Ижарага бериш шартномаси


Download 87.34 Kb.
bet2/6
Sana24.06.2023
Hajmi87.34 Kb.
#1653934
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Кўчмас мулк ижара шартномаси ўзб тилида Зафар кургони

3. ИЖАРА МУДДАТИ

3.1. Ижара муддати 01.06.2023 йилдан 31.05.2024 йилгача бўлган муддатни ташкил этади.


3.2. Ижара муддати фақат томонларнинг ўзаро келишуви билан қисқартирилиши ёки узайтирилиши мумкин.
3.3. "Ижарага олувчи" 1 (бир) ой муддат олдин “Ижарага берувчи”ни огоҳлантирган ҳолда ушбу шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга, бунда ижара объекти учун “Ижарага олувчи” томонидан амалга оширилган аванс тўловлар "Ижарага берувчи" томонидан тўлиқ хажмда қайтарилади.


4. ИЖАРА ТЎЛОВИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

4.1. Ижара тўлови ҳар ой учун ___________ (____________________________) сўмни ташкил этади. Бозор муносабатларидан келиб чиқиб­ ижара хақи томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ ўзгартирилиши мумкин.


4.2. Ушбу шартнома бўйича олдиндан тўлов “Ижарага берувчи”га ёзма тилхат асосида кейинги ойнинг 25-санасига қадар 100% миқдорда тўлаб берилади.
4.3. Ижара хақини тўлаш пластик карта орқали, нақд пул тўлаш орқали ҳамда “Ижарага берувчи” томонидан маълум қилинган ҳисоб рақамига пул кўчириш орқали амалга оширилади.


5. “ИЖАРАГА БЕРУВЧИ”НИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

5.1. “Ижарага берувчи” қуйидаги ҳуқуқларга эга:


- ҳар ойи камида 1 (бир) маротаба ижарага олинган объектдан “Ижарага олувчи” томонидан фойдаланиш тартибини текшириш.
5.2. “Ижарага берувчи” қуйидагиларга мажбур:
- Ижарага олинган объектни ижара муддати учун фақат "Ижарага олувчи"нинг ёзма розилиги билан тасарруф этиш;
- Бинонинг умумий қисми сифатида иш вақтидан ташқари биноларни мухофаза қилишни таъминлаш;
- Ёнғинга қарши воситалар билан тўлиқ таъминлаш;
- Ижара объектини “Ижарага олувчи”нинг талабига кўра тўлиқ таъмирланган ва фойдаланишга яроқли ҳолатда топширишга;
- Зарурат юзага келганда ижара объектида навбатдаги капитал ва жорий таъмирлашни амалга ошириш;
- Агарда ижара объектини қайтариб олиш зарурати туғилса, "Ижарага берувчи" "Ижарага олувчи" ни 3 (уч) ой олдин бу хақда ёзма равишда огохлантириш.
- Ижара объектида “Ижарага олувчи” томонидан зарурий фаолият олиб бориши учун амалга оширган харажатларни (таъмирлаш, жихозлаш ва х.к) ижара тўловидан чегириб ташлаш.



Download 87.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling