Ижтимоий фалсафа – инсоният фалсафий маданиятининг маҳсули
Тараққиёнинг ўзбек модели-жамиятнинг тадрижий
Download 1.3 Mb. Pdf ko'rish
|
Ижтимоий фалсафа КУЛЛАНМА (2)
Тараққиёнинг ўзбек модели-жамиятнинг тадрижий
ривожланиши концепцияси сифатида. Ижтимоий ривожланишнинг ўзбек модели бутун инсониятнинг илғор тажрибасига, халқимизнинг миллий хусусиятлари ва менталитетига таянади. Инсоният тажрибаси ижтимоий ривожланишнинг кескин инқилобий ўзгаришлар йўли номақбул ва яроқсиз эканлигини, жамиятнинг тадрижий (эволюцион) тараққиёти нормал-табиий ривожланиш йўли эканлигини кўрсатди. Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов ижтимоий 106 тараққиётнинг тадрижий йўли моҳиятини • шундай изоҳлайди: «Сохта инқилобий сакрашларсиз эволюцион йўл билан нормал, маданиятли тараққиётга ўтиш-танлаб олинган йўлнинг асосий мазмуни ва моҳиятидир». «Бозор иқтисоди сари буюк сакрашлар, инкилобий қайта ўзгаришлар йўли билан эмас, балки собитқадамлик ва изчиллик билан босқичма-босқич ҳаракат қилиш керак. Ҳар бир босқичнинг қанча давом этиши ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар доирасига, ташқи омиллар қанчалик қулай бўлишига, аҳолининг меҳнат фаолиятига боғлиқдир» (И.А.Каримов Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. Т., «Узбекистон», 1992. 10-41-46-бетлар). Ўзбек моделининг асосий тамойиллари: - иқтисоднинг сиёсатдан устуворлиги; - давлатнинг бош ислоҳотчи эканлиги; - қонун устуворлиги; - кучли ижтимоий сиёсат; - бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш. Ўзбек моделининг ўзига хос хусусиятлари миллий давлатчилик асосларининг барпо этилишида, миллий қадриятларнинг тикланишида, миллий ўзликнинг англанишида, умуминсоний қадриятлар миллий қадриятлардан устуворлигининг эътироф этилишида, миллий менталитет хусусиятларининг тикланиши ва ривожланишида, миллий ғоя ва миллий мафкура ижтимоий- сиёсий фаолликнинг муҳим омили эканлигининг эътироф қилинишида, демократик қадриятларнинг ривожлантирилиши ва инсон ҳуқуқларининг кафолатланишида, ўз имкониятларига таянишида, кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг ишлаб чиқилишида, хорижий мамлакатлар билан турли соҳалардаги муносабатларни йўлга қўйишнинг янги принциплари ишлаб чиқилишида ўз ифодасини топди. «Биз танлаб олган йўл ўзбек халқининг асрий анъаналарига, одатларига, маданияти ва тилига, шунингдек, жаҳон цивилизацияси ютуқларига асосланган ҳолда мазкур тузилмаларни янги мафкуравий негизга ўтказиш, мослаштиришдан иборат эди» 1 . Ўзбек моделининг ҳаётийлиги жаҳон жамоатчилиги, етук фан, сиёсат, санъат арбоблари томонидан эътироф қилинди. Ўзбекистон тажрибаси қатор мамлакатлар учун намуна бўлиб хизмат қилмоқда ва уни ўрганишга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Ўзбекона тараққиёт йўли маънавий ҳаёт ва иқтисодий ривожланишни бир-бири билан узвий боғлиқликда амалга оширишда, маънавият, маърифат, маданиятга бўлган эътиборнинг кучайишида яққол кўзга ташланади. Маънавий салоҳиятнинг кучайиши, инсон интеллектуал ва ахлоқий қобилиятларининг ривожланиши иқтисодий ривожланиш учун пухта замин яратади. Кишиларда янгича иқтисодий тафаккур, тадбиркорлик қобилиятлари ривожланишида замонавий илм-фан, техника ва технология асосларини эгаллаш муҳим аҳамият касб этади. 1 И.А.Каримов, «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида...» Т., 1997. –Б.184 107 Иқтисодий ривожланишнинг асосий мақсад ва вазифалари, уни амалга ошириш усуллари миллий ғоя ва мафкурада ўз ифодасини топади. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, мулкчиликнинг турли шаклларини вужудга келтириш, хусусий мулкчиликни қўллаб-қувватлаш, тараққий этган мамлакатлар билан қўшма корхоналар қуриш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, чет мамлакатлар билан илмий, маданий ва техникавий ҳамкорликнинг миллий манфаатлар йўлида хизмат қилиши миллий ғоя ва мафкуранинг моҳиятидан келиб чиқади. Миллий мафкура ўзида жамият аъзоларининг эзгу орзу- умидларини, мақсадларини ифодалайди; уларнинг меҳнат фаоллиги, ижтимоий- сиёсий активлигини оширади, жамиятни такомиллаштириш учун хизмат қилади. Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling