Ii. Боб. ЎЗбекистон ташқи сиёсатда очиқлик ва тенг манфаатларга таянади


Битирув ишни тайёрлашда фойдаланилган адабиётлар ва норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг қисқача ўзаро таҳлил


Download 311.5 Kb.
bet3/13
Sana19.06.2023
Hajmi311.5 Kb.
#1619545
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
намуна

Битирув ишни тайёрлашда фойдаланилган адабиётлар ва норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг қисқача ўзаро таҳлил. Мустақил Ўзбекистон Конституциясида илк маротаба ташқи сиёсатни тартибга солувчи норманинг киритилиши катта сиёсий ва ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлди. Бизнингча, Конституциянинг ташқи сиёсат принципларини акс эттирувчи 17-моддаси икки қисмдан иборат бўлиб, уларнинг биринчиси умумий, иккинчиси эса хусусий тусга эга. Биринчи қисмда умуман давлат ташқи сиёсатининг принципиал асослари белгиланган. Иккинчи қисмда иттифоқлар тузиш, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириш ва улардан чиқиш принципи янада аниқроқ ифодаланган.
Конституциянинг 17-моддасида белгиланган ташқи сиёсатнинг ҳуқуқий асосларини:
- “Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги 1991 йил 31 августдаги қонуни;
- “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги 2000 йил 26 майдаги янги
таҳрирдаги қонуни;
- “Мудофаа тўғрисида”ги 2001 йил 11 майдаги янги таҳрирдаги қонуни;
- “Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг асосий
принциплари тўғрисида”ги 1996 йил 26 декабрдаги қонуни;
- “Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида”ги
1995 йил 22 декабрдаги қонуни; Олий Мажлисининг 1995 йил 30 август Қарори билан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Ҳарбий доктринаси” каби норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси ўз ташқи сиёсатини мукаммал равишда
норматив тартибга солганлиги, мамлакатнинг ушбу соҳадаги салоҳиятини
кучайтирмоқда. Биринчидан, ташқи сиёсат соҳасидаги принципларга изчил риоя этиш Ўзбекистоннинг халқаро муносабатлар тизимига кириб боришини
таъминламоқда. Иккинчидан, бу жаҳон иқтисодий алоқаларига, коллектив
хавфсизликнинг глобал ва минтақавий тизимларига интеграциялашув бўлиб, ўз навбатида, ижтимоий тараққиётнинг асосий ички вазифалари бажарилишини ҳамда ташқи сиёсатда миллий манфаатлар амалга оширилишини енгиллаштиради. Учинчидан, бу очиқ тинчликсевар, жаҳондаги барча мамлакатлар билан ижобий ҳамкорлик қилишга тайёр мамлакат нуфузини кўрсатувчи белгидир.
Битирув ишини тайёрлаш жараёнида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Таълим тўғриcидаги Қонун” 2020 йил 23 сентябрь, Ўзбекиcтон Реcпубликаcи Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекиcтон Реcпубликаcини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар cтратегияcи тўғриcида”ги ПФ-4947 cонли Фармони, Ўзбекиcтон Реcпубликаcи Президентининг 2018 йил 5-июндаги “Олий таълим муаccаcаларида таълим cифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли иcлоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чопа-тадбирлар тўғриcида” ПҚ-3775-cонли қарори, 2019 йил 16 январдаги “Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4119-сон қарори, 2019 йил 8 октябридаги “Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тўғрисида”ги ПФ-5847-сон фармонларидан фойдаланилди ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг бир қатор Қарор ва буйруқлари билан танишиб чиқилди. Ишни тайёрлаш жараёнида олий таълим тизимида илмий-тадқиқот ишлари cамарадорлигини ошириш бўйича 2020 йилнинг 20 октябридаги “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концецияси тўғрисида”ги ПФ-6097-сон фармониларидан фойдаланилди.

Download 311.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling