Ii. Боб. ЎЗбекистон ташқи сиёсатда очиқлик ва тенг манфаатларга таянади


Download 311.5 Kb.
bet1/13
Sana19.06.2023
Hajmi311.5 Kb.
#1619545
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
намуна


МУНДАРИЖА


КИРИШ…………………………………………………………………………...4
I. БОБ. ТИНЧЛИК ВА ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ, ОЧИҚ ВА АМАЛИЙ ТАШҚИ СИЁСАТ ЮРИТИШ – АСОСИЙ МАҚСАД
1.1. Ўзбекистон ташқи сиёсатининг сиёсий-ҳуқуқий асослари…..……...11
1.2.Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъекти …….……………………………………………………………….….21

II. БОБ. ЎЗБЕКИСТОН ТАШҚИ СИЁСАТДА ОЧИҚЛИК ВА ТЕНГ МАНФААТЛАРГА ТАЯНАДИ


2.1 Замонавий дунёда Ўзбекистон ташқи сиёсатининг кун тартиби…………………………………………..……………………………....29
2.2.Янгиланаётган Ўзбекистон ташқи сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишлари……………..……………………………………………….….....40
Хулоса……………………………………………………………………....…....47
Фойдаланилган адабиётлар……...................................……………………....50
К И Р И Ш
Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси давлатнинг, халқнинг олий манфаатларига, фаровонлиги ва хавфсизлигига, мамлакатни модернизация қилишнинг устувор йўналишларига, амалдаги миллий қонунчилик ҳамда қабул қилинган халқаро мажбуриятларга амал қилган ҳолда ташқи сиёссий фаолиятини олиб бормоқда. Ўзбекистон халқаро ҳуқуқий меъёрлар ҳамда республика қонунчилиги доирасида иттифоқлар тузиш, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириш, шунингдек, улардан чиқиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади;
- Ўзбекистон тинчликсевар сиёсат юритади ва ҳарбий-сиёсий блокларда иштирок этмайди, ҳар қандай давлатлараро тузилмалар ҳарбий-сиёсий блокка айланган тақдирда, улардан чиқиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади;
- Ўзбекистон Республикаси қўшни давлатлардаги қуролли зиддиятларга ва танг вазиятларга тортилишининг олдини олиш юзасидан сиёсий, иқтисодий ва бошқа чора-тадбирларни кўради, шунингдек, ўз ҳудудида хорижий давлатларнинг ҳарбий базалари ва объектлари жойлаштирилишига йўл қўймайди.
- Конституцияга, «Мудофаа тўғрисида"ги қонунга ва Ҳарбий доктринага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари фақат давлат суверенитети ва мамлакат ҳудудининг яхлитлигини ҳимоя қилиш, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини асраш мақсадидагина тузилади ҳамда хориждаги тинчликпарварлик операцияларида иштирок этмайди.

Бугун Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида амалга оширилаётган ишлар кўлами жуда катта, жумладан Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган 2021 йил давлат дастури лойиҳасида Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолиятидаги асосий ҳужжатни ўзгартириш таклифи билдирилган. Амалдаги концепция эса очиқ манбаларда учрамайди. Ўзбекистоннинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсатини изчил амалга ошириш ҳамда белгиланган стратегик режаларнинг жадал ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг яъни 2021 йилнинг 1 декабрига қадар ташқи сиёсий фаолият концепциясини такомиллаштириш таклиф этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг Олий Мажлиснинг 2012 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ўша йил 29 декабрдаги қарорида «Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни давлат ташқи сиёсатининг фундаментал принциплари ва стратегик устувор йўналишларини, халқаро майдондаги мақсад ҳамда вазифаларни, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини илгари суриш механизмларини белгилаб берадиган қарашларнинг яхлит тизимини ўрнатганди. Дастурдаги мазкур таклиф президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил декабрдаги Олий Мажлисга қилган мурожаатномасидан келиб чиқади. Унда, давлат раҳбари «давлатимиз олиб бораётган очиқ, прагматик ва амалий ташқи сиёсатни инобатга олиб ҳамда узоқ муддатли стратегик мақсадларимиздан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолият концепцияси такомиллаштирилади», деган эди. Ушбу ўзгариш 2017-2021 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи банди “Хавфсизлик, миллатрараро тотувлик ва диний бағрикенглик таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар” банди келиб чиққан ҳолда амалга оширилади1. Сўнгги пайтларда жаҳонда юз бераётган глобал ўзгаришлар шароитида миллий манфаатларимизга мос келадиган мамлакатлар қаторида турли халқаро ташкилотлар билан ҳам ўрнатилган ҳамкорликлар мониторинг тизимини яратишга эҳтиёж ортиб бормоқда. Бу жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий тамойилларини таҳлил қилиш баробарида, давлат ташқи сиёсатидаги устувор йўналишларни тадқиқ этиш шу куннинг долзарб масалаларидан биридир.


Бундан ташқари, тадқиқотнинг долзарблигини қуйидаги жиҳатлар билан ҳам ифодалаш мумкин:
биринчидан,Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолиятида
кўптомонлама ва иккитомонлама ҳамкорлик омили муҳим йўналишлар
ҳисобланади. Демак, давлат ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари ва
истиқболларини доимий равишда ўрганиб бориш нафақат илмий, балки амалий жиҳатдан ҳам аҳамиятилидир;
иккинчидан,бизнингча, Марказий Осиё минтақаси давлатлари ўртасида
ҳамкорлик алоқаларининг ривожида муайян муаммоларнинг ҳам борлиги маълум маънода мамлакатимиз ташқи сиёсатининг муҳим масалалардан бири эканлигини кўрсатмоқда. Негаки, бугунги кунда минтақанинг беш давлатида яшаб келаётган халқлар тарихан бир маконда ҳамкорликда истиқомат қилиб келишганлиги ҳаммага маълум;
учинчидан,давлатнинг у ёки бу ҳамкорлик алоқалари тизимидаги
иштирокини таҳлил қилиш билан халқаро муносабатларда ҳамкорлик
жараёнларининг ютуқ ва камчиликлари бўйича тегишли хулосаларни олиш
мумкин.

Download 311.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling