Ижтимоий фалсафа – инсоният фалсафий маданиятининг маҳсули
Download 1.3 Mb. Pdf ko'rish
|
Ижтимоий фалсафа КУЛЛАНМА (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адабиётлар
- Таянч тушунчалар
Назорат учун саволлар:
1. Техника тушунчасининг мазмуни ва моҳияти. 2. Техноген олам деганда нимани тушунасиз. 3. Фан нима, у қандай ривожланади, унинг натижалари нималардан иборат? 4. Фаннинг ўзига хос хусусиятлари. 5. Фанниг шаклланиши ва тараққиёти қандай даврларни ўз ичига олади. 6. Фан ва жамият орасидаги диалектик алоқадорликни қандай тушунасиз? Адабиётлар: 1. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. – Т., «Ўзбекистон» 1997 йил, 258-266 бетлар. 2. Каримов И.А. Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Т., «Ўзбекистон» 1997 йил. 3. Омонулла Файзуллаев. Фалсафа ва фанлар методологияси. – Т., «Фалсафа ва ҳуқуқ» нашриёти, 2006 йил. 4. Шермуҳамедова Н. Фалсафа ва фан методологияси. – Т., 2005 й., 7- 122 бетлар. 5. С.Э.Крапивенский. Социальная философия. – Москва, «ВЛАДОС» 1999 г., стр. 258-281. 6. Фалсафа асослари. – Т., «Ўзбекистон» НМИУ, 2005 йил, 328-337 бетлар. 7. Falsafa – Т., 2006 й., 323-325 бетлар. 8. Хоразм Маъмун академияси ва унинг дунё илм-фани тараққиётидаги ўрни. – Т., 2007 йил. Таянч тушунчалар: Фан, техника, «т е хн и к а л а ш г а н » м а к о н , «техналогиялашган» замон, экотехника, политехникаишлаб чиқариш, инофрмацион жамият, фундаментал фан, амалий фан. 182 15- МАВЗУ: ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИЛМИЙ САЛОҲИЯТИ 1. Фан илмий билимлар тизимидир. 2. Илм тараққиёти жамият иқтисодий ҳаётининг асоси. 3. Фаннинг вужудга келиши ва ривожланишида Шарқ ва Ғарб мамлакатлари олимларининг жаҳон фани ривожига қўшган ҳиссаларини. 4. Мустақил Ўзбекистоннинг илмий ҳаёти ва тараққиёти. Инсониятнинг кейинги икки юз йиллик тарихи давомида табиатни ўзлаштириш, инсон моҳиятини билиш, жамиятни такомиллаштириш борасида эришган ютуқлари фан тараққиёти билан бевосита боғлиқдир. Инсон табиий ва ижтимоий муҳитга яхшироқ мослашиш, табиатнинг стихияли кучлари олдида ожиз ва чорасиз бўлиб қолмаслик учун фанга мурожаат қилади. Шунингдек, у фан туфайли ижтимоий муносабатларни ўз мақсадлари ва манфаатларига мос равишда такомиллаштиради. Фан ўз олдига ҳақиқий билимлар яратишни мақсад қилиб қўяди. Илмий фаолият моддий неъматлар ишлаб чиқариш фаолиятидан кескин фарқ қилади. Кишилар меҳнат" фаолияти, сиёсат, санъат, дин ва ҳоказо соҳалардаги фаолиятлари жараёнида ҳам билимлар орттирадилар. Лекин илмий билимлар изчиллиги, системалилиги, ишончлилиги ва ҳақиқийлиги билан ажралиб туради. Фан илмий билимлар тизимидир. Фан ўзининг илмий методлари ва методологиясига эга бўлган, оламни билиш ва ўзлаштиришнинг махсус усулидир. Шунингдек, фан ижтимоий онг шаклларидан биридир. Унинг инсон ва жамият ҳаётидаги ролини билишда фан:. 1) инсон фаолиятининг ўзига хос тури, 2) алоҳида ижтимоий институт эканлигини эҳтиборга олиш муҳимдир. Фан илмий билимлар йиғиндиси сифатида инсониятнинг маҳнавий салоҳияти, олам, табиат, жамият ва инсон тўғрисидаги тасаввур ва қарашларни шакллантиради, оламни ўзлаштириш ва ўзгартириш воситаси ҳисобланади. Оламни илмий билиш оламга янгича муносабат, янгича қарашни тақозо этади. У оламни диний, бадиий, ахлоқий, сиёсий билишдан кескин фарқ қилади. Воқеликка илмий муносабат ҳар қандай ақидапарастлик ва фатализм (тақдири азалга ишо-ниш) ни истисно этади. Илмий билиш аввал бошданоқ фалсафий дунёқараш билан узвий боғлиқ равишда вужудга келди. Фалсафа илм- фан хулосаларига таяниб, оламнинг янгича манзарасини яратиш имконига эга бўлди. Илмий билишнинг иккинчи даражаси - эмпирик (тажрибага асосланувчи) ва назарий даражалари фарқланади. Эмпирик билим асосан тажриба ва экспериментлар жараёнида олинадиган ва ҳақиқийлиги тажрибалар жараёнида синаб кўрилган билимлардир. Билишнинг назарий даражасида илмий қарашлар, билимлар қатъий системага солинади. Илмий тушунчалар, принциплар ўрганилаётган предметнинг кўпқиррали томонларини чуқурроқ ва тўлароқ билишга имкон беради. 183 Илмий билимлар ҳосил қилиш усулларига қараб, фанларни экспериментал ва фундаментал фанларга ажратилади. Шунингдек, фанлар ўрганиш объектига қараб табиий, ижтимоий- гуманитар ва техник фанларга бўлинади. Тадқиқот предметини чуқурроқ ўрганиш жараёнида фаннинг янги соҳа ва тармоқлари вужудга келади. Масалан, табиатшунослик фанларининг ботаника, зоология, химия, математика, физика ва ҳоказо соҳалари ; ижтимоий- гуманитар фанларнинг тарих, археология, этнография, социология, сиёсатшунослик, фалсафа, этика, педагогика, психология, маданиятшунослик каби соҳалари вужудга келди. Уларнинг ҳар бири яна қатор тармоқлардан иборатдир. Масалан, тарих фанининг қадимги дунё тарихи, ўрта асрлар тарихи, янги замон тарихи, фалсафанинг онтология, гносеология, аксиология, фалсафа тарихи ва ҳоказо соҳалари мавжуд. Фаннинг вужудга келиши ва ривожланишида Шарқ ва Ғарб мамлакатлари олимларининг жаҳон фани ривожига қўшган ҳиссаларини бирёқ- лама тавсифлаш, уларнинг бир- бирига кўрсатган ўзаро таъсирини инкор этиш ижтимоий- фалсафий тафаккур ривожида европацентризм ва осиёцентризм оқимларини вужудга келтирди. Қадимги Шарқ жаҳон маданияти ва цивилизациясининг бешиги бўлганлиги, дастлабки илмий билимлар Шарқ мамлакатларида вужудга келганлиги жаҳон олимлари томонидан эҳтироф қилинган. Қадимги Шарқ мамлакатлари ( Ҳиндистон, Хитой, Миср, Хоразм, Бақтрия, Сўғдиёна, Шош, Афросиёб)да астрономия, математика, медицина, фалсафага оид илмий билимларнинг вужудга келиши кундалик ҳаётий эҳтиёж, деҳқончилик ривожи, инсон саломатлигини муҳофаза қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган. Йил фаслларининг алмашинуви билиш зарурияти астрономияга оид илмий билимларни ривожлантиришга олиб келган. Қадимги Шарқ ва Марказий Осиёда илмий билимларнинг шаклланиши ва ривожланиши билан табиат ва борлиққа онгли муносабат, табиат ва инсонни қадрлаш ҳисси шаклланган. Илмий ва фалсафий тафаккур инсоннинг табиат ва жамиятға бирёқлама қарамликдан озод бўлишига, меҳнат туфайли борлиққа фаол муносабатда бўлишга имкон берган. Марказий Осиёдан етишиб чиққан мутафаккирларнинг олам, одам ва табиатга бўлған фалсафий қарашлари «Авесто» да, ҳикмат, мақол ва ривоятларда ўз ифодасини топди. Қадимги юнонларнинг шарқ мамлакатлари билан савдо алоқалари илмий- маданий соҳалардаги алоқалари учун кенг йўл очган. Қадимги Юнонистондаги ижтимоий- сиёсий муносабатлар илмий билимларнинг ривожланиши учун қулайликлар яратган. Қадимги юнонлар эрамиздан аввалги Х1-1Х асрларда илмий билимларни системалаштирдилар ва тасниф қилдилар. Эвклид , Архимед, Фалес, Аристотелнинг илмий билимлар ривожидаги хизматларини алоҳида таҳкидлаш жоиздир. Қадимги юнон олимлари кўпроқ табиат ва коинот сирларини билишга, кузатиш ва мантиқий фикрлаш воситасида оламнинг содда, бироқ диний- мифологик қарашлардан фарқли манзарасини 184 яратишга, борлиққа озод ва эркин инсон кўзи билан қарашга интилганлар. Қадимги юнонларга хос изланувчанлик, ҳурфикрлилик, турли фалсафий оқим ва мактабларнинг шаклланишига олиб келган. Антик дунё яратган фан ва фалсафа ўртасидаги ҳамкорлик, бир- бирига кўрсатган баракали таҳсир Марказий Осиё мутафаккирларининг илмий- фалсафий фаолиятида янги босқичга кўтарилди. Уларнинг илмий қарашлари ҳозирги замон фанининг тараққиётида муҳим ролғ ўйнаган. Эрамизнинг V асрларига келиб, қадимги Рим империясининг қулаши фақат сиёсий соҳадагина эмас, балки илмий- маданий соҳаларда ҳам таназзулни кучайтирган. Бироқ илмий- фалсафий тафаккур бутунлай тўхтаб қолмаган. Қадимги юнонларнинг илғор фалсафий ва илмий ананалари Марказий Осиёда янада ривожланди ва фан соҳасига янги кашфиётлар берди. 1Х-ХП асрларда араб халифалари Хорун ар- Рашид, унинг ўғли Маъмун ва хоразмшоҳ Маҳмуднинг хомийлигида ўша даврнинг ўзига хос фанлар академиялари вужудга келган. Хусусан, IX аср ўрталарида Бағдодда «Байт ал-ҳикма» (Донишмандлар уйи), Хоразмда «Маъмун академияси» вужудга келди. Марказий Осиёдан етишиб чиққан Мусо ал Хоразмий, Аҳмад ал Фарғоний, Фаробий, Беруний, Ибн Сино, Марғилоний ва бошқалар математика, астрономия, медицина, жамиятшунослик, фиқх ва сиёсатга оид фанларни ривожлантирдилар. Шарқда ижтимоий-фалсафий билимларнинг ривожланиши диний ақидаларни инкор этмагани ҳолда инсонни янада камол топтиришга, ижтимоий борлиқ моҳиятини ақл ва тафаккур воситасида билишга асосланган эди. Шарқ олимлари қадимги Юнон олимларининг илғор анъаналарини давом эттирганлар, илмий билишнинг янги усулларини таклиф этганлар. Шарқ фалсафий тафаккури баркамол инсон шахсини шакллантириш, ижтимоий муносабатларни янада такомиллаштиришга, табиат ва жамият, инсон ҳаётини моҳиятини сирларини билиш ва ундан оқилона фойдаланишга қаратилган эди. Марказий Осиё мутафаккирларининг илғор илмий ижтимоий- фалсафий қарашлари ва асарлари Европада илм-фаннинг ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлган. Европаликлар Албарон (Ал- Беруний), Авиценна (Ибн Сино), Ал-Ферганус ( Ал- Фарғоний), Улуғбек ва бошқаларнинг илмий меросини чуқур ўргандилар, уларнинг анъаналарини давом эттирдилар. Буюк италян мутафаккири Данте Алегери ўзининг «Илоҳий комедия» (XVI аср) асарида Марказий Осиёдан етишиб чиққан мутафаккирларни жаҳоннинг буюк алломалари қаторига қўйди ва улуғлади. Марказий Осиё олимларининг жаҳон фани ривожига қўшган ҳиссалари математика, алгебра, астрономия, минералогия, геодезия, география, медицина, тарих, тилшунослик, мантиқ, фалсафа ривожида яққол кўзга ташланади. Мусо ал Хоразмий математиканинг янги соҳаси бўлган алгебрага асос солди. Ибн Сино ўзининг «Тиб қонунлари» асари билан медицинани илмий асосга қўйди ва унинг асарлари Европада кўп асрлар давомида муҳим қўлланма бўлиб келди. Мирзо Улуғбекнинг астронимияга оид «Зижи жадиди Кўрагоний» асари фанга қўшилган муҳим 185 ҳисса бўлди. Бу ҳозир ҳам ўз аҳамиятини сақлаб келмоқда. Бу тадқиқотларнинг барчасини заминида инсон ақли-заковати, жамият ва давлат таомили масаласи ётган Мавжуд адабиётларда таҳкидлашича , Европада фаннинг алоҳида фаолияти шакли сифатида ривожланиши XVI- XVII асрлага тўғри келади. Бу даврда Иоганн Кеплер, Галилео Галилей, Жордано Бруно, Исаак Нғютон асарлари вужудга келди. Буюк инглиз мутафаккири Фрэнсис Бэкон, француз олими Рене Декарт илмий билиш методларини ишлаб чиқдилар. Фаннинг табиатни ўзлаштириш ва жамиятни такомиллаштиришдаги аҳамиятига юксак баҳо бердилар, «Билим- кучдир» шиорини илгари сурдилар. Бу даврда фан фалсафа ва жамият фалсафаси бир- биридан кескин ажралмаган эди. Уларлар ўз асарларини «позитив экспериментал фалсафа» деб атар эдилар. Европада илм- фаннинг ривожланиши айниқса социум фонараси инсон хақидаги бадиий қарашларини тубдан ўзгартирди. Жамиятга дунёвий фанлар нуқтаи назаридан қараш имконияти вужудга келди, яъни ижтимоий воъқеликка диний қарашдан кескин фарқ қиладиган илмий қараш шаклланди. Жаҳон ижтимоий-фалсафий таълимотининг вужудга келиши ва ривожланишига Шарқ ва Ғарб олимлари муносиб ҳисса қўшганлар. Ижтимоий тараққиётнинг маълум бир даврларида Шарқ мамлакатлари етакчи мавқени эгаллаганлар. Осиё ва Европа мамлакатлари халқларининг жаҳон фалсафа фани ривожидлаги ролини бирёқлама бўрттириш ёки камситиш назарий жиҳатдан хатодир. Ҳар қандай фан ўз моҳиятига кўра умумбашарийдир. Ер юзидаги ҳар бир халқ катта-кичиклигидан қатҳи назар, унинг ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келди. XIX асрнинг ўрталарида табиатшунослик фанларида қилинган буюк кашфиётлар (эволюцион назария, ҳужайра назарияси, энергиянинг сақланиши ва ўзгариши қонуни) фалафий дунёқарашнинг ўзгаришига, жамият тўғрисидаги илмий назарияларнинг вужудга келишига туртки берди. XIX асрнинг охирларига келиб, фаннинг муҳим соҳаларида эришилган ютуқлар фан тараққиётида янги давр бошланганлигидан далолат берди. Физика соҳасида : оптика, термодинамика, электр ва магнетизмнинг ўрганилиши, химия соҳасида кимёвий бирикмалар хоссаларининг ўрганилиши, Д. И. Менделеевнинг элементлар даврий системасининг яратилиши, математикада аналитик геометрия ва математик анализ кабиларда яқол кўринди. Бу даврда социологиянинг мустақил фан сифатида ривожланиши ижтимоий зиддиятларни оқилона ҳал этиш ва жамияғт истиқболларини белгилаш имконини берди. Европа олимларининг табиатшунослик фанлари соҳасида эришган ютуқлари янги фалсаий таҳлимотларнинг вужудга келишига сабаб бўлди. Хусусан, И. Нғютон томонидан физика соҳасида қилинган кашфиётлар табиат ва жамиятнинг илмий манзарасини яратишга, Чарлғз Дарвиннинг 186 илмий кашфиётлари эса, бутун олам эволюцияси тўғрисидаги фалсафий қарашнинг шаклланишига, оламнинг яхлит бирлиги, органик ва ноорганик табиат ҳамда жамиятнинг ўзаро боғлиқлиги тўғрисидаги фалсафий қарашларнинг шаклланишига олиб келди. XIX аср охири - XX аср бошларида Туркистонда вужудга келган жадидчилик ҳаракатининг машҳур вакиллари : Исмоилбек Гаспирали, Абдулла Авлоний, Беҳбудий, Аҳмад Дониш, Фитрат, Абдулла Қодирий ва бошқалар Ўзбекистонда фан ва маърифатни кенг ривожлантириш ғоясини илгари сурдилар. Ўзбекистонда ўрта асрчилик бидҳатларига қарши мавжуд сиёсий тузумни ислоҳ қилиш зарурлигини англаб етдилар. Жаҳоннинг илғор фан ва техника ютуқларидан ўлка аҳолисини баҳраманд этишга ҳаракат қилдилар. Бироқ Россия томонидан Туркистоннинг мустамлакага айлантирилиши оқибатида жадидчиларнинг маърифатпарварлик ҳаракатлари ривожлана олмади. Мустабид тузум Туркистон халқларининг илм- фан ва замонавий техника сирларини эгаллаши учун маълум шарт- шароитлар яратган бўлса ҳам унинг бой маҳнавий меросидан баҳраманд бўлиши, аждолларнинг илғор илмий- маданий анҳаналарини ривожлантиришга имкон бермади. Миллий мустақиллик туфайли халқимизнинг кўпасрлик тарихга эга бўлган маънавий - интеллектуал меросини ўрганиш, жаҳон илм-' фан ва техникаси ютуқларидан баҳраманд бўлиш, жаҳоннинг машҳур илм даргоҳларида ўқиш- ўрганиш имконияти вужудга келди. Айниқса, бозор муносабатларига ўтиш, замонавий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, баркамол инсон шахсини шакллантиришда илм- фан хулосаларига таяниш ҳаётий заруриятга айланди. Республикамиз Президенти И. А. Каримов ўзининг «Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори», «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида...», «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» ва бошқа асарларида илм - фанни ривожлантириш ислоҳотлар мувафаққиятининг гарови, моддий фаровонлик асоси эканлигини ҳар томонлама асослаб берди. Узбғекистоннинг жаҳондаги "тараққий этган мамлакатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаши, тарақий этиши, шубхасиз, унинг илм- фан салоҳиятига бевосита боғлиқцир. Мамлакатимзда 1997 йили қабул қилинган ва собитқадамлик билан амалга оширилаётган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», «Таълим тўғрисида»ги Қонун мамлакатимиз илмий салоҳиятини юксалтириш, жаҳон стандартлари талабларига жавоб бера оладиган мутахассис- кадрлар тайёрлаш вазифасини қўйди. Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling