Ii. Нефть ва газ конлари коллекторларининг тавсифи


Download 1.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/55
Sana14.12.2022
Hajmi1.9 Mb.
#1004312
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   55
Bog'liq
лекция

2- усул. Ҳимоя калонналари маҳсулдор қатламнинг шифтига туширилади 
ва мустаҳкамланади. Ҳимоя калоннасининг диаметридан кичикроқ бўлган 
бурғи танланиб, маҳсулдор қатлам бурғиланади, уюм очиқ ҳолатда 
қолдирилади. Бу усулда маҳсулдор қатламга кириш учун уюмдаги шароитларни 
ҳисобга олган ҳолда бурғилаш эритмасининг таркиби ва хоссасини танлаб олиш 
зарурдир. 
Қулайлиги: маҳсулдор қатлам мустаҳкам тоғ жинсларидан иборат 
бўлса, ва фақат бир хил суюқликдан ташкил топган бўлса, қатлам 
танланмасдан бурғиланади.
Ноқулайлиги: 
- қудуқда қатлам суюқлиги фильтрацияси кучли бўлса; 
- қатламларни танлаб эксплутация қилиб бўлмайди. 
3- усул. Бу усулда бурғиланган маҳсулдор қатламга фильт туширилади. 
Туширилган фильтр ҳимоя калоннасининг охирги қисмида осилган ҳолатда 
бўлади. Фильтр билан калоннадаги оралиқ пакер билан мустаҳкамланади. Бу 
усулда ҳам юқоридаги усуллар каби қулайлик ва ноқулайлик мавжуд. Бу 


усулнинг фарқи шундаки, маҳсулдор уюм мустаҳкам бўлмаган тоғ жинсларидан 
иборат бўлганда ва фойдаланиш вақтида унча мустаҳкам бўлмаган 
қудуқларда яхши натижа беради. 
4- усул. Бу усулда қудуқ маҳсулдор қатламнинг шипигача бурғиланиб, 
ҳимоя калонналари туширилади ва мустаҳкамланади. Ҳимоя калоннасининг 
диаметридан кичикроқ бўлган калонна танланиб, маҳсулдор қатлам 
бурғиланади. Сўнгра эса хвостовик билан маҳсулдор қатлам мустаҳкамланади. 
Берилган интервалдаги маҳсулдор қатламлар перфорация қилинади. 
3 - расм. Қудуқ туби қисми конструкциясининг схемалари 
1- ҳимоя калоннаси; 2- цементланган оралиқ; 3- маҳсулдор қатлам; 4- 
сувли қатлам; 5- очиқ ствол; 6- пакер; 7- фильтр; 8- қудуқ девори; 9- 
хвостовик; 10- перфорацион каналлар. 


Бу усуллар бурғилаш эритмаси хоссасининг уюмдаги ҳолатига қараб 
танлаб олинади (коллектордаги ифлосланишнинг олдини олиш учун). 
Қулайлиги: бу усулда ҳар хил ҳолатда бўлган қатламчалардаги ва 
қатламлардаги маҳсулотларни жуда кам ҳаражат қилиш орқали қудуқдан 
ўзлаштириб олиш мумкин. Қудуқлардаги нефтнинг дебити юқори бўлади ва 
қудуқларни ўзлаштириш тезлашади.
Ноқулайлиги: қудуқнинг тузилиши мураккаблашади. 
5- усул. Бу методнинг 1- методдан фарқи шуки, қудуқдаги 
маҳсулдор қатламда ҳимоя калоннасининг остки қисми тешик (қувур бўйлаб 
маълум бир оралиққача тешилган). Калонна туширилгандан сўнг маҳсулдор 
қатламдан юқори қисми цементланади. 
Қулайлиги: перфорация қилиш учун қудуқ остида хеч қандай маблағ 
сарфланмайди ва вақтни кўп талаб қилмайди. 
Ноқулайлиги: бу усулда у ёки бу маҳсулдор қатламни фойдаланиб
бўлмайди. 
Назорат саволлари. 
1. Маҳсулдор қатлам неча усул билан очилади? 
2. Маҳсулдор қатламларнинг очиш усулини танлашда нимага эътибор 
бериш керак? 
3. Маҳсулдор қатламни очишда бурғилаш эритмасининг таъсири қандай 
бўлади? 
4. Кириш усули деганда нимани тушунасиз? 
5. Киришнинг нечта усули бор? 
6. Ҳар бир усулни тушунтириб беринг? 
7. Бу усулларнинг қулайлиги ва ноқулайлигини ўрганишдан мақсад 
нима? 



Download 1.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling