1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
XVI БОБ. ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ СУҒУРТАСИ
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.01.00.00 Умумий қоидалар]
1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
282-модда. Давлат ижтимоий суғуртасининг барча ходимларга татбиқ этилиши
Барча ходимлар давлат йўли билан ижтимоий суғурта қилинишлари лозим.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.01.00 Умумий масалалар]
283-модда. Давлат ижтимоий суғуртаси учун бадал тўлаш
Давлат ижтимоий суғуртаси учун иш берувчилар, шунингдек суғурта қилинган ходимларнинг ўзлари бадал тўлайдилар.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабрдаги 498-сонли «Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги, 2001 йил 24 августдаги 351-сонли «Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар ва деҳқон хўжаликлари аъзоларини давлат томонидан ижтимоий суғурталаш тўғрисида»ги қарорлари ва «Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тўғрисида»ги низом (рўйхат № 1333, 06.04. 2004 й.).
Иш берувчиларнинг давлат ижтимоий суғуртаси учун бадал тўламаганликлари суғурта қилинган ходимни давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан таъминланиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
284-модда. Давлат ижтимоий суғуртаси ҳисобидан бериладиган таъминот турлари
Суғурта қилинган ходимлар, тегишли ҳолларда эса, уларнинг оилалари ҳам давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан:
вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари, аёллар эса, бундан ташқари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари;
бола туғилганда бериладиган нафақалар;
давлат томонидан бериладиган ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар билан таъминланадилар.
Давлат ижтимоий суғуртаси маблағларидан санаторий-курортларда даволаниш, дам олиш, суғурта қилинган ходимларнинг шифобахш (парҳез) таомлари учун ҳақ тўлаш, болаларнинг соғломлаштириш лагерларини таъминлаб туриш, давлат ижтимоий суғуртасига доир бошқа тадбирлар учун ҳам белгиланган тартибда фойдаланилади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабрдаги 498-сонли қарори билан тасдиқланган «Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисида»ги низом.
Do'stlaringiz bilan baham: |