Ii. Нефть ва газ конлари коллекторларининг тавсифи


 Оғирлаштирилган цемент аралашмалари


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/55
Sana14.12.2022
Hajmi1.9 Mb.
#1004312
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   55
Bog'liq
лекция

 
9.3.5. Оғирлаштирилган цемент аралашмалари 
Оғирлаштирилган аралашма портландцемент клинкери билан ёки 
гранулаланган домна шлаклари билан зичлиги юқори бўлган (4000 кг/м
3
ва 
ундан юқори) минерал қўшимчаларни биргаликда қўшиб янчиш йўли билан 
таёрланади. Бундай қўшимчалар сифатида барит, темир ва айрим ҳолларда 
қўрғошин 
маъданлари 
ишлатилади. 
Оғирлаштирилган 
цемент 
эритмаларининг чўкма ҳосил қилиши ва қудуқни ўзлаштиришда 


қийинчиликлар 
туғдирмоқда, 
шунинг 
учун 
оғирлаштирилган 
портландцементларга қўшилишида интерт моддалардан камроқ фойдаланиш 
яхши самара беради. Оғирлаштирилган портландцементлар дала шороитида 
эмас балкий, фабрика кўриниши сифатида ишлаб чиқариш, қудуқнинг 
мустаҳкамлашда сифатли амалга оширилади.
 
9.3.6. Толасимон цементлар 
Бу аралашма базали цементга толасини узунлиги 2-4 мм ли бўлган 
асбестли чиқиндиларни қўшиш йўли билан олинади. Бундай аралашмалар 
қудуқда дарзли тоғ - жинсли мавжуд оралиқларни цементлашда ишлатилади. 
 
9.3.7. Емирилишга чидамли цементлар 
Портландцемент тоши қатлам сувлари билан алоқада бўлиши 
жараёнида 
эритмадаги 
энг 
кўп 
эрийдиган 
компонентларни 
ишқорланишдан, катионлар алмашинувидан емирилиши мумкин. Масалан, 
калций гидроксид (ишқорий емирилиш), магний ионлари таъсири остида 
кимёвий ўзгаришлар юзага келади (магнезиал емирилиш), сульфат ионлари 
(сульфатли емирилиш), ва сульфидлар(сульфидли емирилиш) таъсири 
натижасида алмашиши рўй беради. Емирилишга чидамлилик деб бирор 
цемент, аралашма ёки тошнинг барча емирилишларга ёки емирилишнинг 
айрим турларига юқори чидамлилиги билан фарқ қилишига айтилади. 
Демак, ниҳоятда емирилишга чидамли цементлар бўлиб глиноземли 
цементлар ҳисобланади. Ишқорий емирилишга юқори чидамлиликка эга 
бўлган цементлар ёки аралашмаларнинг тоши таркибида умуман кальций 
гидроксид мавжуд бўлмаслиги лозим. Магний хлорид, кальций ва натрийга 
тўйинган қатлам сувлари ва тоғ жинслари билан алоқада бўлган жараёнларда 
шлакли ва шлакқумли цементлар емирилишга чидамли ҳисобланади. 



Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling