Бухоро вилояти Пешку тумани
Download 1.06 Mb.
|
1 2
Bog'liqбаённома Чориева 4
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чориева Меҳринисо Қиёмиддиновна
- Бухоро вилояти Пешк ў туман 1- сон касб-ҳунар мактабида она тили ва адабиёт фани ўқ итувчиси
- Она тили ва адабиёт ўқитувчисифилалогия
- 17.12.1968 й., Бухоро вилояти Пешку тумани
- Бухоро вилояти Пешку тумани Садир МФЙ Янгигул қишлоғи 15-уй
- 11. Қ исқача тавсифнома
(вилоят, туман, шаҳар)
(Давлат мукофотининг номи кўрсатилсин)
9. Қандай Давлат мукофотлари билан тақдирланган, берилган вақти:
11. Қисқача тавсифнома Мукофотланмаган. Умумий меҳнат стажи 32 йил. Мазкур лавозимда 2020 йилдан буён ишлаб келмоқда. Чориева Меҳринисо Қиёмиддиновна 1985 йилда Бухоро давлат педагогика институтига ўқишга кириб, ушбу институтни 1991 йилда «Ўзбек филологияси ва чет тиллар» факултетининг филология ихтисослиги, она тили ва адабиёт йуналиши бўйича тугатди. Мехнат фаолиятини 1991 йил август ойидан бошлаб Пешку туманидаги Пешку туман Ойбек номли мактабда она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси бўлиб ишга кирди. 1991-2003 йилларда Тошкент шаҳар Акмал Икромов номли 312-мактаб она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, 2003-2012 йилларда Бухоро вилоят Пешку туман 33-умумий ўрта таълим мактаб она тил ва адабиёт фани ўқитувчиси, 2012-2020 йилларда Пешкў туман Саноат касб-ҳунар коллежи она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, 2020 йилдан ҳозирги кунга қадар Пешку туман 1-сон касб-ҳунар мактабида она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси сифатида ишлаб келмокда. Айни пайтда Бухоро давлат университети филология кафедрасининг мустақил тадқиқотчиси сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Иш давомида мехнатсеварлиги, ижрочилиги, интизомлилиги, ўзига ва бошқаларга талабчанлиги билан ўзини кўрсатди. Ўкув жараёнини замон талаблари даражасига кўтариш борасида жонбозлик кўрсатди. Жамоада соғлом мухитни яратиш, ўқиш-ўқитиш жараёнининг «5 ташаббус» асосида такомиллаштириш, мехнат интизомини яхшилаш борасида фаоллик кўрсатмокда. Чориева Меҳринисо Қиёмиддиновна ўз касбининг фидоийси. Услубий ва илмий маҳоратга эга бўлиб, 32 йиллик педагогик фаолияти давомида жуда кўп ютуқларга эришди. Чориева Меҳринисо Қиёмиддиновна она тили адабиёт фанларга оид 1000 дан ортиқ кўргазма ва тарқатма материаллар ҳамда услубий қўлланмалар тайёрлади. Бир нечта монография, турли мавзулардаги илмий ва ижтимоий мақолалар муаллифи. Чориева Меҳринисо Қиёмиддиновна Ўрта Осиё ва республика миқиёсидаги анжуманлар, семенарлар, тадбирлар иштирокчиси ва ташкилотчиси сифатида фаолият олиб борган. Инчунун, Хоразмда бўлиб ўтган Республика тил анжумани иштирокчиси, Сурхондарёда бўлиб ўтган навбатдаги тил анжумани иштирокчиси, Тошкентда Қори Ниёзий номидаги илмий текшириш инстетутида бўлиб ўтган Ўрта Осиё миқиёсида бўлиб ўтган конференсия иштирокчиси, Бухорода бўлиб ўтган республика семинарлари қатнашчиси ва совриндори, Республика миқиёсида бўлиб ўтган “Йил ўқитучиси” танловлари иштирокчиси, Респувлика миқиёсида ўтказилган “Энг яхши тўгарак раҳбари” танлови совриндори, Пешку туманидаги “Йил аёли” танлови ғолиби ва шу танловнинг вилоят босқичи иштирокчиси ва бошқалар. Чориева Меҳринисо Қиёмиддиновна Бухоро давлат университетининг мустақил тадқиқотчи сифатида Бухоролик зуллисонайн шоир Абдурахмон Тамкин ижоди бўйича илмий фаолият олиб бормоқда. Бу йўналишда қатор илмий мақолалар ҳалқаро миқиёсида нашрдан чиққан ва чиқиш арафасида.Масалан, 2019 йил Туркиянинг Кабардин университети томонидан ўтказилган ҳалқаро анжуман китобидан алоҳида ўрин олган, ёки, мазкур йилда Тожикистон фанлар академияси томонидан ўтказилган халқаро анжуман тўпламидан ўрин олган ва Бухоро давлат университети илмий техник кенгаш томонидан илмий монография тайёрланмоқда, шунингдек, Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида 111-инвентар билан сақланаётган Тамкиннинг икки девони устида илмий фаолият олиб бормоқда. (Араб алифбоси асосидаги эски ўзбек ёзувидан жорий алифбога таржима ишлари олиб борилмоқда.) Айни пайтда Чориева Меҳринисо Қиёмиддиновна она тили ва адабиёт фан ўқитувчилари учун ҳам коллежлар ва академик лицейларга мўлжалланган таянч сўз ибораларига асосланиб якуний назорат ёзма ишлари учун услубий қўлланма устида қўшимча педагогик ижодий фаолият юритмоқда. Чориева Меҳринисо Қиёмиддиновна Пешку туман 1-сон касб-ҳунар мактабидаги педагогик фаолияти давомида талабаларидан, Шокирова Меҳрангиз туман, вилоят, республика фан олимпиадалари ғолиби ва “Зулфияхоним” танлови иштирокчиси, бугунги кунда эса, А. Навоий номидаги ТошДУ талабаси; Ғайратова Гулзода “Ёш ижодкорлар” республика анжумани иштирокчиси “Зулфияхоним” танловининг вилоят босқичи ғолиби, ҳозирда Бух ДУ талабаси; Орипов Жаҳонгир республика бўйича Иқтидорли талабалар танлови ғолиби, ҳозирда Бух ДУ талабаси; Рўзиева Шахноза республика иншолар танлови иштирокчиси . Уларнинг ҳарбирини айтишнинг имкони йўқ. Ўқитувчи ўқитган талабаларнинг кўпчилиги республикамизнинг турли олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқда ва муносиб фаолия юритмоқда. Чориева Меҳринисо Қиёмиддиновна талабаларга билим бериш билан бир каторда уларга таълим тарбия ва касб ургатиш борасида тинмай иш олиб бормокда. Бу ижодкор укитувчи замонавий педагогик технологиялар асосида дарс бериш Билан бир каторда укувчиларни касбий кизикишини ошириш учун хар хил тадбирлар, уйинлар ва саёхатлар утказиб туради. Коллеж маъмурияти топширикларин хамда жамоатчилик ишларини астойдил бажариб, ўқитувчи мухандисларга ўрнак бўлмокда. Чориева Меҳринисо Қиёмиддиновна ҳозирги кунда А.Тамкиннинг ҳаёти ва ижодига бағишланган номзодлик иши ОАК рўйхатида ҳимоя учун топширилган ва ҳимоя куни белгиланиши кутилмоқда. Чориева Меҳринисо Қиёмиддиновна доимий равишда сиёсий ва маънавий билимларини ошириш устида масъулият билан ишлайди. У ўзининг меҳнат фаолияти давомида ташаббускор, қатъиятли ва ташкилотчи мутахассис сифатида яхши танилди. Чориева Меҳринисо Қиёмиддиновна ўз касбининг фидоийси. Услубий ва илмий маҳоратга эга бўлиб, 30 йиллик педагогик фаолияти давомида жуда кўп ютуқларга эришди. Чориева Меҳринисо Қиёмиддиновна она тили адабиёт фанларга оид 1000 дан ортиқ кўргазма ва тарқатма материаллар ҳамда услубий қўлланмалар тайёрлади. Бирнечта монография, турли мавзулардаги илмий ва ижтимоий мақолалар муаллифи. Чориева Меҳринисо Қиёмиддиновна Ўрта Осиё ва республика миқиёсидаги анжуманлар, семенарлар, тадбирлар иштирокчиси ва ташкилотчиси сифатида фаолият олиб борган. Инчунун, Хоразмда бўлиб ўтган Республика тил анжумани иштирокчиси, Сурхондарёда бўлиб ўтган навбатдаги тил анжумани иштирокчиси, Тошкентда Қори Ниёзий номидаги илмий текшириш инстетутида бўлиб ўтган Ўрта Осиё миқиёсида бўлиб ўтган конференция иштирокчиси, Бухорода бўлиб ўтган республика семинарлари қатнашчиси ва совриндори, Республика миқиёсида бўлиб ўтган “Йил ўқитучиси” танловлари иштирокчиси, Респувлика миқиёсида ўтказилган “Энг яхши тўгарак раҳбари” танлови совриндори, Пешкў туманидаги “Йил аёли” танлови ғолиби ва шу танловнинг вилоят босқичи иштирокчиси ва бошқалар. Чориева Меҳринисо Қиёмиддиновна Бух ДУнинг мустақил тадқиқотчи сифатида бухоролик зуллисонайн шоир Абдурахмон Тамкин ижоди бўйича илмий фаолият олиб бормоқда. Бу йўналишда қатор илмий мақолалар ҳалқаро миқиёсида нашрдан чиққан ва чиқиш арафасида. Масалан, 2019 йил Туркиянинг Кабардин университети томонидан ўтказилган ҳалқаро анжуман китобидан алоҳида ўрин олган, ёки, мазкур йилда Тожикистон ФАси томонидан ўтказилган халқаро анжуман тўпламидан ўрин олган ва Бух ДУ илмий техник кенгаш томонидан илмий монография тайёрланмоқда, шунингдек, Беруний номидаги Шарқшунослик инстетутининг қўлёзмалар фондида 111-инвентар билан сақланаётган Тамкиннинг икки девони устида илмий фаолият олиб бормоқда. (Араб алифбоси асосидаги эски ўзбек ёзувидан жорий алифбога таржима ишлари олиб борилмоқда.) Айни пайтда Чориева Меҳринисо Қиёмиддиновна она тили ва адабиёт фан ўқитувчилари учун ҳам коллежлар ва академик лицейларга мўлжалланган таянч сўз ибораларига асосланиб якуний назорат ёзма ишлари учун услубий қўлланма устида қўшимча педагогик ижодий фаолият юритмоқда. Ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларни она юртга мухаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш, замонавий касб-ҳунар сирларини ўргатишдаги жонкуярлиги, таълим тизимидаги кўп йиллик самарали меҳнати, жамоат ишларидаги фаол иштироки учун ҳамда “Ўқитувчи ва мураббийлар” куни муносабати билан Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши томонидан “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирланди. Чориева Меҳринисо Қиёмиддиновна Пешку туман 1- сон касб-ҳунар мактабидаги педагогик фаолияти давомида талабаларидан , Шокирова Меҳрангиз туман, вилоят, республика фан олимпиадалари ғолиби ва “Зулфияхоним” танлови иштирокчиси , бугунги кунда эса, А. Навоий номидаги ТошДУ талабаси; Ғайратова Гулзода “Ёш ижодкорлар” республика анжумани иштирокчиси “Зулфияхоним” танловининг вилоят босқичи ғолиби, ҳозирда Бух ДУ талабаси; Орипов Жаҳонгир республика бўйича Иқтидорли талабалар танлови ғолиби, ҳозирда Бух ДУ талабаси; Рўзиева Шахноза республика иншолар танлови иштирокчиси . Уларнинг ҳарбирини айтишнинг имкони йўқ. Ўқитувчи ўқитган талабаларнинг кўпчилиги республикамизнинг турли ОТМларда таҳсил олмоқда ва муносиб фаолият юритмоқда. Чориева Меҳринисо Қиёмиддиновна қатъиятли ва талабчан ходим, ўз ишига масъулиятли бўлиш билан бирга меҳнатсевар ва зиммасига юклатилган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажарилишини ташкил қилиш қобилиятига эга. У ўз фикрини асосли билдириб ҳимоя қила оладиган мутахассис. Чориева Меҳринисо Қиёмиддиновна Пешкў туман 1- сон касб-ҳунар мактаби илмий педагогик кенгашининг 2023 йил 27 февралда бўлиб ўтган 10-баённомаси 4-қароридан кўчирма бўлиб ўтган педагогика кенгашида Давлат мукофотига номзодини кўрсатиш тавсия қилинган. Ташаббускор, камтар, тўғри сўз, маънавий етук, ўз ҳамкасбларига нисбатан ғамхўр. Оилали, 3 нафар фарзанднинг онаси, намунали оиланинг бекаси ҳамдир. 12. Меҳнат фаолияти тўғрисида маълумот 1986-1986 йй. - Бухоро вилояти, Пешкў тумани,Ойбек номли мактаб пионервожатийси 1986-1991 йй. - Бухоро Давлат педагогика институти талабаси 1991-1991 йй. - Бухоро вилояти, Пешкў тумани, Ойбек номли мактаб ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси 1991-2003 йй. - Тошкент шаҳар А.Икромов туманидаги 32-мактаб она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси 2003-2012 йй. - Бухоро вилояти, Пешкў тумани, 32- мактаб она тили ва адабиёти фани ўитувчиси 2012 - 2020й.й.- Бухоро вилояти, Пешкў тумани, саноат касб-ҳунар коллежи она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси 2018 й.-ҳ.в. - Бух ДУ филология кафедрасининг мустақил тадқиқотчиси 2020й.-ҳ.в. - Бухоро вилояти, Пешкў туман 1-сон касб-ҳунар мактаби ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси 2023 й.-ҳ.в. – Филология фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражаси олган Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling