Ii. Нефть ва газ конлари коллекторларининг тавсифи


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/55
Sana14.12.2022
Hajmi1.9 Mb.
#1004312
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
Bog'liq
лекция

 
15.5. Цементловчи тиқин 


 
Мустаҳкамловчи қувурлар бирикмасини цементлашда пармалаш 
эритмаси ва босиш суюқлигини цемент эритмасидан ажратишга 
мўлжалланган. Цементловчи тиқин икки поғонали цементлашда кенг 
қўлланилади (38-расм). 
29 (39) -расм. Қудуқ оғзи цементлаш каллаги 2ГУЦ-400 
15.6. Қудуқларни цементлаш жараёнини назорат қилиш станцияси 
Цементлаш жараёнини ва техник параметрларни назорат қилиш СКЦ-
2М станцияси ёрдамида амалга оширилади. У ўзи юрар лабораториядан, ўзи 
юрар манифольд (1 УБМ-700) дан, цементловчи агрегат ишини бошқарувчи ва 
назорат қилувчи аппаратлардан, цемент қориштиргич машиналардан ташкил 
топган. 
Лабораторияда қудуқ оғзидаги босимлар, насос ҳайдаган эритманинг 
умумий миқдори, қудуқга узатилган цемент эритмасининг миқдори; цемент 
эритмаларининг зичлиги ва бошқалар қайд қилинади. 


Тайёрганлик ишлари ва цементлаш жараёнлари 
Қудуқларни цементлашдан олдин цементловчи агрегатлар ва цементлаш 
машиналар ўз жойларига мукаммал қилиб жойлаштирилади. 
Ҳар бир конкрет ишларда маҳаллий шароитлар ҳисобга олинади (ерннг 
рельефи, асбоб-ускуналарнинг жойлашиши, пармалашнинг алоқа йўли, сув 
гидрантларнинг жойлашиши). 
Ундаш ташқари қуйидаги жиҳатлар эътиборга олинади. 
а) цемент - қориштиргич машиналрига бориш йўлларини бегона 
предметларидан тозалаш; 
б) сув идишларини ва сув юритмаларини цемент қориштиргич 
мшиналарига яқин жойга жойлаштириш; 
в) Машиналар оралиғида ишчи ходимларнинг ўтиши учун бўш жой 
қолдириш. 
Цемент эритмаларини ҳайдашдан олдин гидравлик қаршиликлар 
таъсирида содир бўлган босимлар бартараф қилинади. 
Бу босимлар қудуқдаги гил эритмаларининг ёпишқоқлигига ва 
силжишнинг статик кучланишига боғлиқ. Цементлаш операцяисининг 
бошланишидаги босими қудуқ ювишнинг оҳирги босимига тенг бўлади. 
Цементлаш операциясининг бошлангич босимини пасайтириш учун 
цемент қориштиргич машиналари навбатма-навбат ўчирилиб турилади. 
Иш вақтда насослар ва ҳайдовчи қувур юритмалар цемент 
қолдиқларидан тозаланади. 
Қувур ташқи бўшлиғида цемент эритмасининг энг кўп кўтарилиш 
тезлигини олиш учун босиш суюқлигини йиғишда цементлаш агрегатининг 
бекор туриши камайтирилади. 
Цементлаш агрегатининг ўлчаш блокига тушадиган суюқликнинг 
тезлиги унинг қудуқдан чиқарилишига нисбатан анча юқори бўлади. 
Цементлаш 
жараёнида 
мустаҳкамловчи 
қувурлар 
бирикмаси 
тарқатилади (расхаживание) тарқатишнинг миқдори цементлша жараёнида 


қудуқ оғзини обвязка қилишда қўлланиладиган мустаҳкамловчи қувурлар 
бирикмасининг узунлигига боғлиқ. 
Одатда, 1-2 м
2
босими суюқлигини ҳайдаш жараёни бир-икки 
цементлаш агрегати билан «Стоп-зарба» деган ишора пайдо бўлганга қадар 
давом этирилади. 
«Стоп-зарба» нинг гидравлик босими, операциянинг оҳирги босимига 
нисбатан 10-20 кгс/см
2
юқорироқ бўлади. Бундай босимларни кўтариш талаб 
қилинмайди. 
Газ қудуқларини цементлашда енгиллаштирилган ва оғирлаштирилган 
цементлар ёрдамида цементлаш жараёнининг оҳирида гидравлик босимлари 
тенглаштирилади (қудуқ ташқи бўшлиғидаги цемент ювиш эритмаси босими 
билан ювиш эритмаси босими тенглашади). 
Тескари тўсқичлар билан жиҳозланган пармалаш қувурлар бирикмасида 
– цемент эритмалари босилгандан кейин цементловчи каллакларнинг босими 
нольга туширилади. 
Юқори ҳароратли қудуқларда босимнинг кўтарилишини бартарафлаш 
учун цементловчи каллаклардаги кран очиқ қолдирилади. 
Назорат саволлари. 
1. 
Цементлашда ишлатиладиган ускуналарнинг вазифалари.
2. 
Цементлаш агрегатлари турлари ва ишлаш принципи қандай? 
Цемент аралаштирувчи машиналар 

Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling