга қарши қўшимча шартлари.


16.1. Тарафлар шартнома тузишда, шартноманинг амал қилиш муддатида шартнома билан боғлиқ коррупциявий ҳаракатларни содир қилмасликка келишиб оладилар.
16.2. Тарафлар шартномадаги коррупцияга қарши қўшимча шартларда белгиланган коррупциянинг олдини олиш чораларини тан олади ва уларга риоя этилиши бўйича ҳамкорликни таъминлайдилар.
16.3. Хар бир тараф шартнома тузилган пайтида бевосита ўзи ёки унинг ижроия органлари, мансабдар шахслари ва ходимлари томонидан шартнома билан боғлиқ ҳолда қонунга хилоф равишда пул, моддий қимматликлар берилмаганлигини, таклиф этилмаганлигини, уларга беришга ваъда қилинмаганлигини, шунингдек моддий ёки ҳар қандай турдаги имтиёз, устунликлар олинмаганлигини (келажакда бу турдаги ҳаракатларини амалга ошириши ёки қилиши мумкинлиги ҳақида таасурот қолдирилмаганлигини) кафолатлайди. Тарафлар, улар томонидан шартнома доирасида жалб қилинган шахсларнинг ушбу ҳаракатларни содир этмаслиги юзасидан оқилона чоралар кўради.
16.4. Тарафлар уларнинг назорати остида бўлган ва улар номидан ҳаракат қиладиган шахслар томонидан коррупцияга қарши қўшимча шартларда белгиланган мажбуриятлар бузилганлиги фактлари ҳақида хабар берилганлиги учун уларга тазйиқ ўтказмаслигини ва бошқа салбий оқибатлари келтирмаслигини кафолатлайдилар.
16.5. Агар бир тарафга бошқа тарафнинг коррупцияга қарши қўшимча шартларда белгилинган мажбуриятларини бузилишига йўл қўйганлиги маълум бўлиб қолса, иккинчи тарафни бу ҳақда зудлик билан хабардор қилиши ва ушбу тарафдан оқилона муддат ичида тегишли чоралар кўрилишини ва амалга оширилган ишлар юзасидан унга хабардор қилишини талаб қилиши шарт. Тарафнинг талаби бўйича иккинчи тараф томонидан қоидабузарликларни бартараф қилиш бўйича оқилона муддат ичида тегишли чоралар кўрилмаганда, ушбу тараф шартномани бир тарафлама тўхтатиб туришга, бекор қилишга ҳамда зарарни тўлиқ қоплаб беришни талаб қилишга ҳақли.



Download 61.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling