Ижтимоий фалсафа – инсоният фалсафий маданиятининг маҳсули


Download 1.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/53
Sana04.11.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1747440
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   53
Жамиятнинг сиёсий соҳаси. Жамият ҳаётида моддий ва маънавий 
ишлаб чиқариш қанчалик муҳим ўрин тутса, уни бошқариш ҳам шунчалик 
муҳим аҳамият касб этади. Жамиятнинг турли элементлари нормал 
ишлаши, бир-бирига мувофиқ фаолият кўрсатиши учун уни бошқариш 
талаб этилади. Бошқариш давлатдан тортиб корхона ва оилагача бўлган 
кенг соҳани қамраб олади. Бошқариш билан махсус кишилар, сиёсатчилар, 
раҳбар ходимлар шуғулланадилар. Бошқариш турли даражаларда амалга 
оширилса ҳам, бошқариш фаолиятининг энг юқори шакли сиёсий фаолият 
ҳисобланади. 
Жамиятни сиёсий бошқаришнинг хилма-хил шакллари мавжуд бўлиб, 
ҳар бир мамлакатнинг миллий менталитети, анъаналарига мос равишда сиёсий 
бошқаришнинг монархия, аристократия, республика шакллари 
қўлланилади. Бир ижтимоий-сиёсий тузумдан янги ижтимоий-сиёсий 
тузумга ўтиш даврларида қадриятларни қайтадан бахолаш, жамият ҳаётида 
давлат, оила, меҳнат, мулк, сиёсий партиялар, дин, фан ва бошқа ижтимоий 
институтлар моҳиятини янгича тушуниш зарурияти вужудга келади. Бунда 
фақат мазмунгина эмас, балки шакл ҳам қайта қурилади. Мамлакатимизда 
миллий мустақилликнинг қўлга киритилиши, мустабид тузум мафкураси ва 
сиёсатининг инқирозга юз ўгириши билан «...давлатнинг моҳияти бутунлай 


101 
тубдан ўзгарди. Давлат дастлабки босқичда жамиятни янгилашнинг энг фаол 
кучига айлангани ҳолда ислоҳотларнинг бош ташаббускори ва 
йўналтирувчиси, ижтимоий ҳаётдаги янги ғояларнинг асосий амалга 
оширувчиси бўлиб қолди».
1
 
Инсон эҳтиёжларининг муттасил ўсиб бориш қонунияти мавжуд сиёсий 
система олдига қатор талаблар қўяди. Мамлакатимизда узоқ йиллар 
давомида хукм суриб келган маъмурий буйруқбозликка асосланувчи 
сиёсий система ўзининг туб моҳияти билан шахснинг ҳар томонлама эркин 
ривожланишига имкон бермаганлиги учун ҳам муқаррар равишда 
инқирозга юз ўгирди. Иқтисодий таназзул сиёсий системанинг 
емирилишига олиб келди. «Бир ижтимоий тузумдан иккинчисига ўтиш 
муқаррар равишда шу пайтгача мисли курилмаган сиёсий фаоллик 
шароитида юз беради. бу ҳол табиийдир. Шу пайтга келиб карахтлик 
ҳолатидан ҳалос бўлган жамият тўпланиб қолган жами ижтимоий 
зиддиятларни бир зумда юзага чиқаради”
2
 
Жамиятни бошқариш тизими ҳар бир халқнинг миллий хусусият, 
психологияси, анъналари. маданий салоҳиятига мос равишда вужудга 
келади. Турли жамиятларда сиёсий бошқариш усулларининг турлича 
характери уларнинг илғор ёки қолоқ эканлигидан далолат бермайди. 
Сиёсий бошқаришнинг ҳар бир усули турли тарихий шароитларда турлича 
самара бериши мумкин. Жамиятнинг маънавий салоҳияти юксалиб боргани 
сайин сиёсий бошқарув усуллари ҳам тобора инсонийлашиб боради. 
Тараққий этган мамлакатлар тажрибаси сиёсий бошқарувнинг демократик 
шакли анча қулай ва инсонпарвар эканлигини кўрсатди. Миллий мустақиллик 
йилларида Ўзбекистоннинг республика деб эълон қилиниши ва мамлакат 
Конституциясининг қабул қилиниши жамиятимизни сиёсий бошқариш 
жаҳон ҳамжамиятининг илғор тажрибаларига, халқимизнинг маънавий 
салоҳиятига таянишидан далолат беради. 
Очиқ демократик жамиятда давлат ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий 
ислоҳотлар ташаббускори, жамият раҳнамоси сифатида фаолият 
кўрсатади. Демократик жамиятда сиёсий бошқариш ҳуқуқий давлатчилик 
асосларини яратишни тақозо этади. Қонун устуворлиги демократик жамият ва 
давлат ҳаётининг муҳим шарти ҳисобланади. Демократик давлат 
жамиятни бошқаришда конституция талабларига бўйсунар экан, у 
амиятни танҳо бошқариш даъвосини қилмайди. Балки жамиятни 
бошқаришда турли диний, илмий ташкилотларга, жамоат ташкилотларига, 
аҳолининг ўз-ўзини бошқариш органларига кенг ваколатлар беради. 
Демократик жамиятда диннинг давлатдан, мактабнинг диний муассасалардан 
ажратилиши, кишиларга виждон эркинлиги ҳуқуқининг берилиши прогрессив 
ҳодиса, жамият эркин ривожланишининг муҳим шартидир. 
1
И.А.Каримов. «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва 
тараққиёт кафолатлари.», Т., «Ўзбекистон», 1997, 158-бет.
2
И.А.Каримов «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт 
кафолатлари.», Т., «Ўзбекистон», 1997. 182-бет. 


102 
Одатда дунёвий ва диний давлатлар бир-биридан фарқланади. Дунёвий 
давлатлар конституцияга, илм-фан хулосаларига асосланади. Диний ёки 
теократик давлатлар диний таълимот ва шариат ҳукмига асосланади. 
Бундай давлатлар ўз фуқароларининг виждон эркинлигини таъқиқлайди; 
таълим-тарбия асосан диний руҳда олиб борилади. 
Демократик давлатда таълим-тарбия муассасалари жамиятни оқилона 
бошқаришга яқиндан ёрдам беради; ёш авлодга пухта сиёсий ва ҳуқуқий 
билим беради, мавжуд аҳлоқий, ҳуқуқий нормаларни сингдиради, сиёсий онг 
ва маданиятни ривожлантиради. «Жамият ҳаётини демократлаштириш 
жараёнини янада чуқурлаштириш, унинг изчиллиги ва самарадорлигини 
таъминлаш -мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотларнинг 
асосий йўналишидир»
1
 
Жамиятда ижтимоий-сиёсий барқарорликни таъминлаш, етилган 
муаммоларни оқилона ҳал этиш, мамлакат фуқароларининг сиёсий 
фаоллигини ошириш-жамият сиёсий системасини ташкил этувчи барча 
бошқарув органлари ва ташкилотларнинг асосий мақсади ҳисобланади. Жамият 
аъзоларини умумий мақсад йўлида янада жипслаштириш, ижтимоий-сиёсий 
фаолликни кучайтиришда миллий ғоя ва миллий мафкура муҳим роль 
ўйнайди. Ғоявий муштараклик жамиятдаги турли ижтимоий гуруҳ, қатлам 
ва синфларда бирдамлик туйғусини кучайтиради, турли сиёсий ҳаракат ва 
партиялар фаолиятини бунёдкорлик ишларига йўналтиради. 

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling