Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим
Download 1.26 Mb.
|
ПҚ-4805 12.08.2020 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОКОЗ: 1.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 сентябрдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.05.2022 й., 07/22/241/0408-сон) 7. Давлат тест маркази Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Фанлар академияси ва «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда 2021 йил 1 февралга қадар Кимё ва биология фанларидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизимини (кейинги ўринларда — Миллий сертификатлаш тизими) жорий қилсин. Миллий сертификатлаш тизими доирасида қуйидагилар белгилансин: Олдинги таҳрирга қаранг. кимё ёки биология фанларини билиш даражасини аниқлаш ва бу тўғрисида миллий малака сертификатларини (кейинги ўринларда — миллий сертификат) бериш белгиланган тартибда Олий таълим, фан ва инновациялар ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан амалга оширилади; (7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон) кимё ёки биология фанларини билиш даражасини аниқлаш табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади; имтиёз бериладиган даражадаги миллий сертификатга эга умумтаълим мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар мактаби ўқувчилари давлат олий таълим муассасасига ўқишга киришда кимё ёки биология фанидан тест синови топширишдан озод этилади ҳамда унга тегишлилигига кўра кимё ёки биология фани учун белгиланган максимал балл берилади. 8. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги 2020 йил 1 декабрга қадар кимё ва биология фанлари ўқитувчиларини тайёрлаш дастурларини хорижий университетлар тажрибаси асосида таҳлил қилиб, такомиллаштириш чораларини кўрсин ва уларда, шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутсин: ўқув жараёнида замонавий педагогик технологияларни жорий этиш; хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурларини амалга ошириш, стажировкаларни ташкил этиш ва хорижий мутахассисларни жалб этиш; ўқитувчилар фаолиятини баҳолашнинг илғор мезонларини жорий этиш. Олдинги таҳрирга қаранг. 9. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Фанлар академияси билан биргаликда 2021 йилдан бошлаб илғор хорижий тажриба асосида таълим муассасалари учун кимё ва биология фанларидан ўқув ва илмий адабиётларни яратиш бўйича миллий танлов ташкил қилсин. (9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Белгилансинки, миллий танлов натижаси бўйича ғолиб деб топилган муаллифлар Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 миллион сўмдан бир марталик мукофот пуллари билан тақдирланадилар. (9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон) [ОКОЗ: 1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.87.00 Давлат грантлари. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларнинг таълим олиши] 10. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Фанлар академиясининг 2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба олий таълим муассасалари талабалари орасида кимё ва биология фанлари бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро фан олимпиадаларини (кейинги ўринларда — халқаро олимпиадалар) ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Белгилансинки, халқаро олимпиадалар ғолибларини бир марталик мукофотлаш ҳамда тегишли мутахассисликлар бўйича олий таълим муассасалари магистратурасига давлат гранти асосида имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиш тизими жорий этилади. 11. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг: олий таълим муассасаларининг кимё ва биология таълим йўналишлари талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадаси ғолиблари ҳамда кимё ва биология фанлари бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорларини магистратурага тегишли мутахассисликлар бўйича ўқишга ажратилган квота доирасида давлат грантлари асосида имтиҳонсиз қабул қилиш; 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб кимё ва биология йўналишларида кадрлар тайёрлаётган барча олий таълим муассасалари умумтаълим мактаблари битирувчи синфлари ўқувчилари ўртасида кўп босқичли (туман (шаҳар) — вилоят — олий таълим муассасаси) кимё ва биология фани бўйича ўзининг олимпиадасини ўтказиш ва 1 — 3 ўринларни эгаллаган ўқувчиларни олий таълим муассасасининг маблағлари ҳисобидан имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин. Олдинги таҳрирга қаранг. 12. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2021 йилдан бошлаб кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга бир маротаба ойлик маошининг 100 фоизи миқдорида, кимё ва биология фанлари бўйича талабалар учун тўгараклар олиб бораётган профессор-ўқитувчиларга ўқув йили давомида олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик маошларига 25 фоиз миқдорида устама ҳақ белгилаш тартибини жорий этсин. (12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон) [ОКОЗ: 1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.83.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишини кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш] 13. Белгилансинки: олий таълим муассасаларининг кимё ва биология таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга бўлган битирувчилари мазкур олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассислигига қўшимча имтиҳонларсиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади; олий таълим муассасаларининг кимё ва биология мутахассислигини аъло баҳолар билан тамомлаган магистрларни таянч докторантурага олий таълим муассасаларининг кенгаши қарори асосида имтиҳонларсиз тўғридан-тўғри квота доирасида қабул қилиш тартиби жорий қилинади. 14. Кимё ва биология соҳасидаги илмий ташкилотларнинг тармоқ корхоналари билан ҳамкорлигини таъминлаш манзилли дастури (кейинги ўринларда — Манзилли дастур) 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Қуйидагилар: Илмий ташкилотларга бириктирилган тармоқ корхоналари — Манзилли дастурга киритилган ҳар бир илмий ташкилот томонидан амалга ошириладиган тадбирлар учун кўзда тутилган маблағларни ўз муддатларида ва тўлиқ ажратилишини; Олдинги таҳрирга қаранг. Фанлар академияси Инновацион ривожланиш агентлиги билан биргаликда — Манзилли дастур доирасида илмий ташкилотларнинг ишланмаларини тармоқ корхоналарининг талабларига мувофиқ, белгиланган тартибда тақдим этилишини ҳамда ҳар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Вазирлар Маҳкамасига амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида таҳлилий маълумот киритиб борилишини таъминласин. (14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон) 15. Кимё ва биология йўналишларидаги илмий ташкилотларнинг истиқболли илмий ишланмаларини тижоратлаштиришни ташкил этиш дастури (кейинги ўринларда — Тижоратлаштириш дастури) 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Қуйидагилар: Download 1.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling