«12345678910»
×
Избоскан тумани маҳаллий бюджетидан маблағ билан таъминланувчи бюджет ташкилотларининг 2022 йил харажатларини мақбуллаштириш тўғрисида
2022 - yil 8 - iyul 177-1-22-Q/22 Izboskan tumani hokimligi
Избоскан тумани маҳаллий бюджетидан маблағ билан таъминланувчи бюджет ташкилотларининг 2022 йил харажатларини мақбуллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 апрель кунги “Бюджетлараро муносабатларни ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-208-сонли қарори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 7 июнь кунги №02-PA 1-8851-сонли хатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан:
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 апрель кунги “Бюджетлараро муносабатларни ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-208-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 7 июнь кунги №02-PA 1-8851-сонли хатлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Избоскан тумани маҳаллий бюджетидан маблағ билан таъминланувчи бюджет ташкилотларининг 2022 йил харажатларини мақбуллаштириш ҳисоби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Избоскан туман молия бўлими (Б.Ахмедов) ушбу қарорга мувофиқ бюджет ташкилотларининг 2022 йил харажатлар сметасига тегишли ўзгартиришлар киритган ҳолда белгиланган маблағларни мақбуллаштирилишини, шунингдек, киритилган ўзгартиришларни бюджет ташкилотларига етказилишини таъминласин.
4. Туман ғазначилик бўлинмаси (Ф.Хақназаров)га бюджет ташкилотларининг мақбуллаштирилаётган маблағлари бўйича шартномалар тузилишини ҳамда касса харажатига чиқарилишини тўхтатилишини таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Тўхташев зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |