Ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва мулкчилик муносабатлари


Download 121 Kb.
bet7/11
Sana09.04.2023
Hajmi121 Kb.
#1345514
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ИЖТИМОИЙ

Мулк субъектлари – булар жамиятда маълум ижтимоий-иқтисодий мавқеига эга бўлган, мулк объектини ўзлаштиришда қатнашувчилар, мулкий муносабатлар иштирокчиларидир. Улар жамоа, синф, табақа ёки бошқа ижтимоий гуруҳларга бирлашган бўлади. Айрим кишилар, оилалар ва давлат ҳам мулкчилик субъекти бўлиб чиқади.
Мулкчилик муносабатлари – бу мулк объектини ўзлаштириш бўйича мулк субъектлари ўртасидаги иқтисодий муносабатдир. Бу қоидани қуйидаги тасвир орқали ифодалаш мумкин:
Мулкчилик ҳуқуқлари эса мулк субъектининг мулк объектига нисбатан муносабатидир, яъни ундан фойдаланиш ва назорат қилиш юзасидан келиб чиқувчи ҳуқуқлар мажмуидир:
Мулкнинг тузилиши ва шакли хилма-хиллиги сабабли, бу мулкни ўзлаштирувчи юқорида кўрсатилган субъектлар ҳам турли даражада бўлади. Масалан, давлат мулкининг бевосита субъектлари республика ҳокимияти ва бошқарув органлари, давлат корхоналари ва муассасалари ҳамда уларнинг меҳнат жамоалари аъзолари бўлиши мумкин.
Жамоа мулк субъектлари (тасарруф этувчилар) сифатида жамоа корхоналари, коперативлар, хўжалик жамияти ва ширкатлари, акционерлик жамиятлари, хўжалик бирлашмалари (уюшмалари), жамоат ва диний ташкилотлар бўлиши мумкин.
Аралаш мулк, яъни ҳуқуқий шахслар ва фуқароларнинг мулки ҳам мавжуд бўлиши сабабли, бу мулк субъектлари сифатида қўшма корхоналар, хорижий фуқаролар, хорижий ташкилотлар ва хорижий давлатлар чиқади.
Шундай қилиб, мулк субъектлари кўп даражали бўлиб, шу субъектлардан биронтаси ўзини мулк эгаси сифатида юзага чиқара олмаса, унда мулкчилик муносабатлари расмий ва юзаки тус олади.
Мулкчиликнинг тўлиқ «ҳуқуқлар тўплами» ўз ичига қуйидаги 11 та ҳуқуқни олади:
1. Эгалик ҳуқуқи, яъни неъматлар устидан тўлиқ жисмоний назорат ўрнатиш ҳуқуқи.
2. Фойдаланиш ҳуқуқи, яъни неъматларнинг фойдали хоссаларини ўзи учун қўллаш ҳуқуқи.
3. Бошқарув ҳуқуқи, яъни неъматлардан фойдаланишни ким ва қай йўсинда таъминлашини ҳал этиш ҳуқуқи.
4. Даромад олиш ҳуқуқи, яъни неъматлардан фойдаланиш орқали натижа олиш ҳуқуқи.
5. Суверенлик ҳуқуқи, яъни неъматни бегоналаштириш, истеъмол қилиш, ўзгартириш ёки йўк қилиш ҳуқуқи.
6. Хавфсизликни таъминлаш ҳуқуқи, яъни неъматни экспроприация қилиниши ҳамда ташқи муҳит томонидан зарар келтирилишидан ҳимоялаш ҳуқуқи.
7. Неъматни меросга бериш ҳуқуқи.
8. Неъматга эга бўлишнинг муддатсизлиги ҳуқуқи.
9. Неъматдан ташқи муҳитга зарар етказувчи усуллар орқали фойдаланишни тақиқлаш ҳуқуқи.
10. Қарз учун тўлов сифатида жавобгарлик ҳуқуқи, яъни қарзни узишда неъматдан тўлов сифатида фойдаланиш имкониятини қўллаш ҳуқуқи.
11. Қолдиқ тавсифидаги ҳуқуқ, яъни бузилган ваколатларни тикланишини таъминловчи тартиб ва муассасаларнинг амал қилиши ҳуқуқи.



Download 121 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling