Ижтимоий-сиёсий газета №71 (593), 022 йил апрель, шанба 2020 йил 25 январдан чиқа бошлаган


Download 2.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/40
Sana18.11.2023
Hajmi2.49 Mb.
#1784797
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
https yuz uz file newspaper dd71107cc07f55778af6340d34ef1715

Бошланиши 1-бетда
Юрт озодлиги, марказлашган буюк давлат тузиш 
йўлидаги жангу жадаллари Амир Темурнинг ҳар-
бий билим ва салоҳиятини, оқилона, адолатли ва 
буюк ислоҳотчилик сиёсати нечоғлиқ юксаклигини 
кўрсатса, илм-фан, адабиёт ва санъатнинг фавқу-
лодда ривожланиши учун замин яратиши пор-
лоқ келажак учун сармоя тикишда намуна бўлган 
доҳий, раҳнамолик истеъдодини намойиш этади.
Булар ҳақида Ғарбда беш юзга, Шарқда тўққиз 
юзга яқин тадқиқот ёзилгани ҳақида маълумотлар 
бор. Уларга асослар дастлаб “Темур тузуклари”-
дан, қолаверса, Низомиддин Шомий ва Шарафид-
дин Али Яздийнинг “Зафарнома”лари, Ибн Араб-
шоҳнинг “Амир Темур тарихи”, Фасиҳ Ҳавофийнинг 
“Мужмали Фасиҳий”, Ҳафиз Абрўнинг “Зубдат 
ут-таворих” асарларидан олинган. Жумладан
Шарофиддин Али Яздийнинг “Зафарнома” асари 
муқаддимасида муаллиф Чингизхон билан Амир 
Темур ўртасидаги фарққа тўхталиб, бундай ёзади: 
“Чингизхон қайси шаҳар ва вилоятниким босиб ол-
ган бўлса, на ул жойдан асар қолди-ю, на улусидан 
хабар… Ҳазрат Соҳибқироннинг бахтиёр замонида 
фатҳ этилган жойларда эса низочилар ва душман-
ларнинг ихтиёридан бутунлай чиқди ва …аҳволи 
олдингидан ҳам анча яхшироқ ва ободроқ, халқи 
эса тинч ва хурсанд бўлди”. 
Темур авлодлари тарихини ёритишда Муинид-
дин Натанзий, Мирхонд ва Хондамирнинг тарихий 
асарлари ҳам муҳимдир. Уларга таяниб айтиш 
мумкинки, Темур даври маданияти, адабиёти ва 
санъати миллий маънавий юксалиш тадрижини ўр-
ганишда жуда катта аҳамиятга эга. 
Амир Темур мамлакат маъмурлигининг асоси 
илм-фанни ривожлантириш ва ҳар бир ишда унга 
амал қилиш, деб билди. Академик Иброҳим Мў-
минов “Амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихида тут-
ган ўрни ва роли” асарида Соҳибқироннинг давлат 
арбоби сифатидаги фаолиятини тавсифлаб, унинг 
“илм-фаннинг математика-риёзиёт, геометрия- 
ҳандаса, архитектура-меъморлик, ахтаршунос, 
астрономия, адабиёт, тарих, мусиқа каби соҳала-
рини ривожлантиришга катта эътибор бергани”ини 
таъкидлаган эди. Бу фикрни давом эттириб айтиш 
мумкинки, арбобликда тенгсиз бу зот ўз даврида 
илм-фан, адабиёт ва санъатнинг нафақат ривож-
ланиши, балки уларнинг жаҳон майдонида энг ол-
динги ўринга чиқишини мақсад қилган эди. Бу ҳара-
кат ҳамма жабҳада ўз самарасини берди. Қурилиш, 
бунёдкорлик соҳасида эришилган натижалар буни 
ҳозиргача яққол кўрсатиб турибди. Қурилган имо-
ратлар салобати сиёсий мақсадларга ҳам хизмат 
қилган. Буни Амир Темурни унчалик хушламаган 
испан элчиси Руи Гонсалес де-Клавихо кундалик-
ларидаги биргина Оқсаройга мафтун бўлиб қол-
гани, унинг маҳобати олдида фаранг усталари-да 
ожизлиги ҳақидаги эътирофлар ҳам тасдиқлайди. 
Қолаверса, шу бино деворларига битилган

Download 2.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling