Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]


-боб. Олий таълимдан кейинги таълим институтларини очиш тартиби


Download 61.12 Kb.
bet4/17
Sana20.10.2023
Hajmi61.12 Kb.
#1711372
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
ВМ 304 22.05.2017

2-боб. Олий таълимдан кейинги таълим институтларини очиш тартиби
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Илмий ташкилот ва таълим муассасалари ўзлари тизимига кирадиган тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга таянч докторантура ёки докторантурани очишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қилади:
олий таълимдан кейинги таълим институтини очиш бўйича муассасанинг мувофиқлаштирувчи-коллегиал органининг (кейинги ўринларда Коллегиал орган деб юритилади) (илмий кенгаш, кенгаш, илмий-техник кенгаш, илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш ва ҳ.к.) тегишли қарори;
Низомнинг иловасига мувофиқ тегишли мутахассисликлар бўйича тадқиқот олиб борувчи фан номзоди, фалсафа доктори (PhD), фан докторлари тўғрисидаги кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган маълумот;
шунингдек, олий таълимдан кейинги таълим фаолиятини сифатли таъминлашда моддий-техник база мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Тизимида илмий ва таълим ташкилотлари бўлган вазирлик, идора ва ташкилотлар мурожаат тушган ва барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган санадан бошлаб бир ой муддатда олий таълимдан кейинги таълим институтини очиш ёки очишни рад этиш тўғрисида коллегиал орган қарорини қабул қиладилар. Қабул қилинган қарор ўн кун муддатда тегишли илмий ва таълим ташкилотларига юборилади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
Олий таълимдан кейинги таълим институтини очиш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси ахборот учун ОАК, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига юборилади.
Ўзларида олий таълимдан кейинги таълим институтлари очилган илмий ташкилотлар ва таълим муассасалари ҳам мустақил изланувчилик тартибида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий ёки нодавлат илмий ёки таълим ташкилотларига олий таълимдан кейинги таълим институтини очиш мазкур Низомнинг 9 ва 10-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда мазкур ташкилотларга қабул квотаси ушбу Низомнинг 13 ва 14-бандларига мувофиқ шакллантирилган умумий қабул квотаси доирасида ажратилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Илмий ташкилот ёки таълим муассасаларидаги олий таълимдан кейинги таълим институтларини аккредитациядан ўтказиш қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш масалаларида тасарруфида илмий ташкилот ва таълим муассасаларига эга вазирлик ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 61.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling