Ижтимоий психология, этнопсихология


Муомала ва ўзаро бир-бирини идрок этиш


Download 233.75 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/19
Sana04.02.2023
Hajmi233.75 Kb.
#1166247
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Bog'liq
Ижтимоий психология Дастур-19.00.05

Муомала ва ўзаро бир-бирини идрок этиш 
Ўзаро ишончга асосланган муомала, унинг механизмлари ва 
босқичлари. Психологик яқинлик муаммолари. Ишонч психологияси ва 
ёлғон. Аффилиация ишончга асосланган муносабатга эҳтиёж сифатида. 
Шахслараро аттракция. Шахслараро аттракцияни ўлчашнинг ташқи ва 
ички омиллари. Боғланиб қолиш, севги ва дўстлик аттракциянинг барқарор 
шакллари сифатида, уларни ўрганиш ва ўлчаш. Ҳавас ва яқинлик. Узоқ 
муддатли муносабатнинг омиллари. 
Муомаладаги ҳис-туйғу ва эмоцияларнинг асосий характеристикаси. 
Ижтимоий эмоциялар. Ҳис-туйғу ва эмоцияларни бошқариш усуллари. 
Муносабат ва ривожланиш. Муносабатнинг ривожланиш босқичлари. 
Барқарор эмоционал муносабатларнинг омиллари. Муомала жараёнида 
шахс индивидуал-психологик хусусиятларининг роли. Эмоционал 
барқарорлик ва толерантлик, фаоллик, креативлик, мулоқатмандлик, локус 
назорат, эмпатия. Эмпатия шахслараро муносабат механизми сифатида.  
Альтуризм: хулқ-атвор ва ўзаро ёрдам. Ёрдам бериш мотивлари. Шахс 
хусусиятлари ва альтуризм. Меҳр.
Шахслараро ўзаро тушуниш. Ўзаро тушунишнинг асоси ва 
механизмлари. Каузал атрибуция механизмлари. Стереотипизация 
жараёнининг мазмуни ва моҳияти. Ўзаро муносабат жараёнида 
стериотипизация ва таассубнинг роли. Стереотиплар ва таассуб, нотўғри 
фикрлаш. Нотўғри фикрлаш сабаблари.
Ахборот алмашиш ва муомалада ўзаро таъсир этиш
 
Муомала ахборот алмашиш воситаси сифатида. Коммуникатив 
жараёнда ахборот алмашиш хусусиятлари. Коммуникатив тўсиқлар. 
Ахборот турлари. Коммуникация воситалари ва нутқ. Шахслараро 
муносабат ва нутқ: тил орқали ахборот алмашиш, нутқ ва ўзаро тушуниш, 
ижтимоий йўналтирилган мулоқотда нутқнинг хусусиятлари, шахсларао 
муносабатда новербал мулоқот нормалари ва унинг тамоиллари. 


11 
“Новербал муомала” ва “Новербал ҳатти-ҳаракат”ни таърифлашдаги 
муаммолар. Новербал коммуникация. Шахснинг экспрессив ниқобланиш 
функцияси ривожланишининг ижтимоий маданий детерминацияси. Нутқ ва 
шахслараро муомала; Новербал коммуникация. Белгиларнинг оптик-
кинетик тизими. Белгиларнинг паралингвистик ва экстралингвистик тизими. 
Проксемика. Визуал муомала. 
Тилнинг асосий новербал, экспрессив характеристикаси: вақт-макон 
бирлигида, ҳаракатчанлик, интенционал бўлмаган ҳаракатни интенционал 
ҳаракатдан устунлигини унинг тизимида намоён бўлиши. Новербал 
маълумотларни кодлаштириш муаммолари.
Инсонларнинг бир-бири билан келиша олиши ва унинг муносабатга 
таъсири. Асосий ёндашувлар, таърифлар ва омиллар. Шахс типлари 
(К.Хорни, Д.Роттер, А.Адорно, Э.Фромм ва б.) ва инсонларнинг келиша 
олиши. Инсонларни бир-бири билан келиша олмаслигининг психологик 
сабаблари. 
Ўзаро бир-бирига таъсир этиш стратегиялари: ёрдам бериш, қарши 
таъсир этиш ва муомалада таъсир этишдан қочиш. Ролли таъсир этиш. 
Ўзаро таъсир биргаликдаги фаолиятни ташкил этиш сифатида. 
Ҳамкорликдаги фаолиятни ташкил этиш.  

Download 233.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling