Ижара шартномаси
Томонларнинг мажбуриятлари
Download 38.58 Kb. Pdf ko'rish
|
ТТЖ ИЖАРА ШАРТНОМАСИ (2)
3. Томонларнинг мажбуриятлари
3.1. Ижарага олувчи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади: талабалар турар жойида ўтказиладиган теварак-атрофларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларида кўнгилли равишда иштирок этиш; ҳар кун дарсга ёки бошқа юмуш билан кетиш олдидан калитни фойеда турадиган навбатчига қолдириб кетиш; истиқомат қилаётган хонасини тоза ва озода сақлаши, буюмларини тартиб билан жавонга жойлаштириши, жиҳоз ва мебелларини асраб-авайлаши; шартнома муддати тугагач, хона ва жиҳозларни бут ҳолатда белгиланган муддатда турар жой маъмуриятига топшириш; талабалар турар жойининг ички тартиб қоидалари ва йўриқномалари, ҳамда интизомга қатъий риоя қилиш; талабалар турар жойига киришда назоратчига рухсатномани очиқ ҳолда кўрсатиш; умумий фойдаланиш жойлари (ҳожатхона, душ, ошхона, кир ювиш жойлари) дан тартиб интизомга риоя қилган ҳолда унумли фойдаланиш; хонадошлари ва бошқа талабалар турар жойи ходимлари билан хушфеъл муносабатда бўлиш; талабалар турар жойида ўтказиладиган тадбирларда кунгилли равишда иштирок этиш, маънавият ва маърифат хонасидаги газета-журналлардан, тадбирлар ўтказиш хонаси, спорт зали, дам олиш хоналаридаги мавжуд жиҳозлардан оқилона ва унумли фойдаланиш; спорт хонаси, тренажёрлар, ошхона, кир ювиш хонаси ва бошқа умумфойдаланиш хоналаридан белгиланган меъёрларда (график асосида) фойдаланиш; талабалар турар жойи бошлиғининг рухсатисиз бир хонадан бошқа хонага кўчиб ўтмаслик; истиқомат қилаётган хонада кир ювмаслик, ҳўл сочиқ, кийимларини мебелларга осиб қуритмаслик; хонадаги анжомларни бошқа хонага рухсатсиз кўчирмаслик; хонадаги электр тармоқларини ўз хоҳишича ўзгартириш ва қўшимча ёритгич ўрнатмаслик; талабалар турар жойига тегишли асбоб ускуна ва бошқа мол-мулкни бинодан ташқарига олиб чиқиб кетмаслик; хона деворларига турли расмлар чизмаслик ва турли расм, плакатлар ёпиштирмаслик; талабалар турар жойи ва хонадаги мебелларни, дераза ва унга қўйилган ойналарини синдирмаслик, эшик ва қулфларни рухсатсиз алмаштирмаслик; умумий фойдаланиш жойларига қўйилган унитазларни, раковиналарни, электр чироқларни ва уларнинг патронларини, электр плиталарни, душ, ювиниш, дазмоллаш хонаси, ошхона ҳамда ундаги мавжуд жиҳозларга зиён етказмаслик, бутунлигини таъминлаш; электр плиталардан хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилган ҳолда тўғри ва тежамли фойдаланиш, хонада қўшимча электр иситгич асбобларидан фойдаланмаслик; ўзга шахсларни талабалар турар жойида тунаб қолишга йўл қўймаслик ва хонага бегона шахсларни турар жой маъмурияти рухсатисиз киритмаслик; талабалар турар жойига спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини олиб келмаслик ҳамда истеъмол қилмаслик; деразадан турли чиқинди ва бошқа нарсаларни ташламаслик; турар жой қаватида ва вахтада жадвал бўйича навбатчилик қилиш (кириб-чиқиш қоидаларига амал қилган ҳолда) талаб даражасида қаватни ҳамда умумий фойдаланиш жойлари (ҳожатхона, ювиниш хонаси, ошхона ва бошқалар)ни тозалаш, ахлат ва бошқа чиқиндиларни ўз вақтида чиқариш; талабалар кенгаши томонидан белгиланган қават сардорларининг ўз вазифаларига масъул бўлиши; талабалар кенгаши раиси ва қават сардорларининг кўрсатмаларини бажариш. Талабалар турар жойига тунги соат 22.00 дан кечикмасдан келиш. 3.2. Ижарага берувчи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади: стандартларга мос келадиган, сифатли жиҳозлар ва хона билан таъминлаш; ижарага олувчини талабалар турар жойига рўйхатга қўйиш; берилган жиҳозларнинг яроқлилигини назорат қилиш; ёзги таътил даврида талабалар турар жойидаги умумий фойдаланиш жойларини заруриятга қараб жорий ва капитал таъмирдан чиқариш; таълим олувчилар жойлардаги маънавият ва маърифат хоналарини газета ва журналлар билан таъминлаш ҳамда турли тадбирлар уюштириш. 3.3. Талабалар турар жойи ҳаётида фаол иштирок этаётган намунавий хулқли талабалар қуйидаги тартибда рағбарлантирилади: миннатдорчилик билдириш; мақтов ёрлиғи; эсталик совғалар; 3.4. Ижарага олувчи томонидан талабалар турар жойи ички тартиб-қоидаларини бузган талабаларга нисбатан қуйидаги чоралар кўрилади: талабалар кенгаши қарорига мувофиқ биринчи марта огоҳлантирилади ва талабалар турар жойи маъмуриятига маълумот берилади; талабалар турар жойидан чиқарилади; талабалар турар жойи асбоб–ускуналарини бузган, уларга зарар етказган шахслардан етказилган зарарнинг 100% миқдоридаги тўлови ундирилади. Download 38.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling