Ижтимоий фалсафа – инсоният фалсафий маданиятининг маҳсули
Давлатнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва роли
Download 1.3 Mb. Pdf ko'rish
|
Ижтимоий фалсафа КУЛЛАНМА (2)
Давлатнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва роли.
Давлат - жамиятни бошқариш, тартибга солиш, ижтимоий барқарорликни таъминлашга қаратилган алоҳида бир муассасадир. Давлат умуминсоний қадрият, инсоният маънавий тараққиётининг муҳим ютуғидир. Жамиятнинг маънавий салоҳияти юксалиб бориши билан сиёсий бошқариш шакллари ва усуллари ҳам такомиллашиб боради. Ўзгарган тарихий шароитда давлатнинг моҳияти, мазмуни ва вазифаларини янгича тушуниш зарурияти вужудга келди. Мустақиллик йилларида миллий давлатчилик анъаналарининг тикланиши билан давлатнинг ташкилотчилик, бош ислоҳотчилик фаолияти янгича мазмун ва аҳамият касб этди. Президент И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган миллий тараққёт концепцнясининг амалга оширилишида давлат ҳал қилувчи роль ўйнайди. Мамлакатимизнинг сиёсий, ҳуқуқий ҳаётида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар сиёсий бошқарувни янада такомиллаштиришга, юртимизда ҳуқуқий давлат, янги демократик жамият барпо этишга, кучли давлатдан кучли жамиятга ўтишга қаратилгандир. «Янги шароитда давлатнинг, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ғоят муҳим вазифаси сиёсий партиялар, нодавлат, ижтимоий структуралар, фуқаролик жамиятининг эндигина пайдо бўлиб келаётган хилма-хил институтлари билан ишлаш ва ҳамкорлик қилишнинг янгидан-янги шаклларини излаб топишдан иборатдир». 2 Жамият ҳаётида турли жамоалар, ташкилот ва уюшмалар ҳам фаолият кўрсатади. Уларни шартли равишда давлат ташкилотлари ва нодавлат ташкилотларга ажратиш мумкин. Бу ташкилотларга сиёсий партиялар, сиёсий ҳаракатлар, касаба уюшмалари, ёшлар уюшмалари, турли жамғармалар, хотин-қизлар ташкилотлари, фахрийлар уюшмаси, маҳалла қўмиталари ва бошқалар киради. 1 И.А.Каримов, Донишманд халқимизнинг мустаҳкам иродасига ишонаман //«Фидокор» газ. 2000 йил 8 июнь 2 И.А.Каримов «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида...» Т.,1997. –Б.159. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling