Иймон режа: Садокат ва унинг куринишлари


«Улар омонатларига ва аҳдларига риоя килгувчилардир» («Мўминун» сураси, 8-оят)


Download 0.63 Mb.
bet2/5
Sana06.04.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1329748
1   2   3   4   5
Bog'liq
IYMON Musajonova Madinaxon 203

«Улар омонатларига ва аҳдларига риоя килгувчилардир» («Мўминун» сураси, 8-оят).
Садоқатнинг турларидан яна бири ваъдага вафо қилишликдир. Бу сифат ҳам керакли сифатлар- дан бўлиб, ҳаётда катта обрӯ ва муваффақиятга сабаб бўлувчи сифатдир. Ҳозирги кунда мадани- ятли халқлар барчаси шу сифатга эга бўлишга иложи борича уринадилар. Аллоҳ мусулмонларни ваъдага вафо қилишга чақириб, Ўз пайғамбарла- ридан бири Исмоил алайҳиссалом шундай сифатта эга эканлигини эслатиб айтадики:
«Ва китобда Исмоилни эсла. Албатта, у ваъ- дасига содиқ ҳамда Расул ва Набий бўлган эди» («Марям» сураси, 54-оят).
Одамларнинг орасини ислоҳ қилиш
Исломда мусулмон киши ўзи тўғри йўлдан юриб, зарарли нарсалардан четда туриб, фақат ўзини-ўзи тузатиш билан овора бўлиб қолишига «яхшилик» деб қаралмайди. Балки, ҳақиқий мусулмон кимса одамлар орасида ҳам ислоҳ ишла- рини олиб бориши зарур. Одамлар орасини ислоҳ қилиш мусулмончилик ғояларидан биридир. Чун- ки, икки шахс орасидаги адоват бориб-бориб икки тараф орасидаги адоватта айланиши турган гап. Кўпчилик халқлар ўзаро келишмовчилик натижасида бир неча жамоаларга бўлиниб кетади, улар орасида келишмовчилик авж олиб, ҳатто, беҳуда қон тўкилишига ҳам сабаб бўлади. Одамлар ора- сини ислоҳ қилиш олий даражадаги инсоний си- фатлардан бўлиб, бу нарса фақат пок қалблар дан чикади. Одамларнинг орасини тузатиш ҳар бир жамиятга кўп яхшилик ва манфаатлар кел- тиради, унинг аъзоларини жипслаштиради. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ мўминлар орасини ислоҳ килишга буюрган.
«Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг» («Ҳужурот» сураси, 10-оят).
Куръон, шунингдек, эр-хотин орасини ислоҳ қилишга ҳам чақирган:

«Агар икковларининг оралари бузилишидан қўрқсангиз, эрнинг аҳлидан бир ҳакам ва хо- тиннинг аҳлидан бир ҳакам ажратинг.Агар улар ислоҳни ирода қилсалар, Аллоҳ эр-хотиннинг орасини мувофиқлаштиради»
(«Нисо» су- раси, 35-оят).
Аллоҳ одамлар орасида ислоҳ қилиш савобини баён килиб шундай дейди:
«Уларнинг кўпгина махфий суҳбатларида яхшилик йўқ, магар ким садақага, яхшиликка ва одамлар орасида ислоҳга амр қилсагина, яхшилик бор. Ким ўша ишни Аллоҳнинг розилиги учун килса, албатта, унга улуғ ажр берамиз»

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling