Ижтимоий фалсафа – инсоният фалсафий маданиятининг маҳсули
Тараққиётга цивилизацияли ёндашув
Download 1.3 Mb. Pdf ko'rish
|
Тараққиётга цивилизацияли ёндашув ўзига хос хусусиятларга эга. Ўзбекистон ва жахон тарихини ўрганишга бундай қараш ҳозирги замон фалсафасида муҳим йўналишлардан бири сифатида қарор топмоқда. У тарихий ҳақиқатни холисона баҳолашга, миллий хусусиятларнинг ўзига хослигини англашга, инсониятнинг илғор ривожланиш тажрибаларини билишга ва улардан ижодий фойдаланишга имкон беради. Жахон тарихига 209 цивилизацияли ёндашув инсоният тараққиёти зўрликсиз ва тадрижий йўлдан илгарилаб бориши жамият учун фойдали эканлигидан одамзот бошига турли ижтимоий офатлар тушмасдан ривожланиши мумкинлигини кўрсатади. Ўзбекистоннинг жахон ҳамжамиятига кириб биринчи асосий йўналишлари Мамалакатимиз мустақиллиги ўзига хос тараққиёт йўлининг назарияси ва амалиёти И. А. Каримовнинг «Ўзбекистонинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли», «Ўзбекистонинг сиёсий ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий йўналишлари», «Ўзбекситон иқтисодий ислохатларни чуқурлаштириш йўлида», «Ўзбекистон XXI аср - бўсағасида : хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари», «Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда» ва бошқа асарлари , нутқ ва мақолларида кенг ёрйтилган. Бу концепциянинг моҳияти нималардац иборат? Ўзбекистонинг миллий жихатдан мустақил бўлиши объектив зарурий жараён, аждодларимизнинг асрий орзуси, ўзбек халқининг буюк тарихий ютуғидир. Бунда қуйидагилар алоҳида эътиборга молик: - Ўзбекистон Конститутциясининг қабул қилиниши - Миллий мустақиллик рамзлари давлат байроғи, давлат мадхияси, давлат гербининг қабул қилиниши; - миллий давлатчилик демократик тизимнинг барпо этилиши; - барча табиий бойликларига эгаликнинг қўлга киритилиши; Ўзбекистоннинг тадрижий тараққиёти йўли айрим давлат-ларнинг бозор муносабатларига «шок терапия»си билан ўтиш тажрибасидан кескин фарқланади. Ўзбекистоннинг мустабидликдан қутилган дастлабки давридаги ўзига хос иқтисодий аҳволи, собиқ иттифоқ даврида ўлканнинг хом ашё етказиб беришга иқтисослашишиши каби оғир мерос билан бирга, халқнинг минг йиллик тажрибаси, ундан келиб чиқадиган хулосалар бозор муносабатларига тадрижий равишда босқичма-босқич ўтишни тақозо этади. Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling