Иймон режа: Садокат ва унинг куринишлари


Download 0.63 Mb.
bet3/5
Sana06.04.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1329748
1   2   3   4   5
Bog'liq
IYMON Musajonova Madinaxon 203

(«Нисо» сураси, 114-оят).
Ўзаро ёрдам

Руҳий ҳаётнинг энг афзал томонларидан бири яхшилик йўлидаги ўзаро ёрдамдир. Бу нарса иж- тимоий ҳаётни юқори даражага кўтариш, жамият аъзоларининг фаровонлигини ошириш ва уларнинг қайғу-аламларини енгиллатишдан иборатдир. Ҳозирги замон маданияти ўзаро ёрдамни яхши тушунган. Шунинг учун ҳам, барча жойларда ўзаро ёрдам ва ҳамкорлик ташкилотлари тузилган. Мана шунинг ўзи ҳам ҳар бир шахс ва ҳар бир жамиятнинг бахтиёр бўлиши учун ўзаро ёрдамнинг зарурлигини кўрсатади.
Куръон ўзаро ёрдамга катта аҳамият берган. Буни қуйидаги оятдан фаҳмлаб олса ҳам бўлади:
<<Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик килинг. Гунох ва душманлик йўлида ҳамкорлик килманг» («Моида» сураси, 2-оят).
Куръон яхшилик ва тақводорлик йўлида ҳам- корлик қилишга буюрмоқда. «Яхшилик» деганда, бу дунёдаги барча яхшиликларни: ростгўйлик, омонат, тоат-ибодат, сахийлик, шижоат ва ҳока- золарни тушунамиз. Яхшилик сўзи дунёдаги бар- ча фазилатли нарсаларни ўз ичига олади. Такво эса, Аллоҳдан қўрқиш ва унга итоат қилиб иш олиб боришни англатади.

Яхшилик ва тақводорлик йўлидаги ҳамкорлик эса, бу дунёдами ёки охиратдами саодатга эргаштирувчи яхши нарсаларнинг йўлидаги ҳамкорлик- дир. Қуръон ёмонлик ва душманлик йўлида ҳам- корлик қилишдан қайтармоқда. «Ёмонлик» деганда, қилиниши ҳалол бўлмаган нарсаларни тушунамиз. Бу эса, барча разолатларни ўз ичига олади.
Душманчилик эса, ошкора золимликдир. Ҳар бир шахсга ёки жамиятга зарар етказувчи нарса ёмонлик ва душманчиликдир. Қуръон фақат яхшилик ва тақводорлик йўлида ҳамкорлик қилишга чакириб қолмай, балки ёмонлик ва душманчилик йўлида ҳамкорлик қилишни бекор ҳам қилади. Ислом назариясидаги ҳамкорлик кишиларга факат саодат келтириш йўлидаги ҳамкорликдир. Агар инсонлар шу ҳамкорликни амалга оширсалар, ўзлари орзу қилаётган тараққиёт ва бахт-саодатга албатта эришадилар.
Инсондаги энг гўзал сифатлардан бири, олий- жанобликдир. У, бир яхшиликнинг ўзидан бошкага ҳам бўлишини хоҳлашдир. Бу сифат инсони- ятта хизмат қилишга бел боғлаган улкан ҳиммат- ли кишиларнинг сифатидир. Бунинг тескариси, «хамма нарса ўзимга бўлсин» дейишлик эса, энг ёмон сифатлардан биридир. Улуг мартабаларга интилган ҳар бир инсон», «фақат ўзим бўлай» демаслиги шарт. Балки, яхшилик ҳаммага бўлиши учун уриниши лозим. Агар шундай қилмаса, катта хатолар содир бўлиши турган гап.
Олийжаноблик
Олийжаноблик жамият аъзолари орасида ўзаро муҳаббатни мустаҳкамлашда катта ўрин тутади- ди. Аксинча, худбинлик кишини ноқулай ҳолатта тушириб қўяди. Олийжаноблик эса, доимо сао- дат келтиради. Ҳозирги замон психологиясининг таъкидлашича, ўзгалар йўлида ўзини уринтирмас- дан туриб киши саодатли бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам, Қуръон олижанобликка чақир- ган ва олижаноб кишиларни мақтаган:

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling