Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Download 61.12 Kb.
|
ВМ 304 22.05.2017
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишли журналларида диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида чоп этилган камида битта илмий мақоланинг мавжудлиги; (53-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон) диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида илмий конференция материалларида камида битта чоп этилган маъруза тезисининг мавжудлиги; Олдинги таҳрирга қаранг. тегишли хорижий журналда диссертация мавзуси бўйича камида битта чоп этилган илмий мақола мавжудлиги; илмий ташкилот ёки таълим муассасаси илмий-ташкилий бўлинмаси (кафедра, лаборатория, бўлим, сектор) илмий семинарида диссертация ишининг дастлабки натижалари бўйича (мустақил) маъруза билан иштирок этиш; диссертация мавзуси бўйича якка тартибдаги режасининг бажарилиши бўйича ҳисобот бериш; (53-банд «б» кичик бандининг тўртинчи — олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон) в) ўқишнинг учинчи йилида: Олдинги таҳрирга қаранг. журналларда, шу жумладан хорижий журналларда сони белгиланган талабларга мувофиқ чоп этилган илмий мақолалари мавжудлиги; (53-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон) ОАК талабларига мувофиқ тайёрланган тугалланган диссертация иши, авторефератининг мавжудлиги; Олдинги таҳрирга қаранг. илмий ташкилот ёки таълим муассасаси илмий-ташкилий бўлинмалари мажлисларида диссертация ва авторефератининг кўриб чиқилганлиги ва муҳокама қилинганлиги. (53-банд «в» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон) 54. Фан доктори (DSc) илмий даражаси учун изланувчилар фаолиятининг самарадорлиги мониторинги қуйидаги мезонлар бўйича амалга оширилади: а) ўқишнинг биринчи йилида: Олдинги таҳрирга қаранг. диссертация мавзуси бўйича якка тартибдаги режанинг мавжудлиги ва унинг бажарилиши; (54-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон) диссертациянинг биринчи ва иккинчи боблари тайёрлиги; Олдинги таҳрирга қаранг. диссертация мавзуси бўйича тегишли журналларда камида учта илмий мақола чоп этилганлиги; (54-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон) диссертация мавзуси бўйича республика ва халқаро илмий конференциялар материалларида камида битта маъруза тезиси чоп этилганлиги; диссертация мавзуси бўйича илмий конференция ёки семинарда маъруза қилиш; диссертация мавзуси бўйича таҳлилий шарҳ; диссертация мавзуси бўйича таҳлилий шарҳ натижалари бўйича семинарда сўзга чиқиш; б) ўқишнинг иккинчи йилида: диссертациянинг учинчи ва тўртинчи боблари тайёрлиги; Олдинги таҳрирга қаранг. тегишли журналларда диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида чоп этилган камида тўртта илмий мақола эълон қилинганлиги (жумладан биттаси хорижда); (54-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон) диссертация мавзуси бўйича халқаро ва республика илмий конференциялар материалларида чоп этилган камида битта маъруза тезисининг мавжудлиги; диссертация ишининг дастлабки натижалари бўйича семинар ўтказиш; конференция ёки семинарда маъруза билан қатнашиш (камида бир марта); Олдинги таҳрирга қаранг. диссертация мавзуси бўйича якка тартибдаги режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот; (54-банд «б» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон) в) ўқишнинг учинчи йилида: Олдинги таҳрирга қаранг. тегишли журналларда диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида чоп этилган камида учта илмий мақола эълон қилинганлиги; (54-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон) диссертация натижалари бўйича (ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича) чоп этилган монографиянинг мавжудлиги; ОАК талабларига мувофиқ тайёрланган тугалланган диссертация иши ва авторефератнинг мавжудлиги; Олдинги таҳрирга қаранг. диссертация ёки авторефератни илмий ташкилот ёки таълим муассасаси илмий-ташкилий бўлинмаларида кўриб чиқилганлиги ва муҳокама этилганлиги. (54-банд «в» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 55. Мониторинг натижалари Коллегиал орган томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади. Якка тартибдаги режаларини бажармаган изланувчиларга нисбатан тегишли қарорлар қабул қилинади. Якка тартибдаги режаларини бажармаган докторантлар Коллегиал орган қарори билан таянч докторантура ёки докторантурадан четлатилади ва ўқишга қайта тикланмайди. Докторантурадан мониторинг натижалари бўйича четлатилган ёки диссертациясини муддатида ҳимоя қилмаган шахслар диссертациясини тугатиш ва ҳимоя қилиш даврида мустақил изланувчи сифатида расмийлаштирилиши мумкин. Илмий ташкилот ёки таълим муассасасининг ички тартиби ва қоидаларини бузганлиги учун ўқишдан четлатилган шахслар ўқишга тикланмайди. Якка тартибдаги режаларини бажармаган мустақил изланувчиларнинг илмий раҳбарлари ва консультантларига нисбатан Коллегиал орган қарори билан раҳбарлик ва маслаҳат учун тўланадиган ҳақ тўхтатилади. (55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон) 56. Мунтазам равишда (қаторасига икки марта ва ундан кўп) изланувчиларнинг диссертацияларини ўз вақтида ҳимоя қилишни таъминламаган илмий раҳбарлар ва консультантлар Коллегиал орган қарори билан уч йилгача бўлган даврга илмий раҳбарлик ёки консультантликдан четлатилиши мумкин. Олдинги таҳрирга қаранг. 57. Коллегиал орган тавсияси бўйича изланувчиларнинг якка тартибдаги режаларига ўзгартиришлар киритилиши мумкин. (57-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон) Илмий раҳбарлар ва илмий консультантлар фаолиятининг самарадорлигини назорат қилиш Коллегиал орган томонидан амалга оширилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Download 61.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling