Ii. Боб. ЎЗбекистон ташқи сиёсатда очиқлик ва тенг манфаатларга таянади


Битирув ишнинг методолгик асоси ва муҳим манбаси


Download 311.5 Kb.
bet2/13
Sana19.06.2023
Hajmi311.5 Kb.
#1619545
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
намуна

Битирув ишнинг методолгик асоси ва муҳим манбаси. Битирув ишини тайёрлаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Миллий тараққиёт йўлимиздан қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз”, “Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз” асарлари, 2017-2021 йилларда ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони, қолаверса, биринчи Президентимиз И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”, “Янгича фикрлаш ва ишлаш – давр талаби”, “Ўзбекистон: миллийистиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура”, “Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз”, мавзуга оид илмий мақолалар, рисола ва монографиялар, матбуот ва интернет материаллари муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
Мавзунинг илмий ўрганилганлик даражаси. Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари — мамлакатнинг барқарор ривожланиши учун қулай шароит яратиш, иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, хавфсизлик, тинчлик ва жамиятда ҳамжиҳатликни таъминлашга йўналтирилган бўлиб, ушбу мавзуни ўрганишда республикамиз олимларининг кўплаб илмий мақолалари, рисолалари ва монографиялари нашр қилинган. Жумладан, У.Убайдуллаев, А.Ҳайдаров, Ф.Толипов, М.Бахадиров, И.Бобоқулов, В.Парамонов Р.Алимов, Т.Жўраев, Н.Тўлаганова, Б.Тўраев, Б.Хўжанов, Х.Умаров, Р.Жумаев ва бошқа шу каби олимларнинг илмий асарлари ва мақолаларини келтириб ўтиш мумкин2.
Битирув ишнинг мақсади ва вазифалари. Битирув ишида Ўзбекистоннинг тинчликсевар мустақил ташқи сиёсати ва унинг жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олиниши масаласини меъёрий ҳужжатлар асосида атрофлича тахлил қилиш ва умумлаштириш асосий мақсад ҳисобланади. Ушбу мақсаддан келиб чиқувчи вазифалар қуйидагилар;
-Ўзбекистон ташқи сиёсатининг сиёсий-ҳуқуқий асослари;
-Давлат ташқи сиёсий фаолиятининг шаклланиш жараёнларини кўриб
чиқиш;
-Замонавий дунёда Ўзбекистон ташқи сиёсати;
-Янгиланаётган Ўзбекистон ташқи сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишлари.
Битирув ишининг объекти ва предметини Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолияти тадқиқотнинг объекти бўлса. Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги устувор йўналишлар, жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ҳамда давлатнинг кўптомонлама ва иккитомонлама ҳамкорликларини ўзида акс эттирган сиёсий жараёнлар битирув ишининг предметидир.

Download 311.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling