Ижтимоий ҳимоя ягона реестри


Download 26.58 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi26.58 Kb.
#1563719
Bog'liq
Rishton tumani BTPJ o`rganish ma`lumoti


Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланган оилаларнинг иқтисодий ҳолатини қайта ўрганиш ишларини якуни бўйича
МАЪЛУМОТНОМА

Иқтисодиёт ва молия вазирининг топшириғига мувофиқ Риштон туманида «Ягона реестр» ахборот тизимида кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам (кейинги матнларда – нафақа) тайинлаш жараёнида Ички ишлар вазирлиги ахборот тизимидан фуқароларнинг автомототранспорт воситалари ҳамда Кадастр агентлиги ахборот тизимидан фуқароларнинг кўчмас мулки тўғрисида олинган маълумотларини қайта ўрганиш ишлари ташкил этилди.


Бунда, туманнинг Молия, Давлат молиявий назорати ва туман Пенсия жамғармаси рахбарлари ва ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилди.
Ишчи гуруҳлари томонидан маълумотларни Ички ишлар ва Кадастр органларидаги маълумотлар билан қайта солиштирилди. Шунингдек, автомотранспорт воситалари ва кўчмас мулкни ҳарид қилинган (номига ўтказилган) санаси ва ҳақиқий мулкий эгаси тўғрисида маълумотларни тегишли идоралардан аниқлаштирилди.
Ўрганишлар давомида қуйидагилар аниқланди.

  1. Автомотранспорт воситалари бўйича Риштон туманида жами 18 та ҳолатда 18 та фуқаро рўйхати ўрганилди. Шундан,

-нафақа тўғри тайинланганлиги аниқланмади.

  • 18 ҳолатда нафақа фуқаронинг нафақа ва моддий ёрдамга ҳуқуқи мавжуд эмаслиги, нафақа тайинлаш жараёнида ахборот алмашинувида автомашина тўғрисида маълумот тақдим этилмагани аниқланди.

  1. Кўчмас мулк бўйича Риштон туманида жами 22 та ҳолатда 22 та фуқаро рўйхати ўрганилди. Шундан,

  • 15 та ҳолатда нафақа тўғри тайинланганлиги аниқланди (4 та ҳолатда нафақа тайинлангандан кейин кўчмас мулк харид қилинган, 7 та ҳолатда бошқа фуқарога тегишли кўчмас мулк Кадастр ахборот тизимида нафақа олувчининг ПИНФЛ рақамига хато киритилган, 1 та ҳолатда ота/онасига тегишли бўлган кўчмас мулк Кадастр ахборот тизимида нафақа олувчининг ПИНФЛ рақамига хато киритилган);

  • 3 ҳолатда Кадастр ахборот тизимида бириктирилган фуқаронинг эгалик ҳуқуқи мавжуд эмаслиги;

  • 7 та ҳолатда нафақа фуқаронинг нафақа ва моддий ёрдамга ҳуқуқи мавжуд эмаслиги, Кадастр ахборот тизимида ПИНФЛ рақами нафақа тайинлангандан сўнг бириктирилганлиги ёки нафақа тайинлаш жараёнида кўчмас мулк аниқланмаганлиги маълум бўлди.

  1. Риштон тумани бўйича ўрганишлар натижасида нафақага ҳуқуқи бўлмаган жами 25 нафар оила (аризачи) билан учрашилди ҳамда тушунтиришлар ўтказилиб, ўрнатилган тартибда далолатномалар расмийлаштирилган ҳолда март ойи тўловидан чиқариш чоралари кўрилди.

  2. Ушбу нафақага ҳуқуқи бўлмаган оилаларга 72,5 млн.сўм тўловлар амалга оширилган. Тўловларни тўхтатилиши натижасида жами 63,2 млн.сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинишига эришилди.

Жамланма маълумотлар илова қилинади.

Маълумот учун киритилмоқда.





____________ туман
Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи




Давлат молиявий назорат инспекцияси назоратчи-тафтишчиси




______________________Ф.И.О'>Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ________ тумани бўлими бошлиғи

___________________
Ф.И.О




___________________
Ф.И.О




___________________
Ф.И.О

27 февраль 2023 йил




27 февраль 2023 йил




27 февраль 2023 йил

Download 26.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling