Ижара шартномаси
Download 68.56 Kb.
|
ТТЖ ИЖАРА ШАРТНОМАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Наманган муҳандислик–технология институти ректори О.О.Маматкаримов
- Шартнома мазмуни
- Томонлар мажбуриятлари.
ИЖАРА ШАРТНОМАСИ (хона, жой ва жихозлар бериш тўғрисида) “___”_______2022 йил Наманган ш. Низом асосида ижарага берувчи талабалар турар жойи номидан Наманган муҳандислик–технология институти ректори О.О.Маматкаримов бир томондан ҳамда “__________________________________________” факултет кундузги бўлимида таълим олаётган _____ курс талбаси _______________________________ ижарага олувчи иккинчи томондан қуйдагилар хусусида ушбу шартномани туздилар: Шартнома мазмуни Ректорат ва талабалар турар жойлари дирекцияси, институт кундузги бўлимида таълим олаётган талабага вақтинчали фойдаланиш учун хона ва мазкур шарномани 1.2 бандида келтирилган жихозларни беради, талаба улардан вақтинчалик фойдаланиш хуқуқига эга бўлиб, шартнома муддати тугагандан сўнг талбалар уйлари дирекциясга (талабалар уйи бошлиғига) хона ва жихозларни қайтариш мажбуриятини олади. Ушбу шартнома предмети хисобланган хона ва жихозлар талабага қуйдаги миқдорда берилади: Бериладиган хона унда яшаш сифтида вақтинчалик фойдаланиш учун мўлжалланган Тўлов шарти Ижарага олувчи шартномани 1.2 бандида кўрсатилган хона ва жиҳозлардан фойдаланиш учун энг кам ойлик иш хақининг _______% миқдорида хақ тўлайди. Тўловлар ҳар ойнинг ( ______санасидан ______ санасигача) НамМТИ бухгалтерияси орқали ижарага олувчи томонидан тўланади. Томонлар мажбуриятлари. Ижарага берувчи мажбуриятлари. Талабалар турар жойларига ижара олувчилар факультет деканати тавсияси асосида жойлаштирилади. Ижарага олувчи хонада ва жихозларни мазкур шартноманинг 4 бандида кўрсатилган муддатда бериш стандартларга мос келадиган, сифатли жиҳозлар ва хона билан таъминлаш; хонани жорий ёки капитал (зарурат туғилса) таъмирлаб бериш; ижарага олувчининг талабалар турар жойига рўйхатга қўйиш; берилган жиҳозларни яроқлигини назорат қилиш; ёзги таътил даврида талабалар турар жойларидаги умумий фойдаланиш жойларини жорий ва капитал таъмирдан чиқариш; таълим олувчилар жойларидаги маънавият ва маърифат хоналарини газета ва журналлар билан таъминлаш ҳамда турли тадбирлар уюштириш. Ижарага олувчининг мажбуриятлари: Таълим олувчилар турар жойининг ички тартиб-қоидалари ва йўриқномалари ҳамда интизомга қатъий риоя қилиш; таълим олувчилар турар жойига киришда оёқ кийимини алмаштириши ҳамда назоратчига рухсатномани очиқ ҳолда кўрсатиш; истиқомат қилаётган хона ва бошқа умумий фойдаланиш жойларини доимий тозалигини таъминлаш; умумий фойдаланиш жойларига (хожатхона, душ, ошхона, кир ювиш жойлари) бириктирилган хонада турганлар у ердаги тартиб-интизом учун маъсул ва жавобгардир; хонадошлари ва бошқа таълим олувчилар билан хушфеъл муносабатда бўлиши; таълим олувчилар талабалар турар жойида ўтказиладиган барча тадбирларда фаол иштирок этиши; маънавият ва маърифат хонасида газета-журналлардан, тадбирлар ўтказиш хонаси, дам олиш хоналаридаги мавжуд жиҳозларидан оқилона ва унумли фойдаланиш; спорт хонасидаги тренажерлар, ошхона, кир ювиш хонасидаги замонавий асбоблардан ускуналардан белгиланган меъёрлардан фойдаланиш; талабалар турар жойи дирекциясининг рухсатсиз бир хонадан иккинчи хонага кўчиб ўтмаслик; истиқомат қилаётган хонада кир ювмаслик; хонадаги анжомларни бошқа хонага рухсатсиз кўчирмаслик; хонадаги электр тармоқларини ўз хоҳишича ўзгартириш ва қўшимча ёритгич ўрнатмаслик; хона ва ундаги жиҳозлар бутлигини таъмиллаш; турар жойга тегишли асбоб-ускуна ва бошқа мол-мулкни бинодан ташқарига олиб чиқиб кетмаслик; хона деворига турли расмлар чизмаслик ва турли плакатлар ёпиштирмаслик; талабалар турар жойи ва хонадаги мебелларни, дераза ва унга қўйилган ойналарни синдирмаслик, эшик ва қулфларни рухсатсиз алмаштирмаслик; умумий фойдаланиш жойларига қўйилган унитазларни, ракивиналарни, лампочка ва уларнинг патронларини, электр ва газ плиталарини бузмаслик, душ, ювиниш, дазмоллаш хонаси, ошхона ҳамда ундаги мавжуд жиҳозлар бутлигини таъминлаш; электр ва газ плиталаридан тўғри ҳамда тежамли фойдаланишни, хонада қўшимча электр иситгич асбобларидан фойдаланмаслик; ўзга шахсларни турар жойида тунаб қолишига йўл қўймаслик; хонага бегона шахсларни талабалар турар жойи рахбари рухсатисиз киритмаслик; Талабалар турар жойига спиртли ичимликларни олиб келмаслик ҳамда истеъмол қилмаслик; Деразадан турли чиқинди ва бошқа нарсаларни ташламаслик; Турар жой қаватида ва вахтада жадвал бўйича ўз вақтида навбатчилик қилиш, (кириб-чиқиш қоидаларига амал этган ҳолда) талаб даражасида қаватни ҳамда умумий фойдаланиш жойлари (хожатхона, ювиниш хонаси, ошхона ва бошқалар)ни тозалаш, ахлат ва бошқа чиқиндиларни ўз вақтида чиқариш; Талабалар кенгаши томонидан белгиланган қават сардорларининг ўз вазифаларига масъул бўлиш; Талабалар Кенгаши раиси ва қават сардорларини кўрсатмаларини бажариш; Шахсий радиоприёмник, магнитофон, телевизор, совутгич асбобларини ва х. мулкдан оқилона фойдаланинг; Қўшимча электр энергиясини сарф этувчи асбоблардан фойдаланилганда ушбу асбоблар паспортларида кўрсатилган норматив бўйича электр энергияси ҳаққини тўлаш; Талабалар турар жойида ўтказиладиган шанбаликлар, теварак-атрофни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этиш ҳамда талаба учун белгиланган арча дарахтларини парваришлаш; ҳар куни дасрда ёки бошқа юмуш билан кетиш олдидан хона калитини вахтадаги махсус жойда қолдириб кетиш; истиқомат қилаётган хонани жорий таъмирдан чиқариш; таълим олувчилар ўз уйларига ёки ишлаб чиқариш амалиётига кетишдан олдин хонадаги жиҳозларни ҳамда хона калитини талабалар турар жойи бошлиғига топшириб кетиши (юк сақлаш хонасига топширилмаган барча шахсий буюмлар йўқолган тақдирда талабалар турар жойи маъмурияти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.) ва яшаш ҳуқуқи 1 сентябрдан келгуси йилнинг 30 июнгача берилиши ҳақидаги НамМТИ ректорининг 2022 йил илмий кенгаш йиғилишидаги _____ сонли буйруғига тўла амал қилишни ўз зиммасига олади. Шартнома муддати тугагач хона ва жиҳозларни бут ҳолда шартномада белгиланган муддатда талабалар турар жойи маъмуриятига топширилиши лозим. 3.3. Таълим олувчилар турар жойи ҳаётида фаол иштирок этаётган намунавий ҳулқли талабалар қуйидаги тартибда рағбатлантирилади: - Миннатдорчилик билдириш билан; - Мақтов ёрлиғи билан; - Эсталик совғалари билан: - Моддий рағбатлантириш билан; 3.4. Таълим олувчилар турар жойи ички тартиб – қоидаларини бузган талабаларга нисбатан қуйидаги чоралар кўрилади: - Талабалар турар жойи кенгаши қарорига мувофиқ 1- марта огоҳлантирилади ва Талабалар турар жойи маъмуриятига маълумот берилади; Талабалар турар жойидан чиқарилади; НамМТИ ректорига талабалар сафидан чиқариш бўйича таклиф киритилади; НамМТИдан четлатилган талабалар 1 кун муддат ичида талабалар турар жойидан чиқариб юборилади; Талабалар турар жойида асбоб-ускуналарни бузган, зарар етказган шахслардан етказилган зарарнинг 100 % миқдорида тўловни унидирилади. Download 68.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling