Ижтимоий тиббиёт” кафедраси «Тиббий ижтимоий экспертиза ва тиббий-ижтимоий реабилитация асослари»


Download 202.66 Kb.
bet8/8
Sana16.01.2023
Hajmi202.66 Kb.
#1095093
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
реферат гипертония касаллиги

Гипертониянинг ёшига боғлиқлиги.
Қон босими кўпроқ қайси ёшдаги одамларда кўтарилади, деган савол кўпчиликни қизиқтиради. Гипертония ҳамма ёшдаги кишиларда учраши мумкин. Лекин ёшларда кўпроқ буйрак, юрак ва бошқа ички органлар касалликларида қон босими кўтарилади. Ўрта яшар кишиларда гипертония касаллиги бошқа касалликларга қараганда кўпроқ учрайди. Катта ёшли кишиларда 50 — 60 ёшдан сўнг қон томирлар склероз бўлиб қолгани натижасида босим кўтарилади. Склерозда босимнинг юқори даражаси кўтарилиб, пасткиси паст даражада туради (Масалан: 160/60).
Ҳозирги вақтда бош мия гипоталамик хуружи вақтида ҳам қон босими кўтарилиши аниқланган. Шу билан бирга хуруж ўтгандан сўнг унинг ўз ҳолига қайтиб тушиши кузатиляпди.
Бўйиннинг умуртқа қисмида туз йиғилганда ҳам қон босими тез-тез ўзгариб туриши мумкин.
Гипертония олдини олиш.
Қон босими баланд бўлишининг олдини олиш учун аввало унинг сабабини синчиклаб текшириб кўриш лозим. Мабодо босим ташқи муҳит салбий таъсирлари сабабли кўтарилаётган бўлса. Дарҳол бемор ўз асаб системасини тинчлантирувчи дори-дармонлардан фойдаланиши керак.
Юқори қон босимини даволаш.
Бунинг учун вақти-вақти билан бром, валериана, пассит, валоседан дориларидан ичиш лозим. Вақтида дам олиш, кундалик режимга риоя қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Босими сурункали кўтарилиб турадиган кишилар албатта мутахассис врачлар билан маслаҳатлашиб даволашганлари маъқул.
Download 202.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling