чизма. Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва
хусусийлаштириш жараёнини амалга ошириш босқичлари
Кейинги йилларда мамлакатимиздаги хусусийлаштириш жараёнларида хорижий инвесторларнинг иштирокига катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 2005 йилнинг 11 апрелида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони бунинг яққол далилидир. Хорижий инвестициялар учун имтиёзларнинг белгиланиши, шубҳасиз, яқин йиллар давомида мамлакатимиздаги мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларида улар иштирокининг янада кенгайиши ва, бунинг натижасида, мазкур жараёнлар самарадорлигининг сезиларли даражада ошишига олиб келади.
Республикада давлат мулкини хусусийлаштиришнинг ўзига хос бошқа жиҳатлари Президентимиз И.А.Каримов томонидан баён қилинган иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг асосий қоидаларидан келиб чиқади. Булар қуйидагилар:
а) давлат мулкини хусусийлаштириш республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ички мантиқига бўйсиндирилади ва уларнинг асосини ташкил қилади;
б) мулкни хусусийлаштириш жараёни давлат томонидан бошқарилади;
в) хусусийлаштиришни ҳуқуқий-меъёрий жиҳатдан таъминлашда қонунларга риоя этилади.
Республикамизда хусусийлаштириш бўйича қўйилган вазифа, давлат сектори бозор шароитида ҳам сезиларли роль ўйнаши инкор қилмайди. Чунки иқтисодиётнинг давлат корхоналари сақланиб қолиши керак бўлган соҳалар ҳам мавжуд. Бундай корхоналар учун уларнинг бозор шароитларига таркибан мослашувига имкон берадиган хўжалик юритиш механизмини ишлаб чиқиш талаб қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |