Ижтимоий фалсафа – инсоният фалсафий маданиятининг маҳсули
Download 1.3 Mb. Pdf ko'rish
|
Ижтимоий фалсафа КУЛЛАНМА (2)
Ижтимоий соҳа. Жамиятнинг инсонпарварлик моҳияти унинг
аҳоли қатламлари учун қулай шарт-шароитлар яратишида, кишиларнинг илм олиши, соғлиғини тиклаши, дам олиши, меҳнат қобилиятларини тиклаши учун ғамхўрлик қилишида яққолроқ; намоён бўлади. Оилани, кексаларни оналик ва болаликни ижтимоий ҳимоялаш ижтимоий хизмат кўрсатишнинг муҳим шаклларидир. Республикамизда бозор муносабатларига ўтиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоялашга алоҳида эътибор берила бошланди. «Тарих сабоғи шундайки, -деб ёзади И.А.Каримов, - унинг айнан кескин бурилишларида, ижтимоий формациялар алмашинаётганда ижтимоий муаммолар ва зидциятлар ғоят кескинлашади, миллий хавфсизликка, фуқаролар тинчлигига ва барқарорликка таҳдид солувчи омилга айланади». 2 Мамлакатимизнинг миллий мустақиллик йилларида орттирган тажрибаси жамият барқарорлиги, тинч-тотувлигини таъминлашда ижтимоий соҳага кўпроқ эътибор беришнинг муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди. «Бозор муносабатларига ўтишнинг илк даврида биз олдиндан бутун аҳолини ижтимоий ҳимоялаш йўлидан бордик. Бу чора- тадбирлар одамларнинг турмуш даражаси кескин пасайиб кетишининг олдини 1 Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Т, «Ўзбекистон» 2000, 29 бет. 2 И.А.Каримов Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Т., «Ўзбекистон», 1997.-Б 212. 103 олишда муҳим роль ўйнади. Республикада осойишталик ва барқарорликни сақлаб қолиш омили бўлди» 1 Жамиятнинг ривожланишида кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларининг қондирилиши, мулк ва меҳнатнинг ижтимоий тақсимланиши муҳим роль ўйнайди. Кишиларнинг қобилиятига қараб меҳнатнинг ижтимоий тақсимланиши натижасида турли касблар билан шуғулланадиган қатор тоифалар, гуруҳлар, қатламлар ва синфлар вужудга келади. Улар жамият структурасида ўзига хос ўринни эгаллайдилар; жамият тараққиётига муайян хисса қўшадилар. Соцйал стратификация аҳолининг иерархик мавқеига мос равишда ижтимоий қатламларга бўлинишидир. Ижтимоийстратификация олий ва қуйи қатламлар мавжудлигини, ҳуқуқ ва имтиёзларнинг тенгсизлигини, масъулият ва бурч тенгсизлигини эътироф этади. Ижтимоийстратификациянинг конкрет шакллари ниҳоятда хилма-хилдир. Агар жамият аъзоларининг иқтисодий статуси турлича бўлса, мулкдор ва мулксизлар мавжуд бўлса, жамият қандай шаклда ташкил этилишидан қатъи назар унинг иқтисодий табақаланиши мурқаррардир. Агар бирон бир гуруҳ ичида мансаб ва обрўоига, унвон ва лавозимига қараб турли иерархик ранг (даража) мавжуд бўлса, бу гуруҳнинг сиёсий дифференциаллашганлигидан далолат беради. Агар жамият аъзолари ўз фаолият турига қараб турли гуруҳларга бўлинган бўлса, айрим касблар бошқаларига нисбатан қадрлироқ бўлса, профессионал гуруҳ аъзолари раҳбарлар ва итоат қилувчиларга бўлинган бўлса, бундай гуруҳ профессионал дифференциаллашгандир. Ижтимоий стратификация иқтисодий, сиёсий ва профессионал шакллардан ташкил топади. Барча аъзолари ҳар жиҳатдан тенг бўлган ижтимоий гуруҳ, ҳеч қачон бўлмаган ва бўлмайди. Ижтимоий стартификация - ҳар қандай уюшган жамиятнинг доимий тавсифидир. Ҳар бир ижтимоий структура бўш ерда вужудга келмайди: балки илгари мавжуд бўлган ижтимоий структура негизига янгилик киритиш орқали вужудга келади. Ўтмишда мавжуд бўлган ва бугунги кундаги мавжуд ижтимоий структура ўртасида тарихий алоқадорлик мавжуддир. Ана шу боғлиқлик инсоният жамияти ривожланишининг ягона жараён сифатида рўй беришини тақозо этади. Тарих такрорланмайдиган фактларни ўрганади. Шу боисдан ҳам фатализм назариётчиларининг воқеа, ҳодисалар, фактларнинг албатта олдиндан белгиланганлиги тўғрисидаги фикрига қўшилиб бўлмайди. Инсоният тарихига фақат такрорланмайдиган ҳодисаларгина киради. Тарихий даврлар индивидуал ҳодисаларни намоён этади. Фалсафада жамият тараққиётининг мезони нима, деган масалада турлича қараш ва назариялар вужудга келди. К. Маркс жамиятнинг ривожланиш сабабларини синфий кураш ва инқилобий ўзгаришлар билан боғлади; барча ижтимоий ҳодиса ва 1 И.А.Каримов Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Т., «Ўзбекистон», 1997. –Б.218. 104 жараёнларни синфий нуқтаи назардан тушунтирди. Ижтимоий зиддиятларни сунъий равишда мутлақлаштирди ва бу зиддиятларни ҳал этишнинг асосий усули сифатида ижтимоий революцияни амалга оширишни, миқдорлар синфини тугатишни таклиф этди. Ижтимоий амалиёт бундай назариянинг бирёқлама ва хато эканлигини кўрсатди. Жамият тараққиёти кўп босқичли жараён эканлиги тўғрисидаги қарашлар АҚШ файласуфи О. Тоффлер томонидан илгари сурилди. Бундай қарашга кўра жамият тараққиётини аграр жамият, индустриал жамият. постиндустриал жамиятга ажратилди. Адабиётларда жамият ривожланишига цивилизацияли ёндашув ғояси илгари сурилмоқда. Бундай ёндашувга кўра ҳар бир халқ ўзининг бетакрор, ноёб, ўзига хос ва ўзига мос томонларини сақлаб қолган ҳолда бошқа халқларнинг тажрибаларидан ижодий фойдаланиш орқали ижтимоий тараққиётнинг ўзига хос моделини яратади. Ғарбда ижтимоий ривожланишнинг циклли назарияси кенг ёйилган бўлиб, унинг йирик вакиллари О .Шпенглер ва А. Тойнби ҳисобланади. О. Шпенглер ўзининг «Европа қуёшининг сўниши» асарида жаҳон тарихини «кўплаб маданиятлар феномени» сифатида тавсифлади. Ҳар бир маданият бир- бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда вужудга келади, уларнинг ҳар бири ўзининг маънавий ҳаракатлантирувчи кучига, ўз қиёфасига, ўз ҳаёти ва ўлими тарихига эгадир. Шпенглернинг фикрича, тарих прогресс нималигини билмайди: улардан ҳар бирининг маданияти бетакрор бўлиб, уларни боғлаб турадиган мезон йўқ. Англиялик социолог А.Тойнби ҳам ана шу ғояни давом эттирди. Унинг фикрича, бутун инсоният тарихи 21 цивилизация тарихидан иборат бўлиб, улар бир-бири билан ички боғланмаган. Ҳар бир цивилизация ўз ривожида: вужудга келиш, ўсиш, синиш, парчаланиш ва ҳалокат босқичини кечиради, сўнг ўрнини бошқа цивилизацияга бўшатиб беради. Тойнби барча цивилизациялардаги ижтимоий жараёнлар бир-бирига ўхшаш эканлигини таъкидлади. Цивилизация ривожланишининг ҳаракатлантирувчи кучи «ижодкор озчилик бўлиб, у инерт кўпчилик» ни орқасидан етаклашга қодирдир. «Ижодкор элита» аста-секин ижтимоий-сиёсий муаммоларни ҳал этиш қобилиятини йўқотгач, ўз ҳокимиятини авторитет орқали эмас, балки зўравонлик билан амалга ошира бошлайди. Агар асосий омма ҳарбий ҳолат ёки табиий офатдан қирилиб кетмаса, бу цивилизацияни емиради. А.Тойнби ҳозирги пайтда беш цивилизация (хитой, ҳинд, испан, рус ва ғарб) сақланиб қолди, деган хулосага келди. Ҳар бир янги цивилизациянинг вужудга келиши, Тойнби фикрича, диннинг янги шакллари пайдо бўлиши билан боғлиқдир. П.А.Сорокин жамият тарихини маданий ва ижтимоий системаларнинг алмашинуви сифатида изоҳлади. Тарихий жараён маданиятнинг уч типи (хиссий, р.ационал, интуитив) алмашинувидан иборатдир. Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling