Ижтимоий фалсафа – инсоният фалсафий маданиятининг маҳсули
Цивилизацияли ривожланиш ва мулкий прюрализм
Download 1.58 Mb.
|
Ижтимоий фалсафа КУЛЛАНМА
Цивилизацияли ривожланиш ва мулкий прюрализм.
Бозор муноабатлари шароитида махсулот сифати ва самарадорлигини яхшилашнинг муҳим қонуниятларидан бири рақобатли мухитни яратиш, кишиларда хўжайинлик хиссини шакллантириш, меҳнат маҳсулига эгалик қилиш, шахсий манфаатдорлик ва уни давлат манваатлари билан боғлаш муҳим тамойил сифатида жорий этила бошлади. Меҳнат ташкил этиш жараёнида кишиларнинг касбий маҳорати, билими, тажрибаси, кўникма ва малакаси, меҳнат маданияти, меҳнатни ташкил этиш ижодий ёндашиш кишиларнинг меҳнат ва мулкка бўлган муносабатини кўрсатувчи мезонга айланди. Мулк нима? Ҳар бир инсон ўзининг онгли фаолиятида мулкка эга бўлишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. мулк- инсоннинг ақлий' ва жисмоний меҳнат фаолиятида яратилган' ва унинг нормал яшаши учун кафолат берадиган моддий ва интелектуал бойлиқдир. Мулк авлоддан- авлодга мерос бўлиб ўтиши ҳам мумкин. Мулкдорнинг тасарруфида бўлган барча тирикчилик ва ишлаб чиқариш воситаларидир. Мулкнинг шахсий, хусусий, жамоа, давлат мулки сингари шакллари мавжуддир. Мулк эгаси ўз тасарруфидаги мулкни авайлаб- асрайди, тежайди, ундан оқилона фойдаланади ва муттасил равишда кўпайтиришга харакат қилади. Бозор муносабатларига ўтиш даврида давлат хусусий мулкни қўллаб-қувватлашга, мулкчиликнинг турди шаклларини ривожлантиришга, хусусий мулк дахлсизлигини ҳуқуқий кафолатлашга, тадбиркорлик ва ишбилармон ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар бериш йўлга қўяди. Бу эса кишиларнинг мулкдор бўлиши, ўрта мулкдорлар синфининг шаклланиши учун кенг имконият яратади; Мустақиллик шароитида ақлий меҳнат маҳсули бўлган фан, санъат асарлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалари таълим- тарбиянинг янги концепцияларини яратиш интелектуал мулк ҳисобланади. Интеллектуал мулк эгаси ўз меҳнати маҳсулини ўз хоҳишича тасарруф этади. бундай мулкнинг қадр- қиммати, баҳоси, сифати, жамиятда тутган ўрни рақобатли муҳитда яққол намоён бўлади. Интеллектуал мулкнинг талабгори, буюртмачиси давлат ва жамиятдир. Меҳнат жараёнида яратиладиган ҳар қандай маҳсулот ўз қийматига эга бўлади. Қиймат маҳсулотда ўз ифодасини кучи, қобилияти, билими сарфлаган вақти, хом- ашё, ёқйлғи, энергия йўл харажатлари учун маблағи ва хоказолардир. Мулкдор маҳсулот ишлаб чиқаришга камроқ харажат қилиб, кўпроқ фойда олишга интилади. Фойда- бозор муносабатлари шароитида амал қиладиган муҳим қонуниятлардан биридир. Хусусий мулкнинг ривожланишида фойда ҳал қилувчи роль ўйнайди. Ҳозирги пайтда меҳнат, мулк фойда тушунчаларини фалсафий- иқтисодий жиҳатдан теран идрок этиш, ёшлар дунёқарашида янгича иқтисодий тафаккурни шакллантириш ва уларни жаҳон цивилизацияси стандарти талаблари дарасида фикр юритиши ва фаолият кўрсатиши учун замин яратади. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling