Ижтимоий-маданий масалалар / Соғлиқни сақлаш. Санитарияга оид қонун ҳужжатлари]


-боб. Табиий ва сунъий ёритишга қўйиладиган гигиеник талаблар


Download 154.33 Kb.
bet27/35
Sana13.01.2023
Hajmi154.33 Kb.
#1090393
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   35
Bog'liq
0020-22 22.01.2022 (1)

9-боб. Табиий ва сунъий ёритишга қўйиладиган гигиеник талаблар
1-§. Табиий ёритишга бўлган талаблар
347. ДПМ табиий ёруғлик билан таъминланган бўлиши керак.
348. Оптимал иқлим шароитлари яратилганда табиий ёруғликсиз ёки фақат сунъий ёруғлик билан қуйидаги хоналарга рухсат этилади:
а) даволаш-диагностика хоналари (операция блоки, ультратовуш хонаси, қон таҳлилларини йиғиш ва рўйхатга олиш хонаси, пешоб, нажас йиғиш ва текшириш хонаси);
б) физиотерапия хоналари, тренажер заллари, массаж хоналари, мануал даволаш хоналари, игнасиз рефлексотерапия хоналари, сауналар, озокерит, парафин тайёрлаш хоналари, прокладкаларни зарарсизлантириш хоналари, фотарий, балчиқ билан даволаш муолажа хоналари, электруйқутерапия хонаси, электроёруғлик билан даволаш хоналари, нур диагностика ва даволаш хоналари;
в) ёрдамчи хоналар (марказлаштирилган стерилизация хоналари, ошхона, идишларни ювиш, овқат тарқатиш хоналари, овқатланиш хоналари шу жумладан беморлар учун, дезинфекция воситалари тайёрлаш хонаси, дистилфтор хонаси, кирхона, мурдалар сақлаш хонаси, тиббий чиқиндиларни зарарсизлантириш хонаси, санитария-тозалов хонаси, омборхоналар, кийиниш, ювиниш хоналари, ҳожатхоналар, дори воситаларини сақлаш хоналари, экспедиция, юклаш, архивлар, барча турдаги омборлар, озуқа муҳитларини сақлаш хонаси, термостат хонаси ва чойшабларни сақлаш хонаси);
г) ходимлар хоналари (ходимларга машғулот ўтказиш хоналари, конференция заллари, дам олиш ва овқатланиш хоналари, кўчма бригадалар хоналари);
е) муҳандислик ва техник хоналари (иссиқлик пунктлари, компрессор, насос хоналари, вентиляцион камералар, сервер хоналари, бинони эксплуатация қилиш бўйича устахоналар).
349. Табиий ёритиш билан лойиҳалаштириладиган операция хоналарни шимолий горизонтларга (шимолий-ғарбий — ШҒ, шимолий — Ш, шимолий-шарқий — ШШ) қаратилган бўлиши керак.
350. Даволаш бўлимларининг коридорлари биноларнинг ён деворларидаги деразадан тушадиган ҳамда майдони 24 м2 бўлган ёруғлик заллар табиий ёритишга эга бўлиши керак. Ёруғлик заллари орасидаги масофа 24 м дан ва ёруғлик залига 36 м дан ошмаслиги керак. Даволаш-диагностика ва ёрдамчи бўлинмалари коридорлари чекка ёки ён томондан табиий ёритилишга эга бўлиши керак.
351. Биноларнинг жойлашиши ва йўналиши 22 мартдан 22 сентябрга қадар даврда инсоляциянинг узлуксиз 3 соатлик давомийлигини таъминлаши керак.
352. Ёзги мавсумда тўғридан-тўғри қуёш нурларининг кўзни қамаштирадиган таъсири ва исиб кетишидан ҳимоя қилиш учун горизонтнинг 70 — 290° ш.к. секторига қаратилган нур ўтадиган жойлар қуёшдан ҳимояловчи мосламалар билан жиҳозланиши лозим.

Download 154.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling