Ижтимоий неъмат бозор иқтисодиётида давлатнинг роли Бозор иқтисодиётини тартибга солишда давлатнинг роли Соф ижтимоий неъмат
-расм. Соф хусусий неъматга бўлган умумий талаб
Download 61.82 Kb.
|
Ижтимоий неъмат
- Bu sahifa navigatsiya:
- 15.2 Бозор иқтисодиётини тартибга солишда давлатнинг роли Бозор ожизлиги
15.2-расм. Соф хусусий неъматга бўлган умумий талаб.
Агар истеъмол қилинган соф ижтимоий неъматга ҳар бир шахс ўзи олган чекли ютуғига кўра пул тўлаганда эди, олинган наф тўғрисидаги ахборотни яширишга ундайдиган кучли рағбатлантириш пайдо бўлар эди, ҳамда олинадиган нафни даражасини кўпчилик пасайтиришга ҳаракат қилар эди. Ҳақиқатда эса, истеъмолчилар истеъмол қилинган соф ижтимоий маҳсулот учун пул тўлайдими, йўқми ундан наф олганлиги учун айрим ҳолларда ортиқча тўловларсиз, бепул ушбу неъматларни олишга ҳаракат қилади. Ушбу вазият билетсиз муаммосини, яъни «қуён» муаммоси номини олди. Бу ерда иқтисодий субъектларнинг бозорнинг бозор механизми ишламайдиган жойларидан фойдаланиб, бошқалар ҳисобидан кўпроқ ютуққа эришишга ҳаракат қилиши назарда тутилади. Билетсиз юрувчи муаммоси кўпроқ катта истеъмолчи жамоа гуруҳларида юзага келади, нима учун деганда, бундай гуруҳларда керакли, тўлиқ ахборотни олиш қийин. Билетсизлар муаммосини мавжудлиги соф ижтимоий маҳсутлони ишлаб чиқариш ҳажмини унинг самарали ҳажмидан кам бўлишига олиб келади. Бозор механизми бу муаммони ечишга ожиз. Ушбу хатони тузатишда давлатнинг аҳамияти ниҳоятда катта. 15.2 Бозор иқтисодиётини тартибга солишда давлатнинг роли Бозор ожизлиги - бу шундай ҳодисаки, бунда бозор ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлай олмайди. Бозор ожизлигини кўрсатувчи тўртта турдаги вазият мавжуд ва бу вазиятлар самарасиз вазият ҳисобланади: Монополия. Асимметрик ахборот. Ташқи самара. Ижтимоий неъмат. Ушбу вазиятларда бозорга давлатнинг аралашуви мақсадга мувофиқ деб ҳисобланади. Бу муаммоларни давлат монополияга қарши сиёсат юритиш, ижтимоий суғурталаш, салбий ташқи самарага эга бўлган товарлар ва хизматларни ишлаб чиқаришни чеклаш ва ижобий ташқи самарага эга бўлган ишлаб чиқариш ва истеъмолни рағбатлантириш орқали ечишга ҳаракат қилиб келмоқда. Ҳозирги вақта давлатнинг иқтисодий функциялари кенгайиб бормоқда. Буларга қуйидагилар киради: инфратузилмани ривожлантириш; маорифни ривожлантириш; ишсизликка нафақа ажратиш, ҳар хил нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам бериш ва ҳоказолар. Булардан бир қисминигина соф ижтимоий неъматга киритиш мумкин. Уларнинг кўпчилиги жамоа ва шахслар томонидан истеъмол қилинади. Ҳозирги вақтда жами ялпи маҳсулот таркибида давлатнинг харажатлари улуши барча ривожланган давлатларда ошиб бориш тенденциясига эга. Юқоридагилардан ташқари давлат монополизмга, инфляцияга, ишсизликка қарши сиёсат олиб бормоқда, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга эътибор бермоқда, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни мувофиқлаштириш, илмий-техник тадқиқотларни қўллаб-қувватламоқда. Давлат иқтисодиётда асосан иккита масалани ечишга ҳаракат қилиб келмоқда: бозорни нормал ишлашини таъминлаш ва долзарб бўлган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ечиш. Шуни ҳам айтиш керакки, давлатнинг бозор механизмига асосланган иқтисодиётга аралашуви ўзининг чегарасига эга бўлиши керак. Биринчи навбатда, давлатнинг бозор механизмига аралашуви бозор механизмини бузилишига олиб келмаслиги керак. Давлатнинг иқтисодиётга аралашуви бозор механизмларини маъмурий бошқарув билан алмаштирмаслиги лозим. Давлатнинг иқтисодиётга аралашуви кўпроқ бозор механизмини кучайтиришга ёки камайтиришга олиб келиши мақсадга мувофиқ. Download 61.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling